Бизнесда хўжалик ҳисобининг моҳияти ва бошқарув тизимидаги аҳамияти


Download 1.71 Mb.
bet6/6
Sana28.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1008549
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 (2)

Статистик ҳисоб миқдор кўрсаткичларида ифодаланадиган ижтимоий-оммавий ҳодисаларни сифат жиҳатдан тавсифлаб, кузатиш ва акс эттириш ҳамда жамият тараққиёти қонуниятларини ўрганиш тизимидир.
  •  
  • Статистик ҳисоб ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари ва ижтимоий турмушдаги сиёсий ва маданий жараёнлар ривожланишининг асосий қонуниятларини очиб беради. Иқтисодиётни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш, статистик таҳлил қилиш ва ахборотдан фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш статистик ҳисобнинг асосий вазифасидир. Бу мақсадда статистик ҳисоб бухгалтерия ва оператив ҳисоб маълумотларидан фойдаланиб, шу билан бирга уларнинг тузилишига ҳам таъсир этади.
  •  
    • Ўрганилаётган ҳодисаларнинг хусусиятига кўра статистик ҳисобда натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Статистик ҳисоб маълумотларни тўплаш ва ишлов беришнинг муайян методик усулларидан, масалан, ялпи ва танлаб кузатиш, статистик тўплаш, статистик гуруҳлаш, ўртача миқдорларни ҳисоблаш, индекслар ва бошқалардан фойдаланиб, хўжалик фаолиятининг асосий қонуниятларини очиб беради.
    •  
    • Давлат бошқарув органлари томонидан статистик маълумотлар асосида прогнозлар ишлаб чиқилади, иқтисодий сиёсат соҳасидаги қарорлар қабул қилинади. Мамлакат иқтисодиётини тезкор бошқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади.
    • Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субектнинг маблағлари ва манбаларининг ҳаракатини акс эттириб, хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалаларни ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш, уларни ягона бир ўлчовда, яъни пул ифодасида умумлаштириш ҳамда бошқарув қарор-ларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичларни ҳисоблаш, баҳолаш, уларни тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизимидир.
    • Бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда барча ёзувлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлар махсус далилловчи юридик кучга эга бўлиб, мулкнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиради ва корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишни таъминлайди.
    • Бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти – унинг узлуксизлиги ва хўжалик муомалаларини ёппасига қамраб олишидир. Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик муомалаларини ёппасига қайд қилишни узлуксиз амалга ошира бориб, корхоналарда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини тўла тавсифлайди.
    •  
    • Бухгалтерия ҳисоби натура ва меҳнат ўлчовларини умумлаш-тирган ҳолда барча хўжалик маблағларини ва хўжалик фаолияти жара-ёнидаги уларнинг доиравий айланишини пул ифодасида акс эттиради. Бу бухгалтерия ҳисобини оператив ва статистик ҳисобдан фарқ қилдириб, ундан хўжалик фаолиятини сўм билан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини беради ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятини ташкил этади. Демак, бухгалтерия ҳисоби фақат пул ифодасида юритилади.
    • Бухгалтерия ҳисоби тадбиркорликни ривожлантиришда ва ходимларнинг ўз меҳнати натижаларидан моддий манфаатдорлигини кучайтиришга ҳар томонлама ёрдам бериши керак. Бу эса хўжалик муомалалари ва жараёнларини пул ўлчовида ёппасига ва узлуксиз акс эттириш орқали амалга оширилади, сарфларни ва сотишдан олинган даромадларни пул ўлчовида таққослаш, фойдани аниқлаш имконини беради.
    • Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг устуворлиги, уларнинг фойдалилиги мазкур ахборотларнинг аҳамиятлилиги ва ишончлилиги билан белгиланади.
    •  
    • Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг аҳамиятлилиги бошқарув қарорларини қўллашнинг натижасига таъсир кўрсатиш имкониятида намо-ён бўлади. Чунки улар:
    •  
    • вазиятларни олдиндан айтиш ва шу асосда энг яхши мақбул вариантларни танлаш;
    •  
    • мазкур ахборот манбаси билан узвий алоқада бўлиш;
    • ахборотларни ўз вақтида олишга имкон беради.
    •  
    • Бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг ишончлилиги қуйидагиларга асосланади:
    •  
    • унинг хўжалик жараёнига мос даражадаги ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги;
    •  
    • содир бўлган хўжалик муомалалари фактини тасдиқлаш имконини берадиган шаффофлиги;
    •  
    • агар ҳисоб ахборотларини олиш, унинг айрим фойдаланувчилар манфаатини кўзлаган ҳолда атайлаб чалкаштириш натижаси бўлмаса, бетарафлиги.
    • Бухгалтерия ҳисобининг юқорида кўрсатилган афзалликлари унинг ўзига хос жиҳатларида мужассамлашган. Булар:
    •  
    • хўжалик юритувчи субектнинг маблағлари ва маблағлар манбаларини ҳамда хўжалик жараёнларини ёппасига кузатиш ва ўлчаш;
    •  
    • хўжалик муомалаларини рўйхатга олишнинг узлуксизлиги ва уларнинг ҳужжатлаштирилиши;
    •  
    • юқорида келтирилган афзалликлар амалга ошмаган вазиятларда махсус усулларни қўллаш (масалан, инвентаризация);
    •  
    • жорий бухгалтерия ҳисоби маълумотларини бир ҳисобот давридан иккинчисигача тегишли ҳисобот шакллари кўринишида тўлдириш йўли билан умумлаштириш.
    • Бухгалтерия ҳисобининг бундай ўзига хос хусусиятлари узоқ ўтмишда аниқланган бўлиб, масалан, 1590-йилда испан олими Бартала-мео де Салазано томонидан қуйидагича таъкидланган: «Бухгалтерия ҳисоби барча фан ва санъатлардан юқори туради, чунки ҳамма унга эҳтиёж сезади, у эса ҳеч кимга нисбатан эҳтиёж сезмайди. Бухгалтерия ҳисобисиз дунё бошқарувсиз қолган ва одамлар эса бир-бирларини тушуна олмаган бўлар эдилар»4.
    • Бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у корхонанинг мулклари, мажбуриятлари ва хўжалик операциялари тўғрисидаги барча ахборотларга асосланади. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоби ёппасига ва узлуксиз юритилиши лозим бўлиб, бу хусусият оператив ва статистик ҳисобга хос эмас.
    •  
    • Бухгалтерия ҳисобида обектлар миқдор ва пул ифодасида акс эттирилади, ҳисобнинг бошқа турларида эса – пул ўлчови қўлланилмаслиги мумкин.
    •  
    • Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик фаолиятини ва қарор қабул қилувчи шахсларни боғловчи бўғин ҳисобланади
    • Хўжалик фаолиятига доир маълумотлар бухгалтерия ҳисоби тизимига кириш, қарор қабул қилувчи шахслар учун зарур ахборотлар эса ундан чиқиш ҳисобланади.
    •  
    • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, мамлакат ҳудудидаги барча юридик шахслар бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.

    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling