Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши


Download 412 Kb.
bet26/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши.
Таъсис этиш ва унинг усуллари
Тадбиркорлик ҳар қандай жамият тараққиётининг асоси сифатида тан олинган бугунги кунда ҳар бир давлат бу соҳани янада ривожлантиришни ўз тараққиёт стратегиясининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Ички бозорни товар, иш ва хизматлар билан таъминлаш, экспорт салоҳиятини оширишда янги тадбиркорлик субектларининг ташкил этилиши ниҳоятда муҳим. Тадбиркорлик соҳаси вакиллари ўз фаолиятларини ташкил эътишлари билан том маънода мамлакат бизнес доирасининг вакили сифатида эътироф этилади. Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни янада соддалаштириш, рўйхатдан ўтиш тартиботини максимал даражада тадбиркор учун қулай, тежамкор ва интерактив шаклга ўтказиш замон талабидир. Мазкур масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаракатлар стратегияси”нинг ижросини таъминлаш ва унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамда 2016 йил
28-октабрдаги “Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–2646-сон ва 2017 йил 1-февралдаги “Тадбиркорлик субектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2750-сон қарорларида ҳам эътибор қаратилганлиги айни муддаодир.
Авваламбор, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш нима учун керак деган савол кўпчилигимизни қизиқтириши табиий, албатта. Бунга эса қуйидагича жавоб топиш мумкин. Я’ни ҳар бир давлат иқтисодий ислоҳотлар жараёнида унинг мақсад ва вазифаларини белгилайди, йўналтиради, бошқача айтганда, бош ислоҳотчи вазифасини бажаради. Ушбу вазифани амалга оширишнинг асосий қудратли воситаси иқтисодиётни ҳуқуқий тартибга солиш ҳисобланади. Давлат тегишли қонунлари, қонун ҳужжатлари орқали тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқий мақомини, улар ўртасидаги шартномавий муносабатларни, солиқ, божхона сиёсатини, имтиёзлар, преференсиялар ва кафолатларни белгилайди. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари қай даражада илмий асосланган, адолатли, оқилона, бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ бўлса, у шунчалик самарали ҳуқуқий тартибга солади. Бу эса иқтисодиёт ривожланишига, аҳоли турмуш даражасини ва бандлигини таъминлашга олиб келади.
Давлат иқтисодиёт соҳасида аниқ мақсадли бошқарувни амалга ошириш учун иқтисодий, ҳуқуқий майдонни яратиб, бу майдонда давлат тузилмалари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида доимий, мунтазам ўзаро муносабатларни йўлга қўймоғи лозим. Бунинг учун тадбиркорлик субектлари муайян ташкилий-ҳуқуқий шаклларга, ҳуқуқий мақомга эга бўлиши ва у тегишли шаклда ва тартибда расмийлаштирилган бўлиши талаб этилади. Бундай расмийлаштириш тартиби эса тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими орқали таъминланади. Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнларини юридик жиҳатдан қайд этиш орқали давлат нафақат тадбиркорлик субектлари тўғрисида, балки иқтисодиётдаги реал воқелик бўйича аниқ ахборотларга эга бўлади ва ушбу ахборотлар орқали мамлакат иқтисодий ривожланишга самарали, оқилона таъсир этиш имконига эга бўлади. Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг моҳияти айнан шундай ҳолатларда намоён бўлади.
Қонунчиликда белгилаб қўйилган умумий қоидаларга кўра тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишнинг қуйидаги шакллари мавжуд.

Тадбиркорлик ҳуқуқи субектларининг ташкил қилиниши кимнинг хоҳиш- иродасига ва қандай тартибда амалга оширилаётганлигига қараб таъсис-фармойиш, таъсис, шартномавий-таъсис усулларига бўлинади.



Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling