2- амалий машғулот:
Частота ва вақт бирлиги миллий бошланғич эталони стандартлари ва меъёрий ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Вақт ва частота бирлиги миллий бошланғич эталони
Вақт ва частота бирлиги миллий бошланғич эталони Россиянинг Нижнегороднинг «КВАРЦ» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланган.
МБЭ ўзида унинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган қуйидаги ўлчаш воситалари мажмуасидан ташкил топган:
Водород вақт ва частота стандарти Ч1-75;
частота ва вақт стандарти СЧВ-74
Частота компаратори Ч7-45
Частота синтезатори Ч6-31 и Ч6-71
Кучайтиргич РУ3-39/3
Метрологик характеристикалари
Ишлаб чиқариш фаолияти, мудофаа ва фаннинг вақт ва частотани аниқ ўлчаш натижаларига эҳтиёжманд бўлган соҳалар:
Фундаментал тадқиқотларнинг катор йўналишлари: табиатнинг асосий қонунларига аниқлик киритиш бўйича, Коинот, Космос, Ер ва микродунё ҳақидаги билимларни кенгайтиришда – янада юқори аниқлик талаб қилинади.
Энг аниқ қўл ва девор соатлари вақт эталонига нисбатан миллиард марта кўпроқ хатоликка йўл қўядилар. Бу «эталон соат» ни хатолиги 10-12, бу дегани у 3 минг йилда 1 секундга адашади. Эталоннинг ташқи кўриниши ҳеч қандай соатга ўхшамайди, у мураккаб қурилма бўлиб, квант ҳодисасига, яъни водород атоми асосий ҳолатининг икки ўта нозик сатҳлари орасидаги бир-бирига ўтишига мувофиқ келадиган нурланишнинг даврига асосланган электрон генератордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |