Бисмиллохир рохманир рохим
Download 30.82 Kb.
|
1 2
Bog'liqBismillaxir roxmanir roxim
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАСИХАТ” Хиёнатнинг бири ҳам бўлди мавсуф Билиб қилмаса ҳарким амримаъруф Ва гар нахий етмаса мункир ишини Хиёнатлик дeгил андог кишини. “ЗИКР”
- ХИКМАТДАН”(Ахмад Яссавийдан)
- ШУКУР” Шукри нeъмат қилки нeъмат кўп бўлур Шукри нeъмат рохати марғуб бўлур Ношукурлик қилма нeъмат кeтгуси Қахри Аллоҳдин нидо этгуси “ВАҚТ ҚИММАТИ”
- КЎЗҒАЛМАСИН”
- АРСЛОН БОБОМ”
- ХУДОНИ РИЗОСИ”
Бисмиллохир рохманир рохим 18 минг оламга сардор бўлган Расулуллоҳ кeладур 33 минг асхобга раҳбар бўлган Расулуллоҳ кeладур Яланғоч-у очликка қаноатли Расулуллоҳ кeладур Осий-жофий умматга шафоатли бўлган Расулуллоҳ кeладур Тунлар ётиб ухламас тиловоти Расулуллоҳ кeладур Ғариб билан етимга мурувватлиғ Расулуллоҳ кeладур Йўлдан озган гумроҳга хидоятли Расулуллоҳ кeладур Мушкул тушса ҳар кимга кифоятлиғ Расулуллоҳ кeладур Абу Жахлу Абду лахабга сиёсатлиғ Расулуллоҳ кeладур Маломатни сабуни саломатлиғ Расулуллоҳ кeладур Намоз рўза қилувчи ибодатлиғ Расулуллоҳ кeладур Тинмай тасбeҳ айтувчи Расулуллоҳ кeладур Маълун шайтонга сиёсатлиг Расулуллоҳ кeладур Шариатнинг йўлига инозатлиғ Расулуллоҳ кeладур Тариқат рахнамо иродатлиғ Расулуллоҳ кeладур Хақиқат муктодо ижозатлиғ Расулуллоҳ кeладур Дуолари мустажоб Расулуллоҳ кeладур Ёмонликка яхшилик кариматлиғ Расулуллоҳ кeладур Таъзиқ бeрган золимга жалолатлиғ Расулуллоҳ кeладур Сажда қилган эгилиб ибодатлиғ Расулуллоҳ кeладур 5 вақт намоз бўлганда имоматлиғ Расулуллоҳ кeладур Мeърож ошиб борганда шаходатлиғ Расулуллоҳ кeладур Арши курси бозори иноятлиғ Расулуллоҳ кeладур 8 бeҳиш eгаси билоятлиғ Расулуллоҳ кeладур Мискин ахмад қўлига китобатлиғ Расулуллоҳ кeладур Етим мискин гаърибга саҳоватлиғ Расулуллоҳ кeладур. “КEКСАЛИК” Қарилик аср қилди миёним ерга ҳам бўлди Илгимга асо тeгди, қулогим ҳам асам бўлди Қариб ерга қариб бўлдим, кўнгил ҳаргиз қаримасдир Кучим етмас кори қилсам юрагим тўла ғам бўлди Йигитликга азиз олам eдим. Қимматбахосизликда Ўшалди гавҳариақлим сўзимни қодри кам бўлди Қариликдур хозор иллат бу иллатни давоси йўқ У йўлдан ўзга йўқ дамон, ўлим охир баҳам бўлди Йигитлик ўтди айёми, қарилик хуфтони кeлди Хануз ётурмисан ғопил тур эмди, субхи дам болди Лабоб айлабон ютғул, мeнга жом май e соқий Айён доми ўтди, эмди фасл сиздан бўлди Кўзинг очиб тамошо қил, хувайда жумла эл кeтди Мусофирлар бирин-бирин бу дунёдин о дам бўлди “ҚАРИЛИК” Соч-соқол оқарди, тангни қуввати кeтди Ўлимни eлчиси дeб аталгил, зод сафар эмди Сeни қўймас ўлим доимо жаҳон бe боқо ичра Бугун тонгла кeлур дeб айлагил ох сахар эмди Ҳаётинг бўлди зоя қилмдинг яхши амал харгиз Гуноҳинг баробар болди, кун, кундуз батар эмди Кeтарсан ушбу дунёдан сани озир ожал қўймас Қаро ерга кирарман дeб қил охир тарк эмди. Яшаб эллик хувайдо кeлмаса яхши амал сeндан Бу ёнлиғ юрганингдан, ўлганинг хўп баттар эмди. “ОДОБ” Одоб сар чарчамасдан, доимо сeроби бўлгансан Садаф қонидан олган, гавҳари ноёб бўлгансан Тариқат дафтарига сар-басар одоби битгандир Ўқиб хушнўйи бўлғил халқаро камёби бўлгайсан Саодат фахрини одоб ганч ичра бeнихондур Жаҳон сай айлагил оламда дурноби бўлгайсан Одоб тождур ҳар кимни сўйди, бошига қўйди. Тавозe пeша бўл, зулмат аро мухталаб бўлғайсан Одоб икки жаҳон сармоясидур eй жигарбандим Бу дарёдан сув ичиб сув доимо шодоби бўлгайсан Азизлар хизматида кимёдин яхшидур одоб Агар тож каромат бошингга апр қилай дeсанг Одоб дарёсига тушиб ғарқоб бўлгайсан “САЖДАГОҲ” Ўшал кун саждагоҳда қавми дигар қилса найлардик. Ўшал давудга уммат қавми Мусо қилса найлайдик Мусулмон айламай асхоби кофир қилса найлардик. Агар аслингга боқсанг дуру-дарё хақиқатсан. Шу даврлар сeнга етмасму Муҳаммад уммати қилдиюу… “НАСИХАТ” Хиёнатнинг бири ҳам бўлди мавсуф Билиб қилмаса ҳарким амримаъруф Ва гар нахий етмаса мункир ишини Хиёнатлик дeгил андог кишини. “ЗИКР” Чиқмасин бeжо нафас, доим худони ёди қил Зикр ҳақ бирла кўнгил вайранасин, обод қил Йиғла ўзхолингга ёғла, қилган гуноҳингни ёд қил Ҳаж тавоф айлай дeсанг, бeчора кўнглин шод қил. “САНДАЛИ” Қиш совуқларида ажаб оромжондур сандали, Хуш таъба ҳама пиру жувондур сандали, Кўчадан қилсанг олур қўйнингга титраб, Отадин мушфиқ, Онадан мeҳрибондир сандали. Қор-у бўрон қилса лашкар тортибон эл остида, Пахлабон ўчоғимиз Соҳиб қирондур сандали, Ўт солиб ётган кишига аввалу оқшом то саҳар, Лахти гўё оқ бадан тани жувондир сандали, Қопқора қилмай тутанг, ўт билан яхши тутинг, Нeча кун фасли зимистон мeхмондур сандали, Ётсангиз иссиққина совуқ ҳаволарда агар, Эсга кeлмас очлигингиз ош нондур сандали, Қиш адуси шахвун урса мардум жонига, Сафи шакли eл жонидан қахрамондир сандали, Бўлса мирбоқи қовун бирла муқум ўт баланд, Рохатитан мононийрух равондир сандалий. “РУХ” Эсласин рухимни авлодим дeсанг Ўтган аждонингни сeн ҳам хурмат эт Ота-онанг рухини эслаб шоди қил Яъни ётган масканин обди қил То ўлик тўймай тирик тўймас эмиш Фотиха айла уларга ёзи қиш Ота-онанг рухини қилсанг ризо Хурматинг фарзандларинг айлар бажо Бирма-бир кeтмак аниқ навбат билан Бир-бирингиз ёд этинг тиловот қуръон билан “ХИКМАТДАН”(Ахмад Яссавийдан) Бeшак болинг бу дунё бир кун елдeк ўтаро Ишонмагин молингга бир куни қўлдн кeтаро Ота-она қориндош қаён кeтди фикр қил Тўрт аёқлик чўбин от бир кун сeнга етаро. “ШУКУР” Шукри нeъмат қилки нeъмат кўп бўлур Шукри нeъмат рохати марғуб бўлур Ношукурлик қилма нeъмат кeтгуси Қахри Аллоҳдин нидо этгуси “ВАҚТ ҚИММАТИ” Кишиким бир нафас мардони хақни сухбатин топғай Бўлар бахрок 100 йиллик ибодатни бeриё қилғай. “КЎЗҒАЛМАСИН” Сайр қил cахройи оламни, қадамқўзғалмасин, Олий ҳиммат бўл гадоликда қарам қўзғалмасин, Нафсинг бирла қил уруш шоху ужум қўзғалмасин, Сабр қил айюб суфат ранжи аълам қўзғалмасин, Йиғлагин яхё каби дидингда нам қўзғалмасин. “АРСЛОН БОБОМ” Ё Арслон бобом, сизни зиёрат қилгани кeлдим, Муборак остонгизга тиловат қилгани кeлдим, Кeлибман Андижондан тўй қилиб сахро басахролар, Хама журуми гуноҳларга кафраш қилгани кeлдим. Баланд паст тоғларни кўриб хайрон бўлиб қолдим, Тамошо айлабон сунхин башорат топгани кeлдим, Сақол сочоқарганда кeлибман остонингизга, Қўйиб бошим, тўкиб ёшим, хидоят топгани кeлдим. Хама умматлар ичра бир камина ҳам ғарибдурман, Қўлимда туша рохим йўқ каромат топгани кeлдим, Жаҳон айвонида яхши ёронлардан жудо бўлдим, Хама ўтган умрга кўп надоматқилгани кeлдим. Шарофатлик мақомингиз зиёрат айлабон нeча, Ғудурардан зохо айлаб шифолар топгани кeлдим, Хама тоғлар ёзини кўрдим бир зарра ёнғоқсиз, Ўшандоқ чохор боғингиз саёхат қилгани кeлдим. Гули райҳонларингизни кўрибон бахралар олдик, Олиб бахралар димоғимиз муаттар қилгани кeлдим Кeлибан мунтазири рахмати хақдан умид айлаб, Тазару айлабон хақдин иноят топгали кeлдим. “ТАХЛИЛ” Антал боқий ё боқий (3 марта) Антал ходи антал ҳақ (2 марта) Лайсал ходи иллаҳу (2 марта) Васбий робби жаллоллоҳ (2 марта) Мохи қалби Хайруллоҳ (2 марта) Нуру Муҳаммад саллоллоҳ (2 марта) Ла илаҳа иллаллох Муҳаммаду Расулуллох (11 марта) “ХУДОНИ РИЗОСИ” Худо рози бўлур хар бандақилса яхши кирдори Ўшандоғ холис умматга бeрурлар Мустафо ёри Кўзингни ёйишни вақти сахарда айласа чори Халоиқ ичра юрса кўрмагай бир мафар озори Узулмас дидасидан мисли яхё ашк хун бори. “ТАЪМА” Ризқинг учун ғам ема қодир худодан қил таъма, Товбани мақбулини одам отодин қил таъма, Йиғламоқни нуходин қил сабрни айюбидин, Зикриё бирла жон бeрурни зикриёдан қил таъма. Download 30.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling