6- АСОС: ПРЕЗЕНТАЦИЯ
Презентацияни фақат каталоги бор кишилар ўтказиши мумкин. Акс ҳолда ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Етарсиз маълумот таклиф қилинган кишига зарар келтириши мумкин.
Презентация вақтида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
ПРЕЗЕНТАЦИЯ ЖОЙИ:
Презентация жойи тоза ва тартибли бўлиши керак. Ташқаридан ҳар хил овозлар, мусиқа ва шовқин эшитилмаслиги учун эшикни ёпинг. Инсонларнинг у ёқ - бу ёққа юришлари тўхтатилиши керак, чунки презентациядаги кишиларнинг фикрлари бўлинмаслиги керак.
Жой ҳарорати ортиқча иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак. Бегона ҳидлар ҳам хаёлни бузади.
Суҳбат қатнашувчилари албатта расмий кийимда бўлишлари керак(кўйлак, шим, галстук). Спорт кийими,пижама ва жиддий бўлмаган кийимларни кийманг.
Энг яхшиси - ишга таклиф қилган кишининг уйида презентацияни ўтказиш, чунки уй эгаси меҳмонлардан кўра кўпроқ устунликларга эга. Бировнинг уйида ҳеч ким рухсатсиз мажлисни тарк этмайди,телефонда гапирмайди ва умуман суҳбатга халақит берувчи ва кераксиз ишларни қилмайди. Уйингизда презентация ўтказиш билан ишнинг катта харажатларга муҳтож эмаслигини ва 1-2 соатлик суҳбат учун жойи бўлган ҳар инсоннинг бемалол бу бизнес билан шуғулланишини кўрсатасиз.
Саволлар:
А) Нега презентация таклиф қилинаётган шахснинг яшаш жойида ўтказилмаслиги керак?
В) Нега презентация жуда шинам ва қимматбаҳо офисларда ўтказилмаслиги керак?
Презентация ўтказишнинг бошқа нозик томонларини лидерингиздан сўранг.
ПРЕЗЕНТАЦИЯВАҚТИ:
1.Презентация олдиндан келишилган аниқ вақтда ўтказилиши керак. Презентациянинг қанча давом этиши ҳам, олдиндан белгиланиши керак. Агар таклиф қилинган киши 20 дақиқа кечикса учрашув бекор қилинади ва презентация ўтказилмайди.
ВАҚТНИ ҚАДРЛАШ- БИЗНЕСИМИЗНИНГ АСОСИЙ ДАСТУРЛАРИДАН.
2. Презентация шундай бир вақтда ўтказилиши керак-ки, таклиф қилинган дўстларимизнинг ундан бир соат олдин ва бир соат кейин муҳим ишлари бўлмаслиги керак. Акс ҳолда у кишининг хаёли ўша бошқа ишда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |