Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
Download 60.01 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ҳужжатлар
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
Агарда турар жой нотурар жой тоифасига у уй-жойнинг пастки қаватида жойлашган бўлса ўтказилиши мумкин. Турар жойларни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ариза берувчи Ягона марказга ариза билан мурожаат қилади. Ягона марказ бир кун муддатда ҳужжатларни туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўйича тегишли бошқармаси (бўлими) билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, ҳокимлик икки кун муддатда Ягона марказга туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорини беради. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари бошқа тоифага ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Ўтказишнинг рад этилиши юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди. Ҳокимнинг турар жойни (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Ягона марказ томонидан тақдим этилган қарори асосида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан 1 кун мобайнида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади ва тегишли гувоҳнома берилади. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса – 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш юзасидан ишлаб чиқилган архитектура-режлаштириш топшириғининг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш мулкдорнинг аризасига кўра ҳокимнинг қарори билан амалга оширилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ариза берувчининг нотурар жой бинога мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; бинонинг туман (шаҳар) кўчмас мулк давлат кадастри хизмати томонидан тайёрланган тархи; туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг бинони шаҳарсозлик ҳужжатида белгиланган ҳудудни зоналаштиришга мувофиқ нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси. Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда қабул қилинади. Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори нусхаси бино мулкдори томонидан 1 иш куни мобайнида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматига, солиқ органларига ва коммунал хизматларга тақдим этилади. Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни: газ таъминоти, энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, телефон алоқасига - 3 иш куни мобайнида; сув таъминоти ва канализацияга - 2 иш куни мобайнида улашга берадилар. Фойдаланувчи ташкилотлар томонидан техник шартларни бериш бепул амалга оширилади. Техник шартларни бериш имконияти бўлмаган ҳолларда фойдаланувчи ташкилотлар 3 иш куни мобайнида Ягона марказга асосланган рад этиш ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб жўнатади. Ягона марказ томонидан техник шартларни бериш рад этилишининг асосланганлиги ўрганилади. Рад этишнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда Ягона марказ ҳужжатларни фойдаланувчи ташкилотга қайтаради, у рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини 3 иш куни мобайнида ҳал этиши шарт. Рад этиш асосланган тақдирда Ягона марказ рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай бу тўғрида аризачига ёзма равишда хабар қилади. Бунда аризачининг розилигига кўра техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин. Техник шартлар беришга буюртманомани қайта кўриб чиқишда илгари техник шартлар беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича техник шартлар беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин. Архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартларнинг белгиланишига қуйидаги лойиҳалар бўйича йўл қўйилмайди: улар бўйича технологик ресурс тугаган ва объектни реконструкциялаш ёки соҳасини ўзгартириш талаб қилинмайдиган технологик ёки муҳандислик ускуналари бирлигини таъмирлаш ва алмаштириш лойиҳаси бўйича; турар жой биноларини уларнинг параметрларини ўзгартирмасдан нотурар жой тоифасига ўтказиш лойиҳаси бўйича. Белгиланган муддатдан кечикмай, лекин қонунчиликда белгиланган миқдорда олдиндан тўлов тўлангандан кейин техник шартлар билан биргаликда ишлаб чиқилган архитектурарежалаштириш топшириғи Ягона марказга тақдим этилади. Аризачига берилган архитектура-режалаштириш топшириғи белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. Танлов асосида сотиб олинган ер участкаларида объектлар қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш. Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш учун танлов асосида ер участкаси бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Лойиҳалаштириш ва қуриш босқичларидан ўтиш юқорида берилган ва белгиланган тартибда мустақил амалга оширилади. 5. Тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ҳужжатлар Зарур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда: тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга – юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва “рўйхатдан ўтказилди” деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради; якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига - якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган (уларнинг хоҳишига кўра) муҳр ва штамп эскизини беради; тадбиркорлик субъектига (аризага кўра) Ягона марказ бошлиғи томонидан имзоланадиган рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради. Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади. Муҳр ва штамп эскизини тасдиқлашда рўйхатдан ўтказувчи орган муҳр ва штампларни ҳисобга олиш дафтарига тегишли ёзувни ёзиб қўяди. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъекти аризасига биноан унинг дубликати берилиши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномадубликатини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади. Бу ҳолда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органга эълон қилинган хабарни ва дубликат берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт. Тўлов суммаси рўйхатдан ўтказувчи органнинг алоҳида шахсий ғазна ҳисоб рақамига ўтказилади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг дубликатни тайёрлаш ва бериш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатдан ўтказган органга қайтарилади ва йўқ қилинади. Дубликатни бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, интернет тармоғида https://my.gov.uz манзилида Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси жорий этилди. Бугунги кунга келиб, ушбу Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш қаторига юридик шахс, жисмоний шахслар учун тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш учун онлайн тарзда ариза юбориш орқали рўйхатдан ўтиш тартиби ва хизматлари кенг йўлга қўйилган. Download 60.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling