Бизнес-план кофейня «bonjour»


Сўм дизайни ва ундаги шаҳарлар


Download 0.8 Mb.
bet3/5
Sana22.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1286012
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон валютаси

Сўм дизайни ва ундаги шаҳарлар

Сўм дизайнида қадимий нақшларга, юртимиздаги осори атиқалар тасвирига катта эътибор берилган. 1 сўмликнинг орқа тарафида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик Катта театри, 3 сўмликда — Бухородаги Чашмаи Айюб мақбараси, 5 сўмликда — Ўзбекистон миллий боғидаги Алишер Навоий шарафига ўрнатилган ҳайкал ва меъморий композиция, 10 сўмликда — Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси, 25 сўмликда — Самарқанддаги «Шоҳи Зинда» тарихий-меъморий ансамбли, 50 сўмликда Самарқанддаги Регистон тарихий-меъморий ансамбли, 100 сўмликда — Истиқлол саройи (собиқ Халқлар дўстлиги саройи) тасвирланган.

Кейинчалик, Тошкентда 144 х 78 мм ўлчамда чоп этилган катта купюраларнинг дизайни ўзгартирилган. Олд қисмида Ўзбекистон Республикасининг катталаштирилган герби, орқа қисмида асосан мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар тасвирланган.

Кейинчалик, Тошкентда 144 х 78 мм ўлчамда чоп этилган катта купюраларнинг дизайни ўзгартирилган. Олд қисмида Ўзбекистон Республикасининг катталаштирилган герби, орқа қисмида асосан мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар тасвирланган.

Чунончи, 200 сўмликда Самарқанддаги Регистон ансамблининг Шердор мадрасасида тасвирланган, қуёш орқалаган шернинг рамзий тасвири, 500 сўмликда Тошкентда Амир Темурга ўрнатилган ҳайкал, 1000 сўмликда Тошкентдаги Темурийлар тарихи музейи биноси, 5000 сўмликда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси биноси, 10000 сўмликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати биноси тасвирланган.

50 минг сўмлик купюра

50 минг сўмлик пул мутлақо замонавий дизайнга эга бўлди. Унинг олд тарафида Тошкентдаги «Эзгулик аркаси», орқа тарафида Тошкентдаги Форумлар саройи тасвирланган. 

У 2017 йилнинг 22 августидан муомалага киритилган. Миллий валютадан фойдаланишда қулайликни ошириш мақсадида йирикроқ номиналдаги банкнотларни муомалага чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилдию.

Танга сўмлар

Сўм қадри тушиб бориши билан паст номиналдаги қоғоз пуллар муомалада кўпроқ ушлаб турилиши учун танга кўринишидаги сўмларга алмаштириб борилган. Жумладан, 1997 йилда илк марта 1, 5 ва 10 сўмлик тангалар муомалага киритилган.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling