«бизнес-режалаштириш» фанининг
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 128 Kb.
|
Бизнес режалаштириш сиртки ишчи дастур 2021
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар интерфаол усуллар ёрдамида ўтилади, “Кейс - стади”, фан мавзуларига оид масалалар мазмуни ўқитувчи томонидан белгиланади. Кўргазмали материаллар ва ахборотлар мультимедиа воситалари ёрдамида ўтказилади. Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар Фан бўйича курс иши намунавий ўқув режада режалаштирилмаган. Мустақил таълим ва мустақил иш
Талабалар мустақил ишни тайёрлашда ушбу фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланилади ва жорий назорат сифатида бахоланади: - мавзулар бўйича конспект (реферат, тақдимот) тайёрлаш. Назарий материални пухта ўзлаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўқув материалига диққатни купроқ жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат ишларига тайёргарлик ишларини осонлаштиради, вақтни тежайди; - ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан ишлаш. Талабалар маъруза ва амалий машғулотлар давомида олган билимларини узлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойихаси намуналари, уз-узини назорат учун тест топшириқлари в.б.; - фан буйича қушимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда рус ва хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади; - ИНТЕРНЕТ тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш курс иши, битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича ИНТЕРНЕТ манбааларини топиш, улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан рағбатлантирилади: - Мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойихаларини ишлаб чиқиш ва иштирок этиш; - Илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок этиш; - Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейс стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади. VII. “Бизнес режалаштириш” фанидан талабалар билимини баҳолаш мезони. “Бизнес режалаштириш” фани бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади. Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади: Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling