Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 412 Kb.
bet4/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик ҳуқуқи – тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ва бозор шароитида давлатнинг иқтисодиётга раҳбарлик қилиш чора-тадбирларини белгиловчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидан иборатдир.

Демак, тадбиркорлик ҳуқуқи ўзига хос муайян муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси-ми?
Унда, тадбиркорлик ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрнига тўхталиб ўтайлик. Тадбиркорлик ҳуқуқи ҳам бошқа ҳуқуқ соҳалари каби: биринчидан, ҳуқуқнинг мустақил соҳаси; иккинчидан, қонунчилик тармоғи; учинчидан, фан соҳаси; тўртинчидан, ўқув предмети ҳисобланади.
Тадбиркорлик хуқуқи – хуқуқ тармоғи сифатида тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиёт соҳасидаги фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборат.
Мисол тариқасида, “Иқтисодий фаолият” термини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида, шунингдек. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида қўлланилган.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг предметини тадбиркорлик субъектлари­нинг ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш, субъектнинг ички тузилмалари ўртасидаги, давлатнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига умумий раҳбарлиги билан боғлиқ муносабатлар ташкил этади.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи
Тадбиркорлик ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан, жумладан фуқаролик, маъмурий, молия, меҳнат ва бошқа ҳуқуқ соҳалари билан фарқланади.
Аввало, фуқаролик ҳуқуқи фани мулкий муносабатларни ҳамда мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатларни тартибга солиш ва мустаҳкамлашга қаратилган, тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи эса тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги вертикал ва горизонтал, бозор шароитида давлатнинг иқтисодга раҳбарлик қилиш муносабатларини тартибга солишга қаратилган.
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлар ўртасидаги тадбиркорлик муносабатларини тартибга солса, меҳнат ҳуқуқи эса иш берувчи билан ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида муносабатларини, ички тартиб қоидаларини, иш режимини ва шунга ўхшаш меҳнат шартномаси билан боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга солади.
Маъмурий ҳуқуқнинг предмети маъмуриятнинг буйруқ ҳамда ижро фаолияти билан, яъни ҳокимият ва итоат этиш, бир бирига буйсиниш соҳасидаги фаолият билан боғлиқ муносабатдир. Бундай муносабат итоат этувчи қуйи органларга ва мансабдор шахсларга ўз директивалари орқали таъсир этиш, бошқариш, идора этиш каби ҳокимиятни амалга ошириш билан изоҳланади. Тадбиркорлик муносабатларида эса маъмурий буйсиниш фаолиятлари кам учрайди.
Мисол учун, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлатнинг умумий раҳбарлиги, яъни давлат назорати, солиқлар билан таъсир этиш, тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ички тузилмалари ўртасидаги муносабатлар.
Молия ҳуқуқининг предметини молия бюджети кирим-чиқими (давлат даромадини сарфлаш ва ташкил этиш давлат режаси) билан боғлиқ муносабатлар ташкил этса, корхона ва тадбиркорларнинг даромад манбаини тартибга солиш ва улардан қайта ишлаб чиқариш муомаласида фойдаланиш кабилар Тадбиркорлик ҳуқуқининг предметини ташкил этади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling