Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари Ўзбекистода логистиканинг ривожланиш тарихи Логистиканинг услубияти ва илмий базаси
Логистиканинг услубияти ва илмий базаси
Download 195.28 Kb.
|
1-мавзу.
Логистиканинг услубияти ва илмий базаси
Логистик билимлар базасини шакллантириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда замонавий логистика ва SCM макро-ва микроиқтисодиёт, умумий менежмент, стратегик менежмент, молиявий менежмент, ишлаб чиқариш/операцион менежмент, инвестицион ва инновацион менежмент, бошқарув ҳисоби ва бухгалтерия ҳисоби, ахборот технологиялари ва тизимлари, шунингдек тизимли таҳлил, умумий бошқариш назарияси, иқтисодий кибернетика, операцияларни тадқиқ қилиш услублари, иқтисодий-математик ва оптималлаштириш моделлари ва услублари каби турли соҳалар бўйича кенг мажмуавий билимлар ва кўникмаларнинг услубий фундаментига асосланишини ҳисобга олиш зарур бўлади. Билимларнинг бундай катта багажини 080506 «Логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқариш» мутахассислиги бўйича тўрт йиллик логистларни тайёрлаш стандарти доирасида амалга ошириш қийин бўлиши табиий албатта, касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари доирасида бу билимларни ўзлаштириш тўғрсида эса гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Замонавий логист учун зарур бўлган фундаментал иқтисодий ва бошқарув билимлари чуқур ўйланган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратишни, шунингдек айниқса компания бошқарувининг юқори ва ўрта даражадаги логистларидан ўзларининг билимларини доимо ошириб боришларини талаб қилади. Ҳозирги кунда логистика назарияси умумий кўринишда ҳали ишлаб чиқилмаган, бу кўп жиҳатдан логистика фаолиятининг фанлараро ва интеграктив характери билан шартланади. Бундан ташқари, логистиканинг назарий асосларини шакллантиришга шиддат билан ривожланаётган SCM концепцияси ва ривожланаётган ахборот тизимлари ва технологиялари кучли даражада маълум бир беқарорликни олиб киради. Шунга қарамасдан мамлакатимиздаги ва хориждаги кўпгина олимлар логистика назарияси яқин йиллар ичида умумий бошқариш назарияси, иқтисодий кибернетика, тизимлар назарияси, синергетика, ночизиқли иқтисодий динамика услубияти ва операцияларни тадқиқ қилиш услублари асосида ишлаб чиқилиши лозим деб ҳисоблайдилар. Назариянинг фрагментлари ва саноати ривожланган мамлакатларда логистика ва SCM соҳасида тўпланган салмоқли амалий тажриба шуни кўрсатадики, логистиканинг назарий асослари концептуал жихатдан қуйидагиларга асосланиши лозим: тизимли таҳлил, кибернетик ёндашув, операцияларни тадқиқ қилиш, иқтисодий-математик моделлаштириш. Логистика назариясининг асосида умумий тизимлар назариясининг услубияти ётиши лозимлиги, яъни корхонага (фирма, ташкилот), шунингдек етказиб беришлар занжирига қандайдир бир яхлит иқтисодий тизим сифатида қараш ётиши лозимлиги ўта муҳимдир. Логистикада макро- вамикрологистик тизимлар фарқланади. Макрологистик тизимларга мамлакатнинг транспорт мажмуаси, трансмиллий корпорацияларнинг логистик инфратузилмалари, минтақавий транспорт-логистика тизимлари, логистика марказлари (шаҳарлар,ҳудудлар, минтақаларда) ва ҳоказолар мисол бўла олади. Микрологистик тизимлар ёки саноатнинг турли тармоқларидаги алоҳида корхоналар даражасига, ёки етказиб беришлар занжири даражасига киради. Логистиканинг назарий аппарати шунингдек иқтисодий жараёнлар динамикасига ҳам асосланади, бу жараёнлар кўпинча ночизиқли бўлиб ҳисобланади. унинг асосий фаолият соҳаси масалаларнинг объектларнинг (авваламбор товарлар ва ахборотнинг) трансфертига бевосита тааллуқли бўлган соҳаларини қамраб олади. Бу асосий логистик функциялар: ташиш, омборларга жойлаштириш, буюртмаларни жамлаш, юкларга қайта ишлов бериш, шунингдек буюртмаларга ахборот ишлови беришдир. Масалаларнинг бу маънода логистик қўйилиши қийматни шакллантириш занжирининг барча кесмаларига тааллуқли бўлади. Шу сабабли уларнинг ҳал қилиниши билан масалаларнинг бутун етказиб беришлар занжири – қийматни шакллантириш занжири ўртасида чамбарчас боғланиш мавжуд. Қийматни шакллантириш занжири компания бизнесининг функционал соҳалари – харидлар, ишлаб чиқариш ва сотишни қамраб олади. Умумий тизимлар назарияси воситалари билан логистик тизимни лойиҳалаш ва ўрганишга муваффақ бўлингандан кейин, бу тизимни бошқариш объекти ва субъекти, шунингдек мос келувчи бошқариш жараёнлари ва процедуралари позицияларидан, яъни кибернетика тамойилларидан фойдаланиш билан кўриб чиқиш зарурати вужудга келади. Кибернетик ёндашув логистик тизимларда бошқаришни лойиҳалаш ва ташкил қилиш жихатида ҳам, бошқариш параметрлари ва ресурсларни оптималлаштириш жихатидан ҳам жуда конструктив бўлиб чиққан. Логистикада кибернетик ёндашувнинг мақсади – логистик тизим томонидан чекланган ресурслардан фойдаланилишининг кўпроқ самарали натижаларига эришиш учун кибернетика тамойиллари, услублари ва ахборотлашиш-технологик воситаларни қўллашдан иборат. Логистикада кибернетика тамойилларини қўллашнинг асосий ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан ташкил топади. Кибернетика логистикада тизимлар ва жараёнларни тақдим қилишнинг ахборотлашиш концепциясининг шаклланишига кўмаклашади. Кибернетика логистик тизимларнинг динамик тавсифини мос келувчи тарзда ҳисобга олиш имконини беради. Кибернетика тамойилларининг қўлланилиши логистик тизимлар параметрларининг эҳтимолли характерини ҳисобга олиш имконини беради. «Қора қути» кибернетика тамойилидан фойдаланиш логистикада объектлар ва жараёнларни моделлаштириш позициясидан конструктив бўлиб ҳисобланади. Қайта боғланиш глобал кибернетик тамойилидан фойдаланиш логистик тизимнинг ўз-ўзини тартибга солиш қобилиятини белгилайди. Логистиканинг услубиятини кўриб чиқишда ҳозирги замон ривожланиш шароитларида унинг тушунча аппаратига нисбатан ҳам, “логистика” атамасининг ўзига нисбатан ҳам ягона ёндашув ҳали ишлаб чиқилмаганлигини қайд қилиш зарур бўлади. Амалиётда “логистика” атамасидан кўпинча оператив фаолият турларини – ташишлар (объектларнинг маконда кўчиши), юк терминалларида юкларни транспортнинг бир туридан бошқасига қайта юклаш, омборларда юкларга ишлов бериш (транспорт воситаларини юклаш-тушириш, юкларни омборхона доирасида кўчириш, мижозга буюртмани жамлаш/комиссиялаш), товарларни омборда сақлаш ва ҳоказоларни тўплайдиган тушунча сифатида фойдаланилади. Логистиканинг иккинчи тушунилиши логистик жараёнларни режалаштириш, бошқариш ва мувофиқлаштириш фаолиятини, шунингдек корхонанинг логистик тизими, етказиб беришлар занжири ёки функционал цикли: таъминот – ишлаб чиқариш – мижозларнинг талабларини қаноатлантириш учун керакли сифатдаги товарли керакли жойларга керакли ҳажмда ўз вақтида етказиб бериш мақсадида тақсимлаш доирасида логистик жараёнларни яхлит оптималлаштиришни ўз ичига олади. Масалан Германияда бундай фаолият “мувофиқлаштирувчи логистика” деб аталади. Логистиканинг кейинги йилларда кўпгина мамлакатдларда биринчи ўрингачиқаётган «Оқимларни бошқариш» (Flow Management) сифатида учинчи тушунилиши жараёнлар, тармоқлар ва оқимли тизимларда логистик объектларнинг сафарбарлиги ва “оқувчанлиги” нинг динамик аспектларини таъкидлайди. Бундай тушунишда логистика тармоқ таркибларини тизимли равишда конфигурациялаш, оқимларни яратиш ва бу оқимларнинг параметрлари билан боғланган ресурсларни кундалик сафарбар қилиш билан шуғулланадиган соҳадир. Бу ерда фақатгина материал оқимларига (физикавий товарларга) эмас, балки одамларга ҳам, ахборотга, ҳам, хизматларга ҳам, бошқа нарсаларга ҳам (масалан энергия оқимлари) логистик таҳлил қилиш ва оатималлаштириш объекти сифатида қараш мумкин. Логистик тизимлар ва турли иқтисодий даражаларда бошқариш услубларини таҳлил қилиш ва синтезлашда вужудга келадиган конкрет муаммоларни ҳал қилиш учун дастурий-мақсадли режалаштириш, макро- ва микроиқтисодиётни функционал қийматли таҳлил қилиш, прогнозлаш, моделлаштириш ва ҳоказолардан фойдаланилади. Логистиканинг услубияти логистик тизим (етказиб беришлар занжири) томонидан фойдаланиладиган ресурсларни оптималлаштиришни кўзда тутади. Оптималлаштириш қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш инструментларига кўпроқ – уларга логистикада анъанавий равишда катта эътибор қаратиладиган миқдорий инструментларга бир қатор моделлар, алгоритмлар ва эвристик услублар киради, улар ушбу фаолият соҳасида ноу-хаунинг ядросини ҳосил қилади. Логистикада оптималлаштириш масалалари жуда кўп , бу масалаларнинг таркиби эса хилма-хил. Бироқ уларнинг барчаси охир-оқибатда тўғри қурилган логистика ҳисобига ресурсларни оптималлаштириш ва компания ва бутун етказиб беришлар занжирларининг рақобатбардошлилигини оширишга йўналтирилган. Етказиб беришлар занжиридаги ҳар бир компания ўзининг логистик оптималлаштириш моделлари ва масалалари базасини корпоратив билимлар базасининг муҳим таркиб топтирувчиси сифатида шакллантириши ва ривожлантириши лозим. Логистик жараёнлар, таркиблари ва етказиб беришлар занжирларини моделлаштириш ва оптималлаштиришнинг ҳозирги кундаги муаммоси бошланғич маълумотлар тўлиқ бўлмаган ва бир қийматли бўлмаган шароитларда тобора кўпроқ даражада ахборотлашган-компьютерли моделлаштириш ва қарорлар қабул қилиш логикаси томонга қараб силжимоқда. Логистиканинг интеграл ёндашув ва инновацион парадигмага асосланган услубияти моддий оқимни интегратор сифатида тақдим қилади, бунда етказиб беришлар занжири моддий оқимларни бошқариш қирқимида яхлит – бизнеснинг етказиб берувчидан охирги истеъмолчигача (харидоргача) бўлган мақсадларини амалга оширадиган интеграллашган тизим сифатида кўриб чиқилади. Бундай талқин қилишда моддий оқим маҳсулотнинг бутун яшаш циклини бирлаштирадиган кўпроқ фаол маънода - харидорларнинг ўзгариб борадиган талабларига мувофиқ ғоядан конструкцияга, сўнгра ишлаб чиқариш, сотиш, сотишдан кейинги сервис, чиқиндилар ва бракни бошқариш, маҳсулотни утилизациялаш ва яна такрорий циклга бирлаштирадиган маънода кўриб чиқилади. Логистик тизимларни таҳлил қилиш ва синтезлашга нисбатан синергетик ёндашув логистика назарий базасининг келгусида ривожланишини белгилайдиган муҳим жихат бўлиб ҳисобланади.Замонавий логистиканинг тизимли тақдим қилиниши «ночизиқлилик — когерентлик — очиқлик» учлигига таянади. Бу учлик логистика ва SCM нинг синергетика тамойилларига таянадиган янги услубиятининг асосини ташкил қилади12. Download 195.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling