Биз IX бобда кўздан кечирган табиий ва синтетик каучук, полиизобутилен, целлюлоза каби полимерлар таркибида ион (ёки ионоген) группалар учрамади


Download 83.5 Kb.
bet2/4
Sana26.06.2023
Hajmi83.5 Kb.
#1656038
1   2   3   4
Bog'liq
Полиэлектролитлар

II. Асосий қисм:
1. Полиэлектролитлар эритмаларининг хоссаларининг ўзига хослиги(поликислоталар, полиасослар, политузлар)
Оқсиллардан ташкари барча полиэлектролитлар таркибида ионоген группалар ниҳоятда зич жойлашган бўлиб, ЮМБ нинг ҳар кайси звеносига биттадан ионоген группа тўғри келади. Оксилларда эса 6 та ёки 8 та аминокислота қолдиғига битта карбоксил группа ёки битта аминогруппа тўғри келади. Полиэлектролит таркибида ионоген группалар деярли зич жойлашганлиги сабабли бу модда сувда эритилганида яхшигина электростатик таъсирлар юзага чиқиб, эластик полиэлектролит молекуласидаги занжирлар кучли даражада деформацияга учрайди. Бундай деформация ионоген группаларнинг диссоциланиш даражасига, эритмада бошқа куйи молекуляр электролит бор-йўқлигига ва эритманинг рН катталигига боғлик бўлади. Качальский кўрсатишича, бу модда ўз-ўзича бир неча марта чўзилиб, бир неча марта қискарар экан.
Полиэлектролитлар қутбли эритувчиларда яхши эрийди; бунинг сабаби шундаки, ионоген группаларга эга бўлган макромолекулалар қутбсиз сукжликлардан кўра, кутбли суюқликлар билан ўзаро кучлироқ таъсирлашади. Шунинг учун ҳам, бир вақтлар по-лиэлектролитларни (жумладан, оқсилларни) лиофиль коллоидлар деб аташган.
Полиэлектролитлар жумласига табиий моддалардан оқсиллар, гепарин (қорамолларнинг ўпка ва жигаридан олинадиган модда) ва альгинатлар (альгинат кислоталарнинг тузлари) киради. Оксиллар сувдаги эритмаларининг хоссалари ниҳоятда яхши ўрганилган. Оксил сувда эритилганида унинг ионоген группалари ионларга диссоциланади, чунончи;

ҳар қайси ионоген группанинг диссоциланиш даражаси эритма рНига боғлик бўлади.
Оқсил моллекулалари таркибида кислота ва асос хоссаларга эга бўлган ионоген группалар борлиги сабабли оқсиллар амфотер моддалар хоссалариyи намоён килади. Шунга кўра оксилнинг макроиони кислотали муҳитда мусбат, ишқорий муҳитда манфий зарядга эга. Эритмада неча мусбат зарядли полиион бўлса, худди ўшанча манфий зарядли полиион бўлади. Бинобарин, эритмада макроионлардан иборат система умуман олганда электронейтралдир. Лекин эритмада кўшимча электролитлар борлиги ва ионоген группаларнинг диссоциланиши туфайли турли ионлар концентра-цияларининг қийматига хам эътибор беришга тўғри келади. Бинобарин, полиэлектролит эритмасининг хоссалари эритмадаги қуйи молекуляр электролитлар концентрациясига боғлиқ бўлади.
Полиэлектролитлар икки ҳолатда бўлади: бири суюк. полиэлектро-литлар — золлар бўлса, иккинчиси қуюк ҳолатдаги геллардир.


Download 83.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling