Битирув малакавий иши мундарижа


Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши


Download 306.71 Kb.
bet7/9
Sana11.03.2023
Hajmi306.71 Kb.
#1259550
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бозори ва бозорни дот

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши
фоизда

Ҳудудлар

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

3,6

5,7

5,6

5,4

5,5

Андижон вилояти

5,8

7,2

7,1

7,0

7,0

Бухоро вилояти

7,6

7,5

7,7

7,5

7,2

Жиззах вилояти

2,1

2,1

2,2

3,4

3,5

Қашқадарё вилояти

12,1

11,6

12,1

11,7

11,3

Навоий вилояти

4,7

4,6

4,8

4,5

4,8

Наманган вилояти

5,0

4,2

4,0

3,4

3,9

Самарқанд вилояти

7,1

8,5

8,6

8,4

8,7

Сурхондарё вилояти

4,8

4,0

4,1

4,0

6,3

Сирдарё вилояти

3,2

3,0

3,0

2,6

2,5

Тошкент вилояти

11,4

11,0

11,0

11,0

11,2

Фарғона вилояти

14,4

14,0

13,8

14,0

13,0

Хоразм вилояти

4,1

4,7

4,6

4,6

4,6

Тошкент шаҳри

14,1

11,5

11,0

12,0

10,7

Республика бўйича жами

100,0

100.0

100.0

100.0

100

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотларидан олинди
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тартибга солувчи солиқлардан ажратмалар меъёрлари вилоятлар ва соликлар бўйича дифференциялашган бўлиб, xap йили қайта кўриб чиқилади. Бу меъёрлар молиявий йил бошлангунга қадар, умумдавлат эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган харажатларнинг умумий ҳажми бўйича қабул қилингандан сўнг ўрнатилади.
Уларнинг йилдан-йилга ошиб боришига сабаб - маҳаллий бюджет харажатларини шу минтақадан (вилоят, шаҳардан) йиғилган солиқлар эвазига қоплаш ва шунга мувофиқ юқори турувчи бюджетдан бериладиган молиявий маблағлар миқдорини камайтириш заруратидир. Меъёрларни аниқлашда умумдавлат ва маҳаллий солиқларнинг тушумлари прогнозларига, маҳаллий бюджетларнинг минимал харажатлар прогнозларига асосланилади. Шу муносабат билан кўпчилик вилоятларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти, Жиззах вилояти, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятларида бу меъёрлар 100 фоизгача ўрнатилган. Тушумларнинг прогноз бўйича энг кўп тушиши кутилаётган вилоятларга умумдавлат соликларидан ажратмалар меъёрлари жуда паст ўрнатилган. Бу вилоятларда ривожланган саноат тармоклари, савдо ва аҳоли даромадларининг юқори даражада бўлганлиги сабабли бирмунча юқори солиқ потенциали шаклланган. Масалан, бундай ҳудудга Тошкент шаҳри мисол бўлади.
-жадвал
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2011 йилда режалаштирилган даромад ва ҳаражатларнинг тақсимланиши ва уларда дотация ва субвенцияларнинг тутган ўрни
Млн.сўм



Ҳудудлар

Даромадлар

Ҳаражатлар

Марказлашган инвестициялар учун субвенциялар ва маҳаллий
бюджетларга
ўтказиладиган даромад

Дотация

Млн. сўм

%

Млн. сўм

%

Млн. сўм

%

Млн. сўм

%

1

Қорақалпоғистон Республикаси

308592,5

4,5

627091,4

6,6

318498,9

12,5



2

Андижон вилояти

442635,2

6,4

801678,2

8,4

359043

14,1



3

Бухоро вилояти

561139,7

8,1

561139,7

5,9





4

Жиззах вилояти

185074,5

2,7

400418,3

4,2

215343,8

8,5



5

Қашқадарё вилояти

835454,7

12,1

835454,7

8,8





6

Навоий вилояти

391534,3

5,7

391534,3

4,1





7

Наманган вилояти

325541,6

4,7

736233,6

7,8

387551,3

15,2

23140,7

100

8

Самарқанд вилояти

489959,1

7,1

1037484

10,9

547525,2

21,5



9

Сурхондарё вилояти

351644,3

5,1

737299,2

7,8

385654,9

15,1



10

Сирдарё вилояти

196128,5

2,8

280864,9

3,0

84736,4

3,3



11

Тошкент вилояти

773312,4

11,2

773312,4

8,1





12

Фарғона вилояти

1002841

14,5

1002841

10,6





13

Хоразм вилояти

275378,1

4,0

523533

5,5

248154,9

9,7



14

Тошкент шаҳри

785173,2

11,3

785173,2

8,3






жами

6924409

100

9494058

100

2546508

100

23140,7

100

Манба:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024, 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245 ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449 қарорлари асосида муаллиф томондан тайёрланди.
Маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида дотацион режимдаги бюджетлар сони кескин қисқартирилишига эришилди. Буни қуйидаги маълумотлардан кўришимиз мумкин.

2000 йилда жами 8 та ҳудудлар дотацион режимда бўлиб, уларнинг харажатлардаги улуши 16,8 фоизни ташкил қилган. 2006 йилда эса 6 та ҳудуд ва уларнинг харажатларидаги дотацияларнинг улуши 9 фоизни ташкил қилган. 2009 йилда 2 та ҳудуд дотацион режимда қолган. Уларнинг харажатларидаги дотация улуши 4,1 фоизни ташкил қилган бўлса,


2010 йилга келиб фақат Наманган вилояти дотацион режимда қолган. Дотацияларнинг харажатлардаги улуши 2010 йилда 2 фоизни, 2011 йилда эса 0,2 фоизни ташкил этиши
кўзда тутилмоқда.
Дотациялар, субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорини ҳудудлар бўйича барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендия ва нафақалар, уларга тенглаштирилган
тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги
харажатларини сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш жорий этилди.
III Боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан фойдаланишни камайтириш масалалари
3.1. Дотациядан фойдаланишни камайтиришда маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини оширишни такомиллаштириш
Маҳаллий бюджетлар иқтисодиётимиздаги долзарб бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик, маънавий муаммоларни ечиш зарурияти бўйича ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджетларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар макроиқтисодий сиёсатнинг кичиклаштирилган нусҳасини англатмайди. Чунки ҳар бир маҳаллий бюджетлар бирлик-бу ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва табиий ресурс тизимидир, унинг ҳолати маҳаллий бюджетларда кўринади.
Маҳаллий бюджетлар иктисодиёт ҳар бир мамлакат миллий иқтисодиётининг бўлинмас ва узвий бир бўғини сифатида фаолият юритади. Ҳар бир ҳудуднинг ривожи, аҳолисининг турмуш шароити, ижтимоий ҳимояга мухтож оила ва шахсларнинг етарли даражада ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар бир ҳудуд давлат ҳокимият органларининг молиявий масалаларини тўғри ҳал қила билишга боғлиқ. Бунда маҳаллий бюджетларга бериладиган дотация ва субвенциянинг миқдорини белгилаш алоҳида ўрин тутади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлаганларидек, «Бугун жойларда иқтисодиётни юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ва касаначиликни ривожлантириш нечоғлиқ катта, ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кимгадир исбот қилиб беришга ҳожат йўқ. Бу авваламбор, аҳоли бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш, бу охир-оқибатда республикамиз ҳудудлари, шаҳар ва туманларимиздаги энг муҳим ижтимоий муаммоларни ечиш демакдир»9.
Республикамизда бюджет-солиқ сиёсатини олиб боришда фақатгина солиқ ислоҳотларини чуқурлаштирилмаяпти, балки махаллий бюджетлар тушумларини кўпайтиришнинг йўллари изланмоқда.Маҳаллий хокимият органларига бўйсинадиган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини иқтисодий натижалари яхшиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими таркибидаги кўпгина маҳаллий бюджетлар фақат юқори бюджетлардан бериладиган дотациялар орқалигина ўз харажатларини қоплаш имконига эга, чунки уларнинг даромадлари режалаштирилган харажатларини қоплаш учун етмайди.
Жаҳон тажрибасида трансфертларнинг маҳаллий молия учун аҳамияти жуда юқори бўлиб, уларнинг ҳажми маҳаллий бюджет барча
даромадларининг ярмига етади. Бу эса, албатта, мамлакатнинг барча ҳудудида ижтимоий соҳадаги умуммиллий андозаларни қўллаб-қувватлаш имкониятини беради. Бошқа томондан, трансфертлар тизими марказлаштиришга таъсир этади ва муносабатларни етарлича ойдинлаштиради ҳамда маҳаллий органларга трансферт миқдорини айнан қандай тарзда аниқланишини тушунишга имкон беради.
Бугунги кунда «бюджет даромадларининг ишончлилигини таъминлашда, энг аввало, бу жараёнга хорижий тажрибаларидаги тамойиллар ва механизмларни тадбиқ этиш йўли билан солиқ солиш тизимини ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш талаб этилади»10.
Бюджетлар ўртасида муносабатларни ислоҳ қилиш жараёнида бюджетлар ўртасидаги тартибга солувчи солиқлар муаммоси бозор иқтисодиётига ўтаётган ҳар бир давлатда мавжуд, чунки ресурслар танқислиги сабабли умумдавлат солиқлардан ажратмалар маҳаллий бюджетларнинг асосий даромадлар манбаи бўлиб ҳисобланади.
Трансфертлар миқдорини аниқлаш учун қўлланиладиган формулалар аҳоли умумий сонини, ўқувчилар сонини, кекса ёшдаги шахсларни, йўллар узунлигини ва бошқаларни ҳисобга олиш мумкин. Мақсадли трансфертларни, масалан, ижтимоий соҳанинг қурилиш лойиҳаларига, ўқитувчилар иш ҳақи фондини шакллантиришга йўналтириш мумкин. Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетларининг тушаётган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар миқдори жами тушум улишида паст кўрсаткичга эга бўлиб қолмоқда. Тушумларнинг катта қисми умумдавлат солиқлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Бизнинг фикримизча бунинг сабаби, мавжуд бюджетлар ўртасидаги муносабатларининг маҳаллий ҳокимият органларини рағбатлантирилмаётганлиги сабабли, вилоят бюджети даромадларининг қўшимча манбаларини очиб беришга қизиқиши паст бўлиб қолмоқда. Буларнинг орасида ҳар йиллик маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш нормативлари ва механизмлари ўзгариб туриши, бюджетни ижро этиш жараёнида ёки ҳисобот даврининг охирида ҳудуднинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритилаётганлиги сабаб бўлиб қолмоқда. Амалдаги қонунчиликга биноан, даромадларнинг прогноз кўрсаткичларидан ортиқ бўлган қисми маҳаллий ҳокимият органлари тасарруфида қолиши лозим ва кейинги даврларда ҳам истиқбол кўрсаткичларини ошириб бажарилишига рағбатлантирилишини ошириш керак. Республикамизда умумдавлат солиқлардан ажратмалар нормативларини 3-5 йилга ўзгартирмасдан қўйилиши тажрибасини тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Махаллий бюджетни дотациядан чиқариш дастурининг чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

  • саноат корхоналари томонидан буюртма асосида касаначилик билан шуғулланиш учун фуқаролар билан шартнома тузиш;

  • бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари даромадларини кўпайтириш;

  • мавжуд корхоналарни ишлаб чиқариш қувватини ошириш;

  • сервис хизмати кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш

  • аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этишдан иборат.

Маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш, уларни молиявий манбаларини кенгайтириб бориш, бозор иқтисодиётига ўтилаётган даврда долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси худудларда яратилаётган миллий даромад, яъни ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси, даромадларининг доимий ва бир маромда тушиши, маҳаллий хокимият органлариниг маҳаллий бюджетлар даромадларини ошишидан манфаатдорлиги билан бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар даромадлари ошишининг ички резервлари (заҳиралари), худудларда ишлаб чиқаришни ривожланиши, жойларда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни, турли мулкчилик шаклларини юзага келтириш ва бу мулкчилик шакллари ўртасида эркин рақобат орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эришиш муҳим ўринни эгаллайди. Турли мулкчилик шаклларини ривожлантирилиши ҳам бевосита бюджет даромадларини шакллантиришда ўз ҳиссасига эга. Бу борада Президентимиз Ислом Каримовнинг шундай сўзлари бор: «Иқтисодиёт соҳасини янада эркинлаштириш мақсади – биринчи навбатда давлатнинг бошқарув ролини чегаралаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий эркинликларини ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, мулкдорларнинг мавқеи ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш демакдир»11.
Маҳаллий бюджетлар даромадларини кўпайтириш, маҳаллий хокимият органларини ушбу бюджетларни тузиш, ижро этишдаги ҳуқуқларини кенгайтириш билан боғлиқдир. Кўп давлатларда, жумладан, Францияда бюджетлар ижроси Молия Вазирлигининг таркибига кирувчи «Давлат хазинаси» бошқармаси томонидан олиб борилади. Бюджет ижроси давомида тушган даромадлар ва белгиланган йўналишда уларни харажат қилиш ушбу бошқарма томонидан олиб борилади. Бюджет ижроси давомида бошқармага, хазинада мавжуд бўлган маблағларни, харакатда бўлган банк фоизлари даражасида банк муассасаларига кредит маблағлари сифатида сотиш хуқуқи қонун асосида белгиланган. Бу ўз навбатида вақтинча бўш турган бюдет маблағларидан самарали фойдаланиш, қўшимча даромад тушириш, молиявий бозорга таъсир этиш имконини беради. Менинг фикримча, Ўзбекистон шароитида ҳам маҳаллий бюджетлар ижроси давомида маҳаллий бюджетларда мавжуд бўлган бўш мабағларни қисқа муддатларга (бюджет йили чегарасида), банк муассасаларига сотиш имконияти мавжуд. Бу бир вақтнинг ўзида маҳаллий хокимиятларнинг маҳаллий бюджетларни бажаришдаги маъсулиятини ошириш, уларни шу соҳадаги мустақиллигини кенгайтириш билан бирга олиб борилиш керак.
Маҳаллий бюджетлар даромадларини ошиши, бевосита шу худудда жойлашган корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи билан боғлиқдир. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисмини солиқлардан тушадиган тушумлар ташкил қилади, шу сабабли солиқ тизими фискал функциясининг кучайишиб корхоналар молиявий аҳволининг оғирлашувига олиб келади. Шунинг учун сўнгги йилларда республикада солиқ тизимининг рағбатлантирувчи вазифасини оширишга, корхона ва ташкилотларнинг солиқ юкини камайтириш сиёсати олиб борилмоқда
Солиқ тизимидаги бу ўзгаришлар албатта ўзининг ижобий натижаларига эгадир. Корхоналардан олинадиган солиқ юкини янада камайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, янги технологиялар жорий қилишга қўшимча имкониятлар яратади. Бу борада Президентимиз И.А. Каримовнинг шундай сўзлари мавжуддир:
« Дастур доирасида амалга оширган яна бир муҳим тадбиримиз – солиқ юкини йенгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилганидир.
Ўтган йили мамлакатимиз хўжалик субйектларига кенг кўламли қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари берилди. Енгил ва озиқ-овқат саноатининг истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурида иштирок етаётган корхоналар учун даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар яратилди»12.
Маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини оширишнинг мавжуд имкониятларидан яна бири – бу жойларда аҳолининг иқтисодий активлигини оширишга имкониятлар яратиш, шунингдек жисмоний шахсларни тадбиркорлик фаолиятидан олаётган даромадларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириб бориш билан боғлиқдир. Жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадини солиққа тортиш ставкалари маҳаллий хокимиятлар томонидан мустақил ўрнатилади. Бунда энг авваламбор ставка ўрнатишда барча якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар учун тенг шароит яратиш, даромадларни тўлиқ солиққа тортилишни таъминлаш зарурдир. Шунингдек, ушбу солиқ ставкаларини инфляция даражасига қараб ўзгартириб бориш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика ва Маҳаллий бюджетлар органларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини анча ўзгартиради. Иқтисодиётни барқарорлаштиришнинг бу босқичида Маҳаллий бюджетлар ривожланиш ва ислоҳ қилишнинг асосий воситалари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишдаги ҳуқуқлари ва ваколатларини босқичма-босқич кенгайтириб бориш зарур.
Маҳаллий бюджетларда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари манбаларни жалб қилиш ишларини ғазначилик тизимида янада мукаммаллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 306.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling