Бўйича Бош прокурор кубогини ўтказиш I. Умумий қоидалар
V.Мусобақаларни ўтказиш тартиби
Download 462.79 Kb. Pdf ko'rish
|
02 Кураш Миллий Низом лойиҳаси якуний 2 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16-21 ёшли
V.Мусобақаларни ўтказиш тартиби Кураш мусобақаси “Халқаро Кураш Ассоциацияси” қоидаларига асосан ўтказилиб 16-21 ўсмирлар ўртасида (46, 50, 60 вазн тоифасида), ўсмир қизлар ўртасида (48, 52, 63 вазн тоифасида) куч синашадилар 22-26 ёш доирасида эркаклар ўртасида (73, 81, 90 вазн тофиасида), аёллар ўртасида(63, 70, 78 вазн тоифасида) куч белашадилар. - Халқаро Кураш Ассоциацияси қоидаларига асосан, ҳамма иштирокчилар орасида кучлиларни ҳисобга олиб икки (А ва Б) гуруҳга бўлинади; - Иштирокчининг тартиб рақами қуръа ташлаш йўли билан белгиланади ва мусобақа тугагунга қадар сақланиб қолади. - Жуфт рақамли полвонлар А гуруҳига, тоқ рақамли полвонлар Б гуруҳига ёзиладилар; - ғолиб чиққан иштирокчи кейинги давра мусобақаларига қўйилади; - А ва Б гуруҳ ғолиблари финалга чиқадилар ва 1-2-ўринлар учун курашадилар. Финалга чиққан курашчиларга бой берган 3-ўринни эгаллайдилар. VI. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга раҳбарлик қилиш. Мусобақаларни Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш учун маҳалла босқичида жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва маҳалла ёшлар етакчиси, сектор ва туман (шаҳар) босқичларида туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари, Кураш федерацияси ҳудудий бўлимлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, мусобақаларининг ҳудудий босқичида Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Кураш федерацияси масъул ҳисобланади. Мусобақаларга маҳалла жамоаларини иштирок этишларини таъминлаш маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, маҳалла ёшлар етакчилари ва маҳалладаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари зиммасига юклатилади. Мусобақаларнинг ҳудудий босқичига маҳалла жамоаларини келиб кетишларини таъминлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади. Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш Халқаро кураш қоидалари бўйича мусобақаларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Мусобақада иштирок этадиган жамоалар таркиби мазкур Низом ҳамда халқаро спорт ташкилотининг амалдаги қоидаларига асосан ўтказилади. Спорт мусобақаларида маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи доимий рўйхатдан ўтган 16-21 ёшли ўсмир ва қизлар ва 22-26 ёшли эркаклар ва аёлларни иштирок этишига рухсат берилади. Download 462.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling