Бизнес План на 2010 год
Бизнесга кўмаклашув марказининг фаолият кўрсатиш механизми
Download 1.13 Mb.
|
Бизнес план узб
Бизнесга кўмаклашув марказининг фаолият кўрсатиш механизмиГулистан шаҳридаги БКМда хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари давлат идоралари ва тижорат ташкилотларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро бир-бири билан боғлиқ комплекс хизматларидан фойдаланиши мумкин. БКМ тадбиркорлик субъектларига сифатли ахборот ва интерактив хизматларнинг кенг доирасини тақдим этиш ва бундай хизматлар бир жойда кўрсатилишини ошириш мақсадида ташкил этилади. БКМда маслаҳат берувчилар учун иш ўринлари жиҳозланган. Маслаҳат берувчилар мижозларга бевосита маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатадилар. БКМ ўз хизматларини кўрсатиш билан биргаликда давлат органлари, муассасалари ва тижорат ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатилишида воситачи ҳам ҳисобланади. Маслаҳатчилар икки томонлама ва кўп томонлама (агентлик) битимлар негизида давлат органлари ва тижорат ташкилотларининг хизматларини тақдим этади, яъни турли рухсатномлар, гувоҳномалар, сертификатларни олишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади. Маслаҳатчиларнинг вазифаларига қуйидагилар киради: мижозлар билан мулоқот қилиш; мижозлардан хизмат кўрсатишга буюртманомалар/ҳужжатларни олиш; техник ечимларни ишлаб чиқиш ва буюртманомалар-ҳужжатларни бажариш учун зарур хатти-ҳаракталарни белгилаш; буюртманомалар ёки ҳужжатларни кейиинчалик ижро этиш учун давлат органлари ва тижорат ташкилотларига бериш учун уларни техник экспертизадан ўтказиш; буюртманомалар бажарилиши устидан назорат қилиш. БКМда давлат органлари ва тижорат ташкилотлари ходимлари учун ҳам иш жойи ажратилиши мумкин. Шерик ташкилотларни (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, тижорат банки ва бошқалар) тақдим этишда шерик ташкилотлар ходимлари БКМ ходимлари сингари БКМ ишининг умумий циклига жалб этиладилар, яъни маслаҳат берувчилар ролини бажарадилар Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling