Бизнесда хўжалик ҳисобининг моҳияти ва бошқарув тизимидаги аҳамияти


Download 1.71 Mb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1008549
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 (2)

БИЗНЕСДА ХЎЖАЛИК ҲИСОБИНИНГ МОҲИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ТИЗИМИДАГИ АҲАМИЯТИ

  • Хўжалик ҳисобининг моҳияти, функциялари ва туркумланиши тўгрисида билимларга;
  •  
  • хўжалик ҳисобининг моҳиятини ,турларини тавсифлаш ва фарқлаш кўникмаларига эга бўласиз.
  • Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, инновация жараёнларини жадаллаштириш ва бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида асосий эътиборни моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга, унумсиз сарфларни ва нобудгарчиликларни бартараф қилишга қаратмоқ керак. Бундай улкан ишларни амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг роли беқиёсдир.
  • Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнлари мазмунан хўжалик юритувчи субектларда содир бўладиган жараёнлар йиғиндисидан иборатдир. Шунинг учун иқтисодиётнинг айрим бўғинларидаги ишлаб чиқариш, сотиш, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларини тавсифловчи миқдор кўрсаткичларининг йиғиндиси такрор ишлаб чиқариш жараёнлари ва ижтимоий турмушдаги бошқа жараёнларни бутунлигича тавсифлай олади.
  •  
  • Хўжалик жараёнларини ва уларнинг натижаларини назорат қилиш кузатиш, ўлчаш ва рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Кузатиш орқали корхона ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини ташкил этувчи кўп сонли ва турли хил фактларга эга бўлинади. Бу фактларни эса маълум ўлчов бирликларида ифодалаш ҳамда тегишли равишда гуруҳ-ларга ажратиб рўйхатга олиб бориш зарур. Шу тариқа хўжалик фаолиятига баҳо бериш учун зарур маълумотларга эга бўлинади.
  • Шундай қилиб, ҳисоб юритиш хўжалик фаолиятини бошқариш, кенг маънода эса бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни, яъни жамиятни бош-қариш учун зарур экан. Бошқача қилиб айтганда, ҳисобот юритиш деб ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва уларни бошқаришни таъминлаш мақсадида, бу жараёнларни миқдор жиҳатдан акс эттириб, сифат жиҳатдан тавсифлашга айтилади. Демак, ҳисоб юритиш бош-қаришнинг ажралмас қисми экан.
  • Кишилик жамиятининг дастлабки босқичларида ҳисоб бутун жамоага ишлаб чиқариш ва истеъмол учун қандай меҳнат қуроллари ва меҳнат буюмлари зарурлигини билиш мақсадида керак бўлган бўлса, жамият синфларга бўлингандан кейинги ижтимоий-иқтисодий босқичларда эса ҳукмрон синфнинг манфаатини ҳимоя қилиб келган. Бошқача қилиб айт-ганда, синфлар мавжуд жамиятда ҳисоб юритиш ўзгариб, такомиллашиб ва унинг роли ошиб борган
  • Бозор муносабатларини ривожлантириш бўйи-ча ҳукумат қабул қилган қарорларни ҳаётга татбиқ қилишда, корхо-наларни хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш шароитида ҳисоб ва статистиканинг роли яна ҳам ошиб бормоқда. Бундай улкан вазифа-ларни амалга ошириш учун ҳисоб маълумотларига ишлов беришни компютерлаштириш, ҳисобнинг илғор шакл ва услубларини қўллаш, ҳисоб ишларига сарфланадиган маблағлар ва меҳнат сарфларини камайтиришга эришиш зарур.
  • Ҳар бир хўжалик факти ҳисобда корхона фаолиятининг ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатларини тавсифлайдиган кўрсаткичларга айланади. Булар айрим маҳсулот турларининг ҳақиқий таннархи, корхона фаолиятининг молиявий натижалари ва бошқалар.
  • Хўжалик ҳисоби хўжалик юритувчи субектни бошқаришда фойдаланиладиган ахборот тизимидан иборат бўлиб, унда корхона фаолиятида содир бўладиган барча жараёнлар ва ҳисоб обектларининг ҳолати тўғрисидаги миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳақидаги ахборотлар маълум қоидалар ва стандартлар бўйича уларни бошқариш учун илмий асосланган қоидаларга мувофиқ қайд қилинади, ўлчанади, ишлов берилади, тўпланади ва гуруҳланади. Хўжалик ҳисоби кенг қамровли ва тўлақонли бўлиши ҳамда корхона иқтисодиётини бошқариш вазифалари тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга йўналтирилган, яъни бошқарув тизими учун фойдали бўлиши лозим.
  • Хисоб деганда-
  • Олинган маълумотлардан кейинчалик маълум бир амалий ёки илмий мақсадларда фойдаланиш учун вокеалар, харакатлар , даллилларни қайд этиш тушунилади
  • Бизнес фаолиятининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, уни бошқариш ва назорат қилиш мақсадида шу жараённи миқдорий (қиймат, меҳнат) акс эттириш ва сифат жихатидан тавсифлашга айтилади.
  • Бизнес_ҳисоби_деганда'>Бизнес ҳисоби деганда -
  • Фойданинг шаклланиши жараёни устидан кузатиш ҳисобланиб, унинг ёрдамида тадбиркорлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот (иш, хизмат)лар сифатини яхшилаш ҳамда яратилган маҳсулот таннархини камайтириш имкониятига эга бўлишидир.
  • Бизнес
  • ҳисобининг мақсади
  • Ҳисобининг функциялари
  • Ахборотларни
  • тўплаш
  • Ахборотларни
  • рўйхатга олиш
  • Ахборотларни
  • тизимлаштириш
  • Ахборотларни таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш
  • Бизнес ҳисобининг моҳиятини унинг функциялари орқали муфассал очиб бериш мумкин (1.1-расм).
  • Хўжалик ҳисоби кенг маънода бизнес ҳисобининг бошқарув функцияси бўлиб, кишилик жамиятининг дастлабки босқичларидаёқ ижтимоий фойдали меҳнатнинг мустақил тури сифатида ажралиб чиққан.
  • Хўжалик ҳисоби ҳамма вақт, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузумда ҳам, ўзининг моҳиятига кўра бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлашга мўлжалланган.
  • Бизнес ҳисоби
  • хўжалик фактларини, ҳодисаларини ва жараёнларини бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш мақсадида уларни кузатиш, ўлчаш, рўйхатга олиш ва умумлаштириш тизимидир.
  • Натура ўлчов бирлиги
  • Вақт (меҳнат) ўлчов бирлиги
  • Пул ўлчов бирлиги
  • Ҳисоб тизимида қўлланиладиган
  • ўлчов бирликлар
  • бизнесда хамма ишларини хисобга олиш, микдорий ифодалаш ва сифат жихатдан тўғри тавсифнома бериш учун зарурдир. Шу боисдан хам хисоб ёрдамида кузатиладиган объектлар сон кўрсаткичлари билан ифода этилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling