Бизнесни ахборот билан таъминлаш


Download 170.33 Kb.
bet4/5
Sana21.06.2023
Hajmi170.33 Kb.
#1639945
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бизнесни ахборот билан таъминлаш

Хисоблаш - клавишли машиналар энг содда арифметик амалларни механизациялаштиришга имкон беради, жамловчи машиналар кушиш ва олишни бажаради, хисобловчилар-кушиш, олиш, кўпайтириш ва бўлишни, хамда энг мураккаб амалларни бажаради.
Электрон-хисоблаш машиналари мураккаб мантикий операцияларни: таккослаш, кейинги амални танлаш, ишлаб чиқарилган дастурлар буйича мураккаб хисобларни ўтказишни бажариш қобилиятига эга.
Бизнесда техник воситаларда фойдаланишни ташкил қилиш шакллари турли-туман. Кичик корхоналарда машина-хисоблаш станциялари ташкил қилинади.
Кўпгина ишбилармонлар ахборот-хисоблаш марказлари хизматларидан хўжалик шартномалари асосида фойдаланадилар.
Ахборотлар билан таъминлашни ташкил қилиш ахборотларни йиғиш, узатиш ва қайта ишлаш билан машгул ходимлар мехнатини хам ташкил қилишни кузда тутади. Унумли мехнат учун қуйидагилар зарур:
-ишчи уринларини ташкил қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
-мехнатни аниқ тақсимлаш ва бирлаштириш;
-мехнат жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ходимлар мехнати ва турмушининг кулай санитария-гигиена шароитларини яратиш.
Тадбиркор ишида ахборот бошқарув қарорини асослаш воситаси бўлади. қабул килинган қарорларнинг сифати, демак, бизнеснинг самарадорлиги ва фойдалилиги бундай ахборотнинг уз вақтидалиги, ишончлилиги ва тулалигига боғлиқ.
Ахборот буйича иш ишбилармонга келиб тушаётган ахбортларнинг сифатини пастлиги ва уз вақтида эмаслиги учун унинг ишчи вақтини анча катта қисмини олади. Тадқиқотлар кўрсатадики, ишбилармонлар 50 фоизгача бизнес учун керакли ахбортларни юладилар. Улар ахборот окимида ортиқча бўлади. Ишбилармонга ахборот хизмати кўрсатиш ахборотга эхтиёжларни тадқиқот қилишга асосланади.
Тадбиркор вазифасининг тахлили, у томонидан қабул килинаётган бошқарув қарорлари хусусиятларининг тахлили тадбиркорнинг ахборотга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун объектив асос бўлади. қарор қабул қилиш учун турли-туман ахборотлар керак. Бу, хаммадан аввал, бизнесни таърифловчи ички ахборот. Бу моддий ва мехнат захиралари, ишлаб чиқариш технологияси, махсулотларни таннархи, кичик корхона ичида юкларни ташиш, ходимлар мехнатига хак тўлашни ташкил қилиш, уларнинг малакаларини ошириш хакида ва х. к. ахборотлар бўлиши мумкин.
Тадбиркорга яна ижтимоий-психологик ахборотлар:
-табиат мухитнинг экологик холати;
- махсулот истеъмолчиларининг яшаши ва маиший шароитлари хакида ахборотлар керак.
Тадбиркорнинг савияси кенг бўлиши, одамларни хакикий эхтиёжини, харидорларнинг интилишлари, талабларини билиш керак. У хам ходимларининг ва хам махсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларини чексиз ишончларига сазовор бўлиши керак. Тадбиркор қўйилган вазифалардан келиб чиққан холда окимли энг зарур ахборотларни танлаб олиши, улар билан таниши, кераксиз ва кам аҳамиятга эга маълумотларни ташлаб юбориши ва у ёки бу масала буйича бошқарув қарорини ишлаб чиқиши керак. Ишбилармон ахборот билан бўладиган уз ишини, хамда унга ахборотларни тайёрловчи уз ходимлари мехнатини энг мувофиқ ташкил қилиши керак. Тасодифий маълумотлар рахбаргача етиб бормаслиги керак. Пастрок даражадаги ходимлар қарор қабул қилишлари мумкин бўлган ахборотлар рахбарга етиб боришига йўл куймаслик керак. Тадбиркорга ахборот хизматини кўрсатишни ташкил қилишда энг асосийси - ортиқча маълумотларни сараловчи ишончли филтрни яратиш. Тадбиркорнинг ёрдамчилари ана шундай филтр бўлишлари керак.
Кескин рақобат шароитида факат илмий техник тараккиётнинг олдида борувчи, истеъмолчилар талабини хисобга олувчилар ютуиб чиқади. Илмий-техник тараккиёт узагидан бориш учун тадбиркорга илмий ахборотлар, фан ва техника ютуклари хакидаги билимлар керак.
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР.
Бизнесда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг турлари. Бизнеснинг ахборот тизими. Бизнесни ахборот билан тахминлашни ташкил этиш.
Бизнесда жуда катта микдорда ахборотлар хизмат қилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик доирасида бажарилаётган ишларнинг турли хилларига жавоб берувчи ахборотларнинг шахсий массивлари шаклланади.
Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши мумкин эмас, бу ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган маълумотлар, хабарлар мажмуасидан иборат бўлади. Ахборот - бу ишлаб чиқарувчилар, товарни сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги алоқа шаклидир. Ахборотлар яна ички ва ташки, дастурий ва меъёрийга бўлинади. Ички ахборот кичик корхона ёки савдо ташкилоти ичида айланиб юради. У корхона фаолиятини, унинг техник-иқтисодий курсаткичларини, моддий ва мехнат харажатлари ҳажмини, накд пул харакатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хакидаги маълумотларни акс эттиради.
Ташқи ахборотлар махсулот ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари билан, ҳокимият идоралари, банклар, рақиблар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаларни таърифлайди. У товарларни сотиш ва харид қилиш шартлари хакидаги ташки мухит хабарларидан иборат бўлади. Фойдаланиш вақти буйича ахборотлар: оператив, даврий ва ўзоқ муддатлига, узгартириш даражаси буйича бирламчи ва икқиламчига бўлинади.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Ахборот тушунчаси, ахборот турлари, ички ахборот, ташки ахборот, дастурий ахборот, меъёрий аъборот, доимий ахборот, шартли-доимий ахборот, узгарувчан ахборот, ахборот алмашуви, ахборот тизими, бирламчи ахборот, икқиламчи ахборот, бирламчи ахборот йиғиш усуллари, икқиламчи ахборот йиғиш манбалари, ахборот окими, бизнесни ахборот билан таъминлаш йўллари.



Download 170.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling