Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари Ўзбекистода логистиканинг ривожланиш тарихи Логистиканинг услубияти ва илмий базаси
Download 195.28 Kb.
|
1-мавзу.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари
1 – Мавзу. “Логистика” фанига кириш Режа: Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари Ўзбекистода логистиканинг ривожланиш тарихи Логистиканинг услубияти ва илмий базаси Таянч иборалар: логистика, математик мантиқ, фрагментлаштириш, дистрибьюциялаш, маркетинг, оптималлаштириш, стандартлаштириш, интегралланиш, глобаллашув, Kanban тизими, Kanban тизими, интеграция, логистик воситачи, PL-провайдер, аутсорсинг, тақсимлаш стратегияси. Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари “Логистика” атамасининг келиб чиқишини кўриб чиқамиз. Аксарият тадқиқотчилар бу сўзнинг келиб чиқиши қадимги Юнонистонга бориб тақалади деган фикрга тўхталадилар, бу ерда λογιστιχη (ингл. — «logistics») сўзи «саноқ санъати», ёки «мулоҳаза юритиш, ҳисоблаш санъати» деган маънони билдирган. Қадимги Юнонистонда Афина бошқарув маъмуриятининг хизматчилари бўлиб ҳисобланган ва Беш Юзлик Кенгашга кирган махсус назоратчиларни логистлар деб аташган1. Рим империясида ҳам махсус хизматчилар – логистлар хизмат қилган, уларнинг вазифаси озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашдан иборат бўлган. Византия императори Лев VI даврида (866—912 йиллар) логистика армияни таъминлаш ва унинг ҳаракатларини бошқариш санъати сифатида таърифланган. Немис тадқиқотчиси профессор Г.Павеллекнинг таъкидлашича, Византия империясида логистиканинг вазифаси «армияга маош тўлаш, уни тегишлича қуроллантириш ва бўлинмаларга ажратиш, қурол-яроғ ва ҳарбий аслаҳалар билан таъминлш, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда унинг эҳтиёжлари тўғрисида қайғуриш, ва шунга мувофиқ, ҳар бир ҳарбий ҳаракатга тайёргарлик кўриш, яъни кенглик ва вақтни ҳисоблаш, ўрин-жойни армиянинг, шунингдек рақибнинг ҳаракатлана олиши нуқтаи-назаридан тўғри таҳлил қилиш ва шу функциялардан келиб чиқиш билан бошқариш ва раҳбарлик қилиш, бир сўз билан айтганда, ўзининг ҳарбий кучларини ҳаракати ва тақсимланишини бошқариш» дан иборат бўлган2. Сўнгра, у саноати ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиётида қўлланила бошлангунга қадар атаманинг иккита асосий талқин қилинишини кўриш мумкин. Биринчиси логистикадан ҳарбий соҳада фойдаланиш билан боғланади. 1670 йилда француз армияси штабининг таркибида “логистика бўйича катта маршал” лавозими мавжуд бўлган, унинг вазифаларига таъминот, ташиш, лагерь танлаш ва ҳарбий юришларни тартибга солиш кирган. Афтидан, ҳарбий логистиканинг ривожланишига XIX асрнинг таниқли ҳарбий назариётчиси, француз генерали барон Antoine Henri Jomini нинг (1779—1869 йиллар) фундаментал ишлари туртки бўлган, у ўзининг ишларида логистикани қўшинларни амалий бошқариш санъати сифатида таърифлаган, логистика режалаштириш, армияни таъминлаш ва бошқариш, қўшинларнинг жойлашув жойларини белгилаш, уларга транспорт хизмати кўрсатиш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган масалаларнинг кенг доирасини ўз ичига олган. 1812 йилда у ҳарбий қурол-аслаҳалар, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни режалаштириш ва уларни тақсимлаш, шунингдек Наполеон армиясининг ҳарбий хизматчиларини турар-жойлар билан таъминлашда логистикадан муваффақиятли фойдаланган. Бу буюк ҳарбий назариётчининг (Г.В. Жомини номи билан маълум бўлган) ишлари унинг революцион урушлар тарихи бўйича 15 томлик асарлари тўпламига кирган 3. Логистика тамойиллари иккинчи жаҳон уруши йилларида Американинг Европада жойлашган армиясининг моддий-техник таъминоти масалаларида, шунингдек қурол-аслаҳалар ва озиқ-овқатларни етказиб берувчилар, ташувчилар ва қўшинларнинг ўзаро ҳаракатларини ташкил қилишда кенг ривожланишга эга бўлган. Кўпгина мамлакатларда, авваламбор АҚШ ва СССР да амалий қўлланилиш билан бир қаторда ҳарбий логистика назарияси ҳам ривожланган, бу назария логистикани қўшинларнинг ҳаракатланиши ва моддий-техник таъминотини режалаштириш ва бошқариш тўғрисидаги фан сифатида таърифлайди. “Логистика” атамасининг иккинчи талқинидан математик логика (мантиқ) маъносида машҳур немис математиги Г.Лейбницнинг (1646—1716 йиллар) ишларида фойдаланилган. Атамага бу маъно 1904 йилда Женевадаги файласуфлар конгрессида берилган. Логистика фан ва фуқаролик соҳасида тижорат қуроли сифатида 1950 йилларнинг охирида, дастлаб АҚШ да шакллана бошлаган. Логистиканинг ривожланиши саноати ривожланган мамлакатларда бозор муносатабатларининг ривожланиш тарихи билан чамбарчас боғланади, «логистика» атамасининг ўзи эса бизнесда 1970 йилларнинг охирига келиб қарор топган ва ҳамма жойда қўлланила бошлаган. Логистика бизнеснинг амалий соҳасида нисбатан ёш ва шиддат билан ривожланаётган фан ҳисобланди. Унинг тушунча аппарати ва терминологиясига алоқадор бўлган кўпгина масалалар тинимсиз аниқлаштирилмоқда, ўзгартирилмоқда, янги мазмун билан бойитилмоқда. Бозордаги ўзгаришлар шунчалик шиддатлики, логистика назарияси (хусусан тушунча аппарати) айниқса замонавий ахборот технологиялари ва тизимларининг қўлланилиши, етказиб беришлар занжирларини бошқариш, электрон тижорат, виртуал логистика ва ҳоказо соҳаларда амалиётнинг измидан эргашишга улгурмаяпти. 1.1 расмда саноати ривожланган мамлакатларда логистиканинг ривожланиши моддий оқимларни, шунингдек улар билан боғлиқ бўлган ахборот оқимларини ва молиявий оқимларни бошқариш назарияси ва амалиётининг ривожланиши аспектида, яъни товарлар ва хизматларни охирги истеъмолчиларгача уларнинг талабларига мувофиқ тарзда рационал етказиб бериш жараёнлари билан боғлиқ бўлган масалалар жамланмасини ҳал қилиш жихатидан кўрсатилган. Логистиканинг генезисида ХХ асрда ва XXI асрнинг бошларида бир нечта тарихий босқичларни ажратиш мумкин. 1950 йиллардан 1960 йилларнинг охиригача бўлган давр фрагментлаштириш (бўлакларга ажратиш) босқичи деб аталади, бунда логистик фаолиятнинг алоҳида турлари (транспорт воситаларига юклаш ва тушириш, юкларни ташиш, уларни сақлаш, юкларга омборларда қайта ишлов бериш, саралаш, буюртмаларни жамлаш ва ҳоказолар) саноат ва савдо компаниялари учун асосий фаолият соҳалари – харид қилиш, ишлаб чиқариш ва тақсимлашда йиғинди операцион харажатларни камайтириш позициясидан муҳим бўлган. Download 195.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling