Бирламчи морфологик элементлар


Билет №48 Лимфа тугунларини пункциякилиш техникаси


Download 101.48 Kb.
bet16/22
Sana08.11.2023
Hajmi101.48 Kb.
#1755464
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
dermatologiya bilet javoblari

Билет №48



  • Лимфа тугунларини пункциякилиш техникаси.

Лимфа тугунларини пункция килиш техникаси

Каттик шанкр юзасидан ок спирохета топилмаган такдирда лимфа тугунларини пункция килиш керак булади.


Керакли ашёлар: 5% ли йод эритмаси, спирт, пахта, шприц – 1 ёки 2 граммли, предмет ойнаси, ёпкич ойнаси, коронги хона, коронгилаштирилган микроскоп.
Техникаси:
Беморни креслога чалканча килиб ёткизилади. Энг катта лимфа тугуни аникланади. Уша сохадаги терига 5% ли йод эритмаси суртилади. Сунгра уни спирт билан артиб тозаланади. Шприцга 0,2-0,3 мл микдорда стерил физ. раствор олинади. Сунгра врач кулини спирт билан артади. Кейин чап кулнинг бош хамда курсаткич бармоклар билан лимфа тугунини махкам ушлаб туради. Унг кул билан шприцни тикка холда лимфа тугунининг марказий кисмига инъекция килинади. Игна теридан утиб, лимфа тугунига етиб боргач, врачнинг кули зич тукимага тушаётганини сезади. У игнани тахминан лимфа тугунининг уртасига юбориб, сунгра шприц ичидаги суюкликни тугун ичига юборади. Шундан кейин чап кулнинг иккала бармоги билан лимфа тугуни яхшилаб эзиб массаж килинади. Етарли массаж килингач шприцнинг поршенини тортиб тугун ичидан 1-2 томчи суюклик олинади. Кейин шприцни тортиб олинади. Инъекция сохаси спирт билан артилади. Олинган суюклик предмет ойнасига томизилиб устига ёпкич ойна ёпиб коронгилаштирилган микроскопда курилади.


  • Билет №49



  • Гонококка текшириш учунэркакларда уретрадан суртма олиш техникаси.

Эркакларнинг таносил органларидан


surtma olish.
Эркаклардан суртма олиш учун уретрадан чиққан сарғиш-гунгурт рангли йиринг материал манбаи бўлиб хизмат қилади. Касалликнинг ўткир хилида сийдик чикариш канали четлари шишган ва ажралма мўл ке- либ туради, сурункали хилида эса ажралма кам ва ши- лимшикли бўлади.
Материал олишдан олдин олатнинг боши стерил- ланган физиологик эритмага ҳўллаб олинган дока там- пон билан яхшилаб артилади. Агар касалликнинг ўткир формаси бўлса чикаётган куюк ажралманинг биринчи томчиси артиб ташланади ва олатни олдинга тортиб массаж килиш йўли билан кейинги чиққан ажралма буюм ойнасига бир текис қилиб суртилади (36-расм).
Касалликнинг яширин ёки кўпинча сурункали фор- масида ажралма чикмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда материални сийдик чиқариш каналига бактериологик ко- вузлок 2-3 см киритиб олинади (беморга суртма топширишдан 3-5 соат олдин сиймаслик тав- сия этилади.
Баъзан даволовчи врач кўр- сатмасига биноан простата бези, Литтер, Купер безла- ри ва уруғ пуфаги секрети массаж қилиб олинади.

Суртмалар аниқ тўлдирилган йўлланма билан юбо рилади. Унда беморнинг фамилияси, исми ва отаси- нинг исми, касаллик тарихи ёки амбулатория картаси номери, материал олинган жой ва тахминий касаллик диагнози, беморнинг антибиотик, сульфаниламид пре- паратлар қабул қилган-қилмаганлиги кўрсатилган бў- лиши шарт.



Download 101.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling