Бизнесда хўжалик ҳисобининг моҳияти ва бошқарув тизимидаги аҳамияти


Download 1.71 Mb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1008549
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 (2)

Таъкидланганидек, оператив ҳисоб томонидан бошқарув аппаратига тақдим этиладиган ахборот кундалик хўжалик муомалалари алоҳида қисмларининг мазмуни тўғрисида жавоб бера олиши сабабли зарур. Мазкур ахборотнинг вақт оралиғида чегараланганлиги – оператив ҳисобнинг биринчи ажралиб турувчи белгиси ҳисобланади. 

  • Таъкидланганидек, оператив ҳисоб томонидан бошқарув аппаратига тақдим этиладиган ахборот кундалик хўжалик муомалалари алоҳида қисмларининг мазмуни тўғрисида жавоб бера олиши сабабли зарур. Мазкур ахборотнинг вақт оралиғида чегараланганлиги – оператив ҳисобнинг биринчи ажралиб турувчи белгиси ҳисобланади. 
  • Бундай ахборотларни ҳисобнинг бошқа турларидан олиш уларга ғов бўлиши ва қўйилган вазифаларни ҳал этишга тизимли ёндашувни қўллашни юзага чиқармаслиги мумкин. Шунинг учун ушбу бўш-лиқни ўз табиатига кўра бир хил бўлмаган, оператив ҳисоб тўлдиради. Оператив ҳисоб хўжалик ҳисобига хос бўлган учала ўлчовдан фойдаланса ҳам, шунга қарамасдан, пул ўлчовидан фойдаланиш унда чекланган. Бу оператив ҳисобда асосан доимий равишда умумлаштириш талаб қилинмайдиган, айрим бир хил хўжалик муомалалари акс эттирилиши билан боғлиқ. Мазкур ҳисоб турининг фарқ қилувчи иккинчи белгиси ҳам мана шундан иборат.
  •  
  • Бундай ахборотларни олишнинг тезкорлиги оператив ҳисобнинг учинчи фарқ қилувчи белгиси ҳисобланади
  • Оператив ахборотларни олишга бўлган талабларнинг соддалаштирилиши шундан келиб чиқади. Оператив ҳисоб ахборотлари ҳужжатлаштирилмаганлиги боис, улар юридик далилловчи кучга эга эмас. Агар оператив ҳисоб ахборотларининг тайинланишидан келиб чиқиладиган бўлса, бундай далиллаш шарт эмас. Оператив ҳисобнинг тўртинчи фарқловчи белгиси мана шундан иборат.
  •  
  • Оператив ахборотлар, одатда, оғзаки, телефон ёки телеграф, телетайп орқали узатилади. Айрим ҳолларда бундай ахборотлар маълумотнома, хизмат ёзуви ва бошқа кўринишда расмийлаштирилиб, бу оператив ҳисобот тузиш деб қаралиши мумкин. Зарур ҳолларда оператив ҳисобда статистик ва бухгалтерлик ҳисобдан олинган ахборотлар ҳам қўлланилади. Бу оператив ҳисобнинг бешинчи ўзига хос белгисидир. Ҳисобнинг бошқа турларига хос бўлган, ахборотларга ишлов беришнинг махсус усуллари ва амалларини қўллаш оператив ҳисобда ишлатилмайди.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling