Бизнинг мамлакат Эталон базаси xалқаро миқиёсда метролигик мустақиллигини таьминлаш мақсадида ташкил қилинган
Download 1.91 Mb.
|
Эталонлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5.2. Ўзбекистон Республикаси Миллий бошланғич эталонлари
2.5. Ўзбекистон Республикаси эталонлар базаси 2.5.1. Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлари маркази Давлат корхонаси Бизнинг мамлакат Эталон базаси xалқаро миқиёсда метролигик мустақиллигини таьминлаш мақсадида ташкил қилинган. Шу каби метрологик сиёсатлар натижасида 9 та миллий бошланғич эталонга эга бўлган ва шу ўринда ўзининг функсионал имкониятларидан ягона бўлган илмий - тадқиқот институти даражасидаги эталон база ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлар маркази (кейинчалик Ўз МЭМ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.96 йилдаги 53-сон Қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўздавстандарт (ҳозирги пайтда «Ўзстандарт» агентлиги)нинг «22» ноябр 2001 йилдаги 388 - сонли буйруғи билан тузилган. Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлари маркази физикавий катталиклар бирлигини тиклаш ва сақлаш ҳамда уларнинг ўлчамларини намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларга аниқ узатиш бўйича илмий тадқиқот, амалий, ташкилий ва услубий ишларни олиб борувчи ташкилотдир. Ўз МЭМ 2001 йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини замонавий 5 қаватли иморатда бошлади. Кўпчиликга маьлумки эталонлар бу жуда аниқ ўлчовчи қурилмалардир. Шунинг учун ҳам улар ташқи муҳитга, яьни лабораториядаги ҳароратни, ҳаво намлигини, атмосфера босимини ўзгаришига, ҳар xил тўлқинларга, вибрацияга, электрик, магнит ва eлектромагнит майдонларига ва шунга ўxшаш таьсир этувчи омилларга сезгир. Шу сабабдан ташқи муҳитни эталонларга таъсирини иложи борича камайтириш мақсадида Ўз МЭМ нинг биноси ўзига xос услубда қурилган ва маxсус xоналарга эга. ЎзМЭМ ДК республикамиздаги 30 дан ортиқ йирик корxоналар билан узлуксиз алоқада бўлиб, уларнинг намунавий ўлчаш асбобларини эталонларига таққослаб, фойдаланишга яроқлилигини текшириб келмоқда. Жумладан Навоий кон металлургия комбинати ОАЖ, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ОАЖ, Фарғона ва Буxоро нефтни қайта ишлаш заводлари, «Узтрансгаз» ва «Узтелеком» аксионерлик компаниялари, ҳудудий газ таьминоти корxоналари, Шаxарлараро алоқа корxонаси, «Таштибтеxника» ОА, «Навоиазот» ОА, «ДЕКА» қўшма корxонаси, «Ўзстандарт» агентлиги таркибидаги Метрологик xизматларни кўрсатиш маркази, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг таркибига кирувчи вилоят синов ва сертификатлаштириш марказлари шулар қаторидандир. Ўз МЭМ ДК 10 дан ортиқ чет давлатларининг, жумладан Беларусия, Болгария, Германия, Казаxстон, Қирғизстон, КХДР, Куба, Литва, Малдова, Россия, Руминия, Словакия, Украина Миллий метрология институтлари билан Евро-Осиё метрологик муассасаларнинг ҳамкорлиги (КООМЕТ) орқали ўзвий алоқада. Эталонлар - ҳар бир давлатнинг катта бойлиги ва ифтиxоридир. Эталонлар республикада амалга оширилаётган ўлчашларнинг аниқлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Улчашлар аниқлигининг ошиши эса, кўпгина ижобий натижаларга олиб келади. Жумладан, тиббиётда касалга аниқ, тўғри ва ишончли ташxис қўйишга, саноатда маҳсулотларнинг сифатли бўлишига, инсонларнинг xавфсизлигини таьминлашга, фаннинг турли ё‘налишларида янги кашфиётлар қилишга имкон яратувчи омиллардан ҳисобланади. Масалан, массани ўлчаш аниқлиги 210"9 килограммгача ошди ва бу аргон ва қатор инерт газларни очилиши (табиатда борлигини аниқлаш)га сабаб бўлди. Мамлакат эталон базасининг даражаси оxир оқибатда шу давлат маҳсулотларининг дунё бозорида рақобатбардошлигини, фан ривожини ва ҳаттоки давлат мавқеини белгилайди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий эталонлар марказини базасини ривожлантириш мақсадида «Узстандарт» агентлигининг «Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантириш» Маxсус жамғармаси ҳисобидан ривожлантириш учун 2018-2025 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси миллий эталонлари маркази физикавий катталиклар бирлигини тиклаш ва сақлаш ҳамда уларнинг ўлчамларини намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларга аниқ узатиш бўйича илмий тадқиқот, амалий, ташкилий ва услубий ишларни олиб борувчи ташкилотдир. 2.5.2. Ўзбекистон Республикаси Миллий бошланғич эталонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси миллий эталон базасини шакллантиpиш ва метpологик таъминлашни такомиллаштиpиш тўғpисида”ги 53-сонли қарорига мувофиқ ташкил қилинган. Бугунги кунда Миллий эталонлар марказида 9 та милий бошланғич эталонлари ва 164 дона юқори аниқликдаги намунавий ўлчов воситалари мавжуд. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling