Бизнес режа фарғона 2013 мундарижа


ЛОЙИХАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛИШИ


Download 0.67 Mb.
bet3/6
Sana03.02.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1153617
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
иссиқхона

2. ЛОЙИХАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛИШИ.



Лойиханинг асосий мақсади: Лойиха ташаббусчи бугунги кунда ўзининг белгиланган фаолият турига асосланиб, аҳоли ва умумовқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи идора ташкилотларга иссиқхонада етиштириб, халқимизга арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ишни амалга ошириш учун йилига 3 фоиз бўлган 3000,0 минг.сўм пул маблағини кредитга олиб иш бошламоқчи.

Бу мақсадни амалга ошириш учун 9500,0 минг сўм атрофида маблағ сарфланиши кўзланмоқда. Лекин лойихачи ўзининг хозирги кундаги имкониятидан хамда Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан яратилаётган шароитлардан келиб чиқиб, йилига 3 фоизли ставка бўйича 3000,0 минг сўм миқдоридаги кредит маблағини 3 йил муддатга олиш зарур деб хисобламоқда.


Буларга қўшимча ушбу фаолиятни ташкил қилиш билан бир қаторда лойиха доирасида 3 та янги ишчи ўрни яратишни хам мақсад қилган.

Лойиҳанинг асосий йўналиши: Лойиха ташаббусчи хозирда 800 м2 бўлган ер майдонида маҳсулот етиштиришни режалаштирган, шундан 400 м2 ер майдонига памидор ва 400 м2 ер майдонида бодринг маҳсулоти етиштиради.


Барчамизга маълум ушбу маҳсулотларга бугунги кунда талаб жуда катта, чунки бу етиштириладиган маҳсулотлар ахолининг кундалик эхтиёжларида ва тўй-хашамларда кўплаб ишлатилади.


Изоҳ: Лойиха ташаббусчи ушбу кўзланган мақсадни банкдан кредит маблағини олгандан кейин амалга оширади.

Булардан ташқари иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотларни навларини топиш ва уларни экиш, миннерал ўғитларлар бериш ва бошқа харажатларни ўз ҳисобидан амалга оширишни мақсад қилган.


Сотиладиган маҳсулотлар рўйхати:



  • Помидор маҳсулотлари;




  • Бодринг маҳсулотлари.


3. БОЗОР ҲОЛАТИ ТАХЛИЛИ.
Лойиха ташаббусчи томонидан етиштириладиган маҳсулотларга бугунги кунда талаб жуда катта, чунки ушбу етиштириладиган маҳсулотлар ахолининг кундалик эхтиёжларида кўплаб ишлатилади ва турли хил тўй-тамошалар, базму-жамшидларда хамда турли тадбирларда севиб истеъмол қилинади.
Бугунги кунда республикамиз ахолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёш оилаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шуларга асосан хозирда вилоятимизда экологик мухитнинг жудаям талаб даражасида эмаслиги ва бугунги кунда ахоли ва ёшлар қиш мавсумида хам витаминларга бой мева-сабзавотларни кўплаб истеъмол қилишлари зарур.
Лойихани амалга оширадиган обект жойлашган қишлоққв энг яқин 3 та ахоли яшаш манзилларида Иссиқхонада мева-сабзавотларни етиштириш билан шуғулланувчи корхоналарда мавжуд маҳсулотлар нархлари тахлил қилиниб, маҳсулотлар нархларини ушбу корхоналардаги нархларга нисбатан арзон бахоларда белгиланиши режалаштирилган.
Ушбу туманларнинг Помидор ва Бодринг маҳсулотларига бўлган талабига келсак юқорида айтиб ўтилганидек ушбу маҳсулотлар ахолининг кундалик эхтиёжларида ишлатиладиган ва севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлар хисобланади.
Булардан ташқари 3 та туманнинг хеч бирида 2013 йил 1 ва 2 чораглари давомида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан янги маркетинг ишлари олиб борилмаганлиги ва маҳсулотлар нархларининг кескин ошириш сотаётганлари маълум бўлди.
Лойиха ташаббусчи ушбу ўрганиш ишларига асосан Иссиқхона ташкил қилиш билан бир қаторда маҳсулотлар нархларини бошқа корхоналарида мавжуд нархлардан 10-12 % арзон сотишни режалаштирган ва бозорда ўз ўрнини маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва арзон нархларда сотиб топишни, бозорга киришни мақсад қилган.



Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling