Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари


Download 60.01 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi60.01 Kb.
#1557948
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза


3-мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш
тартиби
Режа:

  1. Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари.

  2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг xабардор қилиш тартиби.

  3. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш. Тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ҳужжатлар.

  4. Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш тушунчаси ва турлари. Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини тугатиш тушунчаси ва усуллари.

1. Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари
Фуқаролик қонун ҳужжатларидан маълумки, юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш уни ташкил этишдаги якунловчи босқич бўлиб ҳисобланади, аммо тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар бир қанча босқичларни босиб ўтиши лозим. Хўш, тадбиркорлик субъектини ташкил этиш нимадан бошланади?
Аввало, муассислар ўзларининг умумий йиғилишларига тўпланади ва шу йиғилишда улар ўзларининг мулкларини умумлаштириш-бирлаштириш асосида якуний мақсадларига эришиш учун барча ҳаракатлар доирасини аниқлаб оладилар ҳамда таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уни имзолайдилар ва қарор қабул қиладилар. Шундай қилиб, тадбиркорлик ҳуқуқи субъектини ташкил этиш деганда, ташкилот ва шартномавий бирлашмаларига ҳуқуқий мақом бериш учун юридик аҳамиятга эга бўлган барча тегишли ҳужжатларни қабул қилишга қаратилган ҳаракатлар мажмуи тушунилади. Ташкил этишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини ташкил қилиниши кимнинг хоҳиш-иродасига ва қандай тартибда амалга оширилаётганлигига қараб таъсис-фармойиш, таъсис, шартномавий-таъсис усулларига бўлинади.

Download 60.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling