Битум ва қатрон таснифи, структураси, хоссалари, маркалари. Нефть битумлари турлари. Битум таркибларини модификациялаш усулида яхшилаш


Download 259.6 Kb.
bet1/5
Sana15.02.2023
Hajmi259.6 Kb.
#1200541
  1   2   3   4   5
Bog'liq
bitum


22-МОДУЛ: БИТУМ ВА ҚАТРОН АСОСИДАГИ МАТЕРИАЛЛАР (БҚМ).
БИТУМ ВА ҚАТРОН ТАСНИФИ, СТРУКТУРАСИ, ХОССАЛАРИ, МАРКАЛАРИ. НЕФТЬ БИТУМЛАРИ ТУРЛАРИ. БИТУМ ТАРКИБЛАРИНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ УСУЛИДА ЯХШИЛАШ


1 Умумий маълумотлар

Битумли ва қатронли боғловчилар бино ва иншоотлар қурилишида қадимдан ишлатиб келинган. Табиий битум ва қатронлар биноларнинг ер ости қисмини, ёғоч конструкцияларни гидроизоляция қилишда, бандаргоҳлар иншоотларини денгиз шўр сувларидан ҳимоялашда ва бошқа жойларда ишлатилган. Бундай боғловчилар ишлатилган жойлар Миср, Вавилон, Греция, Марказий Осиё қадимги шаҳарларида археологлар томонидан топилган. XIX аср ўрталаридан бошлаб нефт қазиб чиқариш ривожлангач, нефт битумлари олиш ва улар асосида турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кенгайган.


Битумли материалларга табиий битумлар, асфалт жинслари, нефт (сунъий) битумлари ва гудрон киради.
Табиий битумлар-қовушоқ суюқлик ёки қаттиқ моддалар бўлиб, углеводород бирикмалари ва нометалл ҳосилалар аралашмаларидан иборатдир.
Табиий битумлар нефтни ер қатламларида табиий оксидланиши (полимерланиши) натижасида ҳосил бўлган; ранги қора ёки тўқ жигар ранг бўлади. Улар нефт конлари атрофида тоза ҳолда ер ости кўллари ва линзалари сифатида ҳамда кўп холларда чўкинди тоғ жинсларига (оҳактошлар, қумтошлар) шимилган ҳолатда учрайди. Табиий битум камчил ва нархи қиммат бўлгани учун қурилишда битум локлари сифатида ишлатилиши мумкин.
Асфалт жинслари-табиий битум шимилган ғовак тоғ жинсларидир (оҳактош, доломитлар, қумтошлар ва бошқалар). Таркибида 5-20% битум бўлган тоғ жинсларидан турли усуллар воситасида битум ажратиб олинади ёки жинслар майдаланиб асфалт кукуни кўринишида қоришмалар ва бетонлар тайёрлашда ишлатилади. Битум асфалт жинслардан қайноқ сувда эритиб ёки бензол, хлороформ, скипидар, углерод сулфиди каби органик эритувчилар билан ишлов бериб олинади.
Нефт (сунъий) битумлари-нефт хом ашёсини органик синтез жараёнидан ҳосил бўладиган маҳсулотлардир. Нефтни қайта ишлаш технологиясига қараб битумлар қуйидаги турларга бўлинади: нефтдан (гудрондан) бензин, керосин ва мойлар ҳайдаш йўли билан олинган қолдиқ битумлар; гудронга махсус аппаратларда ҳаво пуфлаб (оксидлаб) олинган оксидланган битумлар; нефт ва нефт мойларини юқори ҳароратда крекингланиши (парчаланиши) натижасида ҳосил бўлган крекинг битумлар.
Гудрон-нефтдан олинган мазут таркибидан мойли фракцияларни ҳайдаш нитижасида ҳосил бўлган қолдиқ маҳсулот. Гудрон битум олишда асосий хом ашё вазифасини ўтайди ёки мустақил равишда йўл қурилишида ишлатиладиган қоришма ва бетонлар тайёрлашда боғловчи сифатида қўлланилади.
Қатрон материалларга тошкўмир, ёғоч, торф, ёнувчи сланец кабиларни ҳавосиз муҳитда қуруқ ҳайдаш натижасида ҳосил бўлган қатронлар ва пеклар киради.
Битум ва қатронлар асосидаги гидроизоляция ва композицион материаллар тураржой, саноат, гидротехник иншоотлар, автомобил ва аэродромлар қурилишида кенг миқёсда ишлатилади.
Битум ва қатронлар полимерлар билан аралаш боғловчилар ва улар асосида композицион материаллар тайёрлашда ишлатиб келинмоқда.
Улар таркибига резина, дисперс арматураловчилар ва бошқа модификаторлар киритиб хоссаларини яхшилаш мумкин.


2 Битумли боғловчи моддалар



Download 259.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling