3- амалий машғулот:
Ўзгарувчан ток кучланиши бирлигини миллий бошланғич эталони, стандартлари ва меъёрий ҳужжатларини ўрганиш.
Ўзгарувчан ток кучланиши бирлиги миллий бошланғич эталони
Ўзгарувчан ток кучланиши бирлиги миллий бошланғич эталони 1983 йилда Россиянинг НПО «ВНИИМ» да лойиҳаланиб, Литванинг «Эталон» заводида тайёрланган.
МБЭ РЭН-2 М модификациясидаги ўлчаш қурилмасини ифода этиб у қуйидагилардан ташкил топган:
ПНТЭ-10А кучланиш ўзгартгичи мажмуаси;
ТДН-4 и ТДН-5 трансформаторли кучланиш бўлгичлари;
ЭЮК ўлчови.
Эталон юқорида таъкидлаб ўтилган ўлчаш воситалари мажмуаси ва қуйидаги ёрдамчи қурулмалардан ташкил топган:
В1-9 ўзгарувчан ток вольтметрларини қиёслаш ускунаси;
Я1В-20 кучайтириш блоки;
Г4-118 юқори частотали сигналлар генератори;
В1-13 программалаштирилган вольтметрларни қиёслаш асбоби;
2 та Р 3003 компаратори;
термостат ТЕН-402;
осциллограф С1-70;
Ч3-34 электрон частотомер;
Б5-48 вольтметри;
3 та Б2-3 кучланиш стабилизатори.
Метрологик характеристикалари
Ўлчаш кўлами
|
20 Hz дан 30 MHz гача бўлган частоталарда 10 10-4 ÷ 300
|
Давлат махсус эталони билан солиштириш натижасидаги ўлчаш натижаларининг ўртача квадратик оғиши
|
10·10-5 ÷ 3·10-3 кучланиш ва частота қийматидан келиб чиқиб
|
Ишлаб чиқариш фаолияти, мудофаа ва фаннинг ўзгарувчан электр кучланишини аниқ ўлчаш натижаларига эҳтиёжманд бўлган соҳалар:
Эталоннинг ишлаш принципи турли вақтларда доимий ток кучланиши билан термоэлектрик ўзгартгич ёрдамида солиштиришга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |