Битим инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўҒрисидаги


-модда Инвестициялар ва даромадлар репатриацияси


Download 23.16 Kb.
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi23.16 Kb.
#1502126
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Greece

6-модда
Инвестициялар ва даромадлар репатриацияси

1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан инвестициялар ва улардан олинадиган даромадларнинг чекланмаган тарзда ўтказилишини кафолатлади.
Пул ўтказиш ўша санада амалда бўлган бозор алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада кечикмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
Бундай тўловлар белгиланган барча солиқлар тўлангандан сўнг амалга оширилади.
2. Бундай тўловлар хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
а) сармоя суммалари ва инвестицияларни қувватлаш ёки кўпайтириш учун киритилган қўшимча суммалар;
b) фойда, фоизлар, дивидендлар ва ўзга жорий даромадлар;
с) заёмларнинг пули қайтариладиган суммалар;
d) роялти ва мукофотлар;
e) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотишдан келган тушумлар;
f) 4 ва 5-моддаларга асосан белгиланган компенсациялар.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандига қарамай, Аҳдлашувчи Томонлар валюта ўтказиш ёки бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича ҳисобот ва ўз қонунчилигини адолатли, нодискриминацион виждонан қўллаш йўли билан фуқаролик, маъмурий ва жиноий процедураларда суд қарорларининг бажарилишини кафолатлашни талаб қилишлари мумкин.
7-модда
Суброгация

1. Агар Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари ҳуқуқий кафолатлар тизимига асосан нотижорат хавфидан суғурталанган бўлса, мазкур Битимнинг 9-моддасига асосан, инвесторнинг ҳуқуқларига зиён келтирмаган ҳолда, ана шу суғурта шартларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон суғуртачининг юқорида қайд этилган инвестор ҳуқуқларига бўлган ҳар қандай суброгациясини тан олади.
2. Суғуртачи инвестор амалга ошириши мумкин бўлган ҳуқуқлардан ташқари бўлган ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақли эмас.
3. Аҳдлашувчи Томон ва суғуртачи ўртасидаги низолар имкониятга кўра ушбу Битимнинг 9-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
8-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш

1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки кўллашга тааллуқли ҳар қандай низолар имкон кадар дипломатик каналлар орқали музокаралар йўли билан ҳал этилади.
2. Агар низо музокаралар бошланган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида бундай тарзда ҳал этилмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, низо кўриб чиқиш учун Арбитраж судига топширилади.
3. Аd hос Арбитраж Суди куйидаги тарзда ташкил.этилади:
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитр тайинлайди, бу икки арбитр иккала Аҳдлашувчи Томон ҳам дипломатик алоқаларни амалга ошираётган учинчи давлат фуқаросини Раис этиб тайинлайди.
Арбитрлар Аҳдлашувчи Томонлардан бири низони Арбитраж Судида кўриб чиқиш учун топшириш нияти хусусида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган санадан бошлаб уч ой ичида, Раис эса беш ой мобайнида тайинланади.
4. Агар зарурий тайинловлар мазкур модданинг 3-бандида белгиланган даврларда амалга оширилмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни ўтказиш учун Халқаро Суд Президентини таклиф этиши мумкин. Башарти, Суд Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у бошқа сабабларга кўра қайд этилган вазифани бажараолмаса, зарурий тайинловларни Президент муовини амалга ошириши лозим, агар у ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажараолмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, лавозими юқорироқ бўлган Суднинг аъзоси таклиф этилади.
5. Арбитраж суди қонунга, шу жумладан, хусусан мазкур Битимга ва Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа тегишли битимларга, шунингдек умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқнинг қоида ва принципларига ҳурмат асосида қарор қабул қилади.
6. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзга тарзда келишмасалар, Суд ўз тартиб-қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Суд қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бундай қарор ҳар икки Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади.
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз арбитри ва вакиллари учун сарфланадиган харажатларни тўлайди. Арбитраж Судининг Раиси учун сарфланадиган ва бошқа чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Аммо Суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бири учун кўпроқ харажатлар белгилаши мумкин ва бундай қарор иккала Аҳдлашувчи Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади.

Download 23.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling