Бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг мақсади ва вазифалари


Бизнес ва тадбиркорликда чизиқли поғонали бошқарувнинг aҳамияти


Download 21.84 Kb.
bet3/4
Sana23.12.2022
Hajmi21.84 Kb.
#1047049
1   2   3   4
Bog'liq
Mustaqil ish

Бизнес ва тадбиркорликда чизиқли поғонали бошқарувнинг aҳамияти.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқаруви ташкилий тузилмаларининг қуйидаги турлари мавжуд.
Бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарув тузилмаларининг ташкилий турлари
-Чизиқли поғонали
-Чизиқли штабли
-Функционал
-Чизиқли функционал
-Дастурли мақсадли
-Матрицали
Ҳар бир таркибда расмий ва норасмий алоқалар мавжуд. Расмий алоқалар,аввало вертикал алоқалардир. Улар раҳбарликнинг ва бўйсунишнинг турига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир
барча масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа чизиқли
расмий алоқа деб аталади.
Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қуйи орган фаолиятига доир масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа функционал расмий алоқа деб аталади.
Органлар ўртасида вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар
ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳамкорлик
қилиш тарзидаги алоқалардир.
Бошқарув таркибида расмий алоқалар асосий ўринни эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда ҳал қилувчи
аҳамиятга эга. Норасмий алоқалар турли хил бўлиши мумкин. Булар
жумласига корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган
умумий манфаатлар, масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан шуғулланиш ёки дўстона муносабатлар киради.
Норасмий алоқаларга ҳам эътибор бериш керак. Чунки:
-норасмий алоқалар расмий таркибнинг барча бўғинлари билан боғланган бўлади;
-қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхонанинг
барча ишига таъсир кўрсатади.
-норасмий тизим ўзининг кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхoна фаолиятининг самарали ташкил қилинишига имкон беради.
Аммо норасмий алоқаларнинг салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Эҳтиёткорлик, сезгирлик йўқ бўлган жойда гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш кўринишлар пайдо бўлиши мумкин.

Download 21.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling