«бизнес-режалаштириш» фанининг


Download 128 Kb.
bet2/5
Sana22.06.2023
Hajmi128 Kb.
#1649883
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бизнес режалаштириш сиртки ишчи дастур 2021

Фаннинг вазифалари – бизнес-режалаштириш, режалаштириш технологиясининг замонавий услублари ва амалиётини ўрганиш; бизнес-режанинг тузилмаси ва мазмунини белгилаш; бизнес-режа бўлимларининг режалаштириш услубларини ўрганиш; бизнес-режани илгари суриш механизмини ўрганиш; бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш услубиятини ўрганиш.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар қуйидагилар: Талаба:
«Бизнес-режалаштириш» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

  • бизнес-режа тузилмасини; корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этишни; корхоналардаги мавжуд имконият ва муаммоларни; корхоналарнинг ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш янги усуллари ва йўналишларини билиши;

  • корхонада ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўрсаткичлари даражасини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқот ва баҳолаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш; режалаштиришни мукамаллаштириш бўйича вазиятли масалаларни ечиш; корхонани молиявий соғломлаштириш муаммоларини бартараф этиш; умумбошқариш масалаларини қўйиш ва ҳал этиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидалари йўналишлари ва уларни корхоналарнинг ишлаб чиқариш – молия фаолиятида қўллаш; корхоналарнинг хўжалик фаолиятини ўзгартириш соҳасида давлатнинг замонавий, иқтисодий ва ижтимоий сиёсати корхоналар миқёсида амалга ошириш; бизнес-режани тузиш усулларини ва режалаштириш технологиясини қўллаш; бизнес-режа ишлаб чиқиш; бозор имкониятларини баҳолаш; корхона ва маҳсулотни баҳолаш; бозорда маҳсулотнинг силжиш стратегиясини танлаш; ишлаб чиқариш режаси тайёрлаш; корхонанинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш;


  1. Маъруза машғулотлари

Маъруза мавзулари

Ҳажми

1.

Бозор иқтисоди ва бизнес

1

2.

Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштириш ва башоратлаш

1

3.

Корхона фаолиятида бизнес-режалаштириш

2

4.

Корхонанинг бизнес-режаси

1

5.

Бизнес-режанинг асосланганлиги ва ишончлилиги

1

6

Корхона тавсифи

2

7.

Корхона махсулотини тавсифлаш

1

8.

Маркетинг режаси

1

9.

Ишлаб чиқариш режаси

2

10.

Ташкилий режа ва менеджмент

2

11.

Корхонанинг молиявий режаси

2

12.

Бизнес-режа самарадорлигини баҳолаш

2

Жами:

18


Маъруза машғулотлари мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда ўтилади.




  1. Download 128 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling