Бизнес План на 2010 год


Гулистон шаҳрининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари


Download 1.13 Mb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1152836
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бизнес план узб

Гулистон шаҳрининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари.
млрд.сўм



Кўрсаткичлар

2009

2010

изм., %

1.

Саноат маҳсулоти

39,7

53,0

+ 33,5%

2.

Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти

9,3

12,1

+ 30,1%

3.

Капитал қуйилмалар

54,6

51,5

- 5,7%

4.

Қурилиш ишлари

21,3

29,8

+ 39,9%

5.

Чакана товар айланмаси

100,9

145,2

+ 43,9%

6.

Аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш

58,2

53,3

- 8,4%

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлигининг статистика маълумотлари.

Статистика маълумотлари бўйича 2011 йил 1 январдаги ҳолатига кўра Гулистон шаҳрида тадбиркорлик субъектлари сони 2 674 тани (ёки якка тадбиркорлар ҳисобга олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилган кичик бизнес субъектлари умумий сонининг 33,3 фоизини) ташкил этади.




Гулистон шаҳрида тадбиркорликнинг ривожланиши.

Тадбиркорлик субъектлари

01.01.2011 йилдаги ҳолатига кўра

Бизнес субъектлари

2 674

улардан:




Йирик корхоналар

116

Кичик корхоналар

145

Микрофирмалар

1 963

Якка тадбиркорлар

450

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлигининг статистика маълумотлари.

Гулистон шаҳрида кичик бизнес субъектлари сонининг ўзгариши динамикаси.




01.01.2010 й. ҳолатига кўра

01.01.2011 й.
ҳолатига кўра

ўзг., %

Кичик бизнес субъектлари*

2 012

2 224

+ 10,5

улардан:










- фаолият кўрсатаётганлари

1880

1999

+ 6,3%

- ишламаётганлари

132

225

+ 70,5%

* якка тадбиркорлар ҳисобга олинмаган ҳолда
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлигининг статистика маълумотлари.
Кичик бизнес субъектлари сони якка тадбиркорларни ҳисобга олмаганда 2011 йил 1 январдаги ҳолатига кўра 2 224 тани ташкил этди, бу олдинги йилдагига қараганда 212 тага кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг умумий сони кўпайганлигига қарамай, у ёки бу сабабларга кўра ишламаётган кичик бизнес субъектлари сони ҳам кўпайган. Асосий хулоса: тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш кучайганлиги кузатилади, буни кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўпайганлигидан билиш мумкин. Бироқ, уларнинг янада барқарор ривожланиши борасида тўсиқлар ва муаммолар мавжуд.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес салмоғи (Гулистон шаҳри бўйича),%.



Тармоқлар

2009

2010

изм., %

1.

Саноат маҳсулоти

44,5

48,2

+3,7

2.

Қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти

99,2

99,9

+0,7

3.

Қурилиш ишлари

92,1

67,1

+25,0

4.

Чакана товар айланмаси

48,1

49,7

+1,6

5.

Пулли хизматлар

62,4

60,5

-1,9

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлигининг статистика маълумотлари.
Кичик бизнес шаҳар иқтисодиётида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг анча қисмини таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда кичик тадбиркорлик улуши 100 фоизга етди. Қурилиш ва пулли хизматлар кўрсатиш сингари тармоқларда кичик бизнес улуши 60 фоиздан ортиқни ташкил этади.


Гулистон шаҳрида Бизнесга кўмаклашув маркази (БКМ) ташкил этишнинг асосий шарт-шароитлари.


Гулистон шаҳрида БКМ ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун қуйидаги шарт-шароитларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • кичик бизнес субъектлари ўсиши муносабати билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича хизматларга бўлган талабнинг кўпайиши;

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва кўрсатилаётган хизматлар турларининг, операциялар доираси ва фаолият турларининг кўпайиши ва минтақа иқтисодиётида кичик тадбиркорлик салмоғи ошиши муносабати билан қўшимча хизматларга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши;

  • тадбиркорлик субъектларининг ҳар хил рухсат берувчи ҳужжатлар олишга ва хизматлар кўрсатилишига харажатларни қисқаришга бўлган эҳтиёжи;

  • бизнесни юритишнинг ҳар хил жиҳатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг зарур ахборотни олиш эҳтиёжи мавжуд, бундай ахборот кўпинча алоҳида-алоҳида ҳолда бўлади, яъни бундай ахборотнинг ягона манбаи мавжуд эмас, бунинг оқибатида ахборот ва маслаҳат хизматларини «бир жойда» олишга эҳтиёж мавжуд;

  • Гулистон шаҳри Сирдарё вилояти марказида жойлашган. Бу вилоятнинг олис туманларидаги тадбиркорлик субъектларига туманларнинг ўзида мавжуд бўлмаган хизматлардан Гулистон шаҳрида фойдаланиш имконини беради.

БКМ – бу хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари давлат идоралари ва тижорат ташкилотларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро бир-бири билан боғлиқ комплекс хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган ягона бино.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling