Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Бизнесмен (тадбиркорлик) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида XVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси”


Download 412 Kb.
bet3/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Бизнесмен (тадбиркорлик) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида XVIII асрда пайдо бўлиб, у “мулк эгаси” деган маънони билдиради.

Бизнес (инглизча – business; русча – дело, антерпренерство – иш, машғулот) – таваккалчилик ва ўзининг жавобгарлиги остида хусусий ёки қарзга олинган воситалари ҳисобидан амалга ошириладиган, асосий мақсади фойда олиш ва ўз фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббускор иқтисодий фаолиятдир.

Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишидир.
Бозор муносабатларида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жараёнлар бир қатор қонунларида, жумладан, Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Божхона кодекси, Ер кодекси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади.
Ушбу ҳуқуқий муносабатларни тадбиркорлик ҳуқуқи модул фани ўрганади, у бозор иқтисодиётининг шаклланиш жараёнида муҳим ҳуқуқий восита бўлиб хизмат қилади.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг тушунчаси, предмети ва принциплари
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни давлатнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини тадбиркорлик ҳуқуқи фани ўрганади.

Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Мисол учун, фуқаро бир ўзи таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият ташкил қилиб, болалар ички кейимлари ишлаб чиқариш мақсадида банкдан кредит олиб, чет элдан тикиш ускуналарини хорижий валютада харид қилди ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.




Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling