Биз IX бобда кўздан кечирган табиий ва синтетик каучук, полиизобутилен, целлюлоза каби полимерлар таркибида ион (ёки ионоген) группалар учрамади


Оқсиллар амфотер полиэлектролитлар тимсоли


Download 83.5 Kb.
bet3/4
Sana26.06.2023
Hajmi83.5 Kb.
#1656038
1   2   3   4
Bog'liq
Полиэлектролитлар

2.Оқсиллар амфотер полиэлектролитлар тимсоли.
Тирик организмлардаги биологик мембраналар ўзи оркали электролит моддаларнинг ионларини ёмон ўтказади. Уларни рентген структур анализ методида ва поляризацион ҳамда электрон микроскоплар ёрдамида текшириш натижасида биологик мембрана-ларнинг кандай тузилганлиги аникланди. Биологик мембраналар липопротеидлар комплексидан тузилган бўлиб, унда умумий қалинли-ги 5,5 нм га тенг иккита липид кават бор, ундан кейин оксил молекулаларидан иборат иккита оксил қават (қалинлиги 2 х 1,2 нм) оралаб келади; оқсил каватлар липид каватларга нисбатан тик бурчак ҳосил қилади. Ана шундай «элементар» («ибтидои») мембрананинг умумий қалинлиги 7—8 нм га якин. Химиявий жиҳатдан липид қаватлар таркибида холестерин, фосфатид ва бошка моддалар бўлади. Оқсил билан липидлар орасидаги боғланнш энергияси катта эмас, унинг киймати адсорбция типидаги боғланишлар энергияси кийматига баравар келади. Ўсимликларнинг яшил кисмида хлорофилл молекулалари моиокават шаклида оқсил қават билан липид қават орасига жойлашади.
Барча ҳужайралар (хатто одамларнинг асаб ҳужайралари ҳам) худди биологик мембраналар каби тузилган бўлади. Организм билан ташки муҳит ўртасида модда алмашинув жараёни ҳам ҳужайра структураларининг бевосита иштирокида содир бўлади. Бирок организм мембраналари бирмунча мураккаб тузилган; аниқроқ айтганда, организм мембраналарида маълум миқдор ғоваклар (ра-диуси 0,4—0, 8 нм га яқин) бор. Бу ғовакларнинг деворлари қутбли молекулалар каби тузилган бўлади. Шу сабабдан улар қутбли моддаларнинг организмга келиб киришига ёрдам кўрсатади.
Митохондрияларнинг мембраналари нафас ферментлари система-си билан бевосита алокадор бўлиб, мембраналарнинг қисқарти-рувчанлик хоссалари ана шу ферментларнинг оксидланганлик даражасига боғлиқ. Демак, нафас мембраналари асли ферментатив-хемомеханик системалардир. Организмдаги мембраналар эса танлаб эрувчан (гомоген) мембраналар билан ғовак мембраналар йиғинди-сидан иборат.


3.Полиэлектролитларнинг амалий аҳамияти
Полиэлектролитлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг кўламда ишлатилади. Улардан биринчи навбатда флокулянт (коагул-ловчи) сифатида фойдаланилади. Етарли даражада юқори молеку-ляр массага эга бўлган полиэлектролитлардан флокулянт сифатида фойдаланиш мумкинлигини биринчи бўлиб Ла Мер кўрсатиб берди. Бу мақсад учун полиэлектролитдан жуда оз миқдорда ишлатиш мумкин, кўп қўшилганида полиэлектролит таъсиридан суспензия баркарор бўлиб колади.
Флокуляциянинг содир бўлиш сабаби шундаки, узун занжирдан иборат полиэлектролит молекуласи ўзининг бир учи билан суспен-зиянинг бир заррачасига, бошқа бир учи билан — иккинчи заррачасига адсорбиланади. Бунинг натижасида суспензия заррачалари ўртасида маҳкам боғланиш вужудга келиб, улар флокулалар ҳолида йириклашади. Флокула суспензиянинг фақат иккита заррачасидан эмас, балки бир канча заррачаларидан ҳам ташкил топади.
Флокуляция содир бўлиши ҳакидаги иккинчи тасаввурга мувофиқ флокуляция механизми қуйидагича талкин килинади: полиэлектро-лит молекуласида мавжуд бўлган актив группалар бир томондан айрим суспензия заррачалари билан, иккинчи томондан бир-бирлари билан боғланади; натижада йирик флокулалар ҳосил бўлиб, улар тезда сувдан ажралиб чиқади.
Айрим флокулалар ўзаро бирлашиб паға-паға чўкма ҳолида идиш тубига чўкади ёки сувдан енгил бўлса, суюқлик бетига қалқиб чикади. Агар флокуляцияни вужудга келтира оладиган полиэлектро-лит эритмасида кукун ёки толалар ҳолатидагп модда суспензияга қўшилса, полиэлектролит айрим кукун ёки айрим толаларни бир-бири билан боғлаб йирик массалар ҳосил қилади; улар куритилганидан кейин амалий аҳамиятга эга бўлган моддалар олишга муваффақ бўламиз. Полиэлектролитлар одатдаги электролитларга кўшиб ишлатилса, уларнинг самарадорлиги анча ортади. Бундай ҳолларда суспензияга биринчи навбатда полиэлектролит, кейин оддий электро-лит кўшиш тавсия этилади. Акс ҳолда флокулалар кеч ҳосил бўлиб, чўкма пептизацияга учраб қолади.
Флокуляциянинг амалга ошишида полиэлектролит молекуласи-нинг тузилиши, унинг таркибидаги актив группаларнинг табиати ва полиэлектролит молекуласининг сув муҳитидаги вазияти ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Агар полиэлектролит молекуласи сув муҳитида кулча шаклида ўралиб колса, бундай полиэлектролит флокуляция учун кам фойда келтиради, чунки унинг актив группалари ўзаро ички молекуляр боғланишлар ҳосил қилиб, суспензия заррачаларини адсорбилай олмайди.
Ҳозир кўпгина чет мамлакатларда хилма-хил флокулянтлар саноат микёсида ишлаб чиқарилмоқда. Булар ичида энг кўп ишлатиладигани гидролизланган полиакриламиддир. Унинг таркиби

дан иборат.
Полиакриламид сувда яхши эрувчан полиэлектролитлар жумла-сига киради. Унинг ҳосил бўлиш реакцияси қуйидагича:

Полиэлектролитлар сувни коагуляция йўли билан кайта тозалаш-да, олтин ишлаб чиқариш саноатида, ювинди ва окава сувлардан олтин ажратиб олишда, коғоз саноатида коғозга тўлдиргичлар киритишда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Полиэлектролитлар қишлок хўжалигида тупрокқа зарурий хоссалар бериб, унинг сифатини яхшилаш максадида энг кўп ишлатилади. Агар тупрокха (15 см чуқурликда) 0,02—0,05 % полиэлектролит киритилса, у тупрокни емирилишдан ҳимоя қилади, тупрокда нам сакланиб қолишини таъминлайди. Тупрокха солинган полиэлектролит 3 йил давомида ўз таъсирини йўқотмайди.

Download 83.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling