Тартиби Режа: Тадбиркорлик фаолиятининг ташкил қилиниши. Таъсис этиш ва унинг усуллари
Юқоридаги қарордан келиб чиқиб қуйидагилар белгиланди
Download 60.01 Kb.
|
маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотлар олингач икки кун муддатда
Юқоридаги қарордан келиб чиқиб қуйидагилар белгиланди:
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйxатига олиш, тегишли равишда, юстиция органлари ёки тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар томонидан бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади; ариза - xабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйxатига олиб, унга давлат рўйxатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил этади. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам реестрга киритилади. Маълумотлар олингач икки кун муддатда: Солиқ органлари - юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади. статистика органлари - юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади. Download 60.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling