Бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг мақсади ва вазифалари
Download 21.84 Kb.
|
Mustaqil ish
Чизиқли поғонали тузилма. Чизиқли поғонали таркиб бошқарув
таркибининг энг содда тури ҳисобланади. Бунда бошқарувнинг ҳамма функциялари корхона раҳбари қўлида Тўпланиб, барча қуйи раҳбарлар ва ишлаб чиқариш ячейкалари унга Бўйсунади. Ҳар бир раҳбар ўзига ишониб топширилган бўлинма фаолиятини яккабошчилик асосида бошқаради ва зарур қарорларни мустақил равишда қабул қилади. Бўйсунувчи ходимлар фақат ўзларининг бевосита раҳбарларининг фармойишларини бажарадилар. Юқори турувчи раҳбар ходимларга ўзларининг бевосита бошлиғини четлаб мурожаат қилмаслиги керак. Масалан корхона директори цех бошлиғини четлаб мастерга буйруқ бермаслиги керак. Чизиқли таркибнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бор. Чизиқли таркибнинг ижобий томонлари: -ўзаро зид, чалкаш топшириқлар берилиш ҳолларини камайтиради; -яккабошчилик ва шахсий жавобгарлик мустаҳкамланади6 -бу таркиб оддий'пухта ва тежамлидир; -босқичлар сони кам бўлади; -бошқарилувчи объект ишига кам киши аралашади; -вазифалар тез ҳал этилади; -бутун тизим самарали ишлайди; -ходимлар фақат ўз раҳбарига ҳисобот берадилар; Чизиқли таркибнинг салбий томонлари: -бундай таркиб оддий масалаларни ечишга мўлжалланганлиги сабабли унинг борасида комплекс масалаларини ечиш анча қийин кечади; -бундай шароитда раҳбарлар кўпроқ тезкор ишлар билан банд бўлиб, стратегик муаммоларни эътибордан четда қолдирадилар; -бундай бошқарув шароитида буйруқбозлик ва расмиятчилик-нинг пайдо бўлиш хавфи кучли бўлади бунга сабаб таркибнинг ҳар бир бўғинида раҳбар ўз лавозими бўйича фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлишидир. Бошқарувнинг чизиқли таркиби унча мураккаб бўлмаган ишлаб чиқариш шаротида ижрочиларнинг вазифалари оддий буйруқ ва ахборотлар ҳажми кам бўлганда ўзини оқлаши мумкин. Ишлаб чиқариш тобора мураккаблашииш кўламининг кенгайиб бориши бошқарув функцияларини табақалаштиришни талаб қилади, чизиқли таркибнинг ўрнига чизиқли-штабли таркибнинг вужудга келишини тақозо этади. Корхонани бошқаришнинг мақсадга мувофиқ таркибини вужудга келтириш тадбиркор ҳал этиши керак бўлган муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Кичик бизнес корхоналари бошқарув таркибининг чизиқли-поғонали. чизиқли-штабли. функционал, чизиқли-функционал, дастурли-мақсадли. матрицали турлари мавжуд. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришда жаҳон амалиётидан олинган ва энг самарали усул бўлиб, икки поғоналри усул, яъни раҳбар-бажарувчи усули ҳисобланади. Бу усулнинг самараси унинг оддийлиги ва раҳбар ва бажарувчи ўртасидаги муносабатларнинг тўғридан-тўғри боғланганлигидадир. Download 21.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling