Бизнесда хўжалик ҳисобининг моҳияти ва бошқарув тизимидаги аҳамияти


Download 1.71 Mb.
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1008549
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 (2)

Турли хилдаги хўжалик маблағларини, хўжалик эҳтиёжларини, ҳисоб-лашув ва кредит муносабатларини ҳисобда акс эттиришда ҳамда хўжалик фаолиятининг якунини пул ифодасида чиқаришда пул ўлчови қўлланилади. У товар-пул муносабатлари мавжудлиги, маблағлардан жуда тежаб фойдаланиш, рақобатбардошликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлан-тириш билан бевосита ҳамда чамбарчас боғлиқдир.

  • Турли хилдаги хўжалик маблағларини, хўжалик эҳтиёжларини, ҳисоб-лашув ва кредит муносабатларини ҳисобда акс эттиришда ҳамда хўжалик фаолиятининг якунини пул ифодасида чиқаришда пул ўлчови қўлланилади. У товар-пул муносабатлари мавжудлиги, маблағлардан жуда тежаб фойдаланиш, рақобатбардошликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлан-тириш билан бевосита ҳамда чамбарчас боғлиқдир.
  •  
  • Пул ўлчови кўпинча натура ва меҳнат ўлчови билан бирга қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматини аниқлаш учун бу маҳсулот миқдорини ва баҳосини, ишчига иш ҳақи ҳисоблаш учун эса ишчи томонидан ишланган кунлар ва вақт бирлиги учун тўланадиган ҳақ суммасини билиш зарур.

Мамлакатимиздаги алоҳида хўжалик юритувчи субектларнинг серқирра молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама акс эттириш учун хўжалик ҳисобининг ҳар хил ҳисоб турларидан фойдаланилади (1.2-расм).

  • Ҳисобнинг
  • турлари
  • Оператив
  • (тезкор)
  • ҳисоб
  • Статистик
  • ҳисоб
  • Бухгалтерия
  • ҳисоби
  • Ҳисобнинг ҳар бир тури бир хилдаги хўжалик жараёнларининг турли жиҳатларини ўрганиб, ахборотдан фойдаланувчиларни қизиқтирадиган ахборот оқимларининг алоҳида босқичларда кесишишига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳисобнинг барча турларига тааллуқли бўлган, улар учун жуда муҳим битта хусусият туфайлигина мумкин. У ҳам бўлса, юқорида кўриб чиқилган учта: натура, меҳнат ва пул ўлчовларининг учала ҳисоб турида ҳам қўлланилишидир. Шу боисдан, ҳисобнинг учта турини алоҳида ва батафсил кўриб чиқамиз.
  • Оператив ҳисоб режаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун зарур бўлган кундалик маълумотларни олиш ва умумлаштиришга хизмат қилади.
  • У тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Оператив ҳисоб ёрдамида корхона ресурслари ва улар миқдорининг ўзгаришини жорий тартибда кузатиш, бухгалтерлик ва статистик ҳисобда акс эттирилмайдиган қатор маълумотларни кўрсатиш мумкин.
  • Масалан, ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилиши, шартнома мажбуриятларнинг бажарилиши, машина ва қурилмалардан фойдаланиш даражаси ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
  • Оператив ҳисоб хўжаликка тезкор раҳбарлик қилишни таъминлаш учун иқтисодий маълумотларни тўплашда бевосита хўжалик бўлинмаларида амалга оширилади.
  • Айрим оператив ҳисоб маълумотларидан фақат бевосита корхонада фойдаланилиб қолмасдан, балки улар корхонага раҳбарлик қилувчи юқори ташкилотларда, ҳатто иқтисодиёт тармоқлари миқёсида алоҳида оператив ҳисобот кўринишида ҳам умумлаштирилиши мумкин. Бундай ҳисоботлардан эса, маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ва сифати, хомашё билан таъминланганлик даражаси, ҳосилни йиғиштиришнинг бориши тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни олишда фойдаланилади.
  •  
  • Назорат қилинаётган хўжалик муомалаларининг мазмунига кўра оператив ҳисобда натура ва меҳнат ўлчовлари, айрим ҳолларда эса пул ўлчовлари қўлланилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling