«бизнес-режалаштириш» фанининг
Download 128 Kb.
|
Бизнес режалаштириш сиртки ишчи дастур 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- «БИЗНЕС-РЕЖАЛАШТИРИШ» фанининг ИшЧи дастурИ
- Таълим соҳаси: 23 0000
- З.С.Артиков – “Реал иқтисодиёт” кафедраси мудири, PhD М.Э.Эрдонов
- Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатма
- Бизнес-режалаштириш” фанининг мақсади
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
«БИЗНЕС-РЕЖАЛАШТИРИШ» фанининг ИшЧи дастурИ
(сиртқи талим шакли)
Самарқанд – 2021 Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Респебликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазрлиги 201_ -йил “___” ____даги ___ -сонли буйруғи билан (буйруқнинг ____ - иловаси) тасдиқланган “Бизнес – режалаштириш” фани дастури асосида тайёрланган. Тузувчи:
М.Э.Эрдонов – “Реал иқтисодиёт” кафедраси ассистенти Тақризчилар:
СамИСИ “Сиртқи” бўлим бошлиғи 2021 йил “___” ________________ ________ Ф.Б.Абдукаримов (имзо) “Реал иқтисодиёт” кафедраси мудири 2021 йил “___” ________________ ____ З.С.Артиков (имзо) Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатма Ҳозирги пайтда ишлаб чиқариш ва хизмат фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона ёки тадбиркор кўпгина ва турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллаш ҳисобланади. Ўтган йили иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилди. Ўз-ўзидан аёнки, рақобатдош иқтисодиётни шакллантирмасдан, пировард натижада эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, биз қабул қилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясида кўзда тутилган мақсадли вазифаларни амалга оширмасдан туриб, бу ҳақда жиддий сўз юритиш мумкин эмас. Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир. Белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги - моддий, меҳнат, молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши зарур. Бизнес-режалаштириш юқорида айтиб ўтилган ва шу каби бошқа вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилади. Бизнес-режа инвестицияларни асослаб берувчи умумлаштирувчи ҳужжатлардан дастлабкиси бўлиб, маҳсулотларнинг режалаштирилаётган номенклатураси ва ишлаб чиқариш ҳажми, сотув бозори ва хомашё базаси тавсифномаси, ишлаб чиқаришнинг ер, энергетика ва меҳнат ресурсларига эҳтиёжлари каби кўриб чиқилаётган лойиҳанинг тижорат, бюджет ва иқтисодий самарадорлигига доир тушунча берувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳақидаги йириклаштирилган маълумотлардан иборат бўлади. “Бизнес-режалаштириш” фанининг мақсади – талабаларда бизнес-режани бизнес юритиш стратегияси ва тактикасини белгиловчи ҳужжат сифатида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича билимлар мажмуини шакллантиришдан иборат. Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling