Узунлик бирлиги миллий бошланғич эталони
Узунлик бирлиги миллий бошланғич эталони, 2006 йилда Россиянинг ФГУП «ВНИИМ» дан сотиб олинган.
2006 йил дан бошлаб узунлик бирлиги миллий бошланғич эталони «Кестерс» типидаги интерферометр қурилмаси ишга туширилди ва натижада Республикада 0,1 мм дан 100 мм оралиқдаги чегаравий узунлик ўлчовларини калибрлаш ва қиёслаш имкониятига эришилди.
Миллий бошланғич эталони (кейинчалик - МБЭ) таркибига:
Кестерс типидаги Интерферометр;
Спектрал лампа Kr 86 таъминлаш блоки билан;
Датчик билан ҳароратни ўлчаш блоки;
Барометр БРС-1М;
Интерференция тартибининг бўлинма қисмини қайд қилувчи электрон система (Компьютер ва модификацияланган рақамли фотокамера Olympus Z770).
Метрологик характеристикалари
Ўзининг метрологик характеристикаларидан келиб чиқиб эталон ривожланган давлатлар ишчи эалони даражасидаги узунлик бирлиги эталон сифатида қаралади.
Чегаравий узунлик ўлчови ўлчашлари интерференция тартибининг бўлинма қисмининг мос (совпадения) келиши усулига асосан бажарилади. Интерференцион манзара рақамли фотокамера ёрдамида суратга автоматик ҳолда олиб борилади. Ҳарорат ва босимга тузатишлар киритиб, 20 °С га келтирилган ҳароратдаги узунликнинг ҳақиқий қиймати ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш фаолияти ва фаннинг узунликни аниқ ўлчаш натижаларига эҳтиёжманд бўлган соҳалар:
Do'stlaringiz bilan baham: |