Битирув малакавий иши мундарижа


Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби5


Download 306.71 Kb.
bet3/9
Sana11.03.2023
Hajmi306.71 Kb.
#1259550
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бозори ва бозорни дот

Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби5

Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари томонидан харажатларни амалга ошириш учун даромадларга эга бўлиши керак. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги ҳолати ва ушбу жараёндаги даромад манбаларини таҳлил қиладиган бўлсак, авваламбор, даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетлар таркибида биринчи молиявий манба сифатида қаралса ҳам, бу солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга бириктирилган харажатларини молиялашда етарли молиявий манба бўла олмайди. Бюджет параметрларини белгилаш вақтида умумдавлат солиқларидан ажратмалар белгиланади. Бу жараён ҳар йили бюджет параметрларини тасдиқлаш пайтида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан белгиланади.
Умумдавлат солиқларидан ажратмалар улуши ҳар йили маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадларининг тушуми ҳамда улар томонидан амалга ошириладиган харажатларнинг миқдорига қараб ўзгартириб борилади.
Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма сифатида тушиши мумкин. Агар келгуси йили маҳаллий бюджетларнинг ўз даромад манбалари (солиқлари) кўпайиб қолса, умумдавлат солиқларидан ажратма беришнинг ҳожати қолмайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуннинг 5моддасида бюджет тизимининг асосий принциплари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ бюджетларни шакллантиришда турли даражадаги бюджетлар ўзаро боғлиқлиги ҳамда давлат бюджети баланслилигини таъминлаш шарт. Республика бюджетидан субвенциялар ва дотациялар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига тасдиқланган давлат бюджети доирасида ажратилади. Қарақолпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан бюджет субвенциялари ва дотациялари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тегишли тасдиқланган бюджетлар доирасида ажратилади.

Download 306.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling