Бўйича ўринбосарининг намунавий лавозим вазифалари ва


Download 45 Kb.
bet2/2
Sana23.01.2023
Hajmi45 Kb.
#1112647
1   2
Bog'liq
Декан ўринбосарини Малака талаблари

Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимидаги таълим-тарбия масалаларига тегишли Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ОТМ буйруқлари, факультет фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, одоб-ахлоқ қоидалари, ОТМ Устави, ички меҳнат тартиб-қоидалари, иш юритишга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар.


Малака талаблари:
Намунавий фазилатли, интеллектуал, маданиятли, етакчилик, ижодий фикр, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
Олий маълумотга (магистр дипломи) эга бўлиши;
Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши;
Камида 3 йиллик педагогик ёки маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар бўйича фаолият стажига эга бўлиши;
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни мукаммал билиши зарур.


Маънавият ва маърифат бўлими услубчиcининг
намунавий лавозим вазифалари ва малака талаблари

Факультет деканати ва кафедралар томонидан маънавий-маърифий соҳалар бўйича буйруқлар, режалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бажарилишини назорат қилиш:


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлардан келган топшириқлар асосида ички буйруқлар тайёрлаш;
Бўлимдаги соҳага оид ишларга тизимли ёндошиш;
Бўлимда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ҳамда ташкилий ишларда фаол иштирок этиш;
Факультетларда профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг акс эттирувчи баённомалар, мураббийлар журналлари ва “Ахборот ва мураббийлик соат”ларини мунтазам равишда текшириб бориш;
Тасдиқланган режа асосида ўзига бириктирилган тадбирни ташкил этиш, ҳамкор ташкилотларга хат юбориш, баённома, фотоалбомлар тузиш;
Кириш ва чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
Бўлимга кирувчи ва чиқувчи хат-ҳужжатларни ҳисобини юритиш ва рўйатдан ўтказиш;
Талабалар турар жойларда яшаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли маънавий-маданий тадбирларни ташкил этиш;
Ижарада яшаётган талабаларни яшаш жойларига профессор-ўқитувчиларни бориши ва хабар олиши тадбирларини мунтазам таҳлил этиш;
Маданият масканларига ташрифлар уюштиришга таклифлар таёрлаш, улар билан ҳамкорлик юзасидан режалар тузиш;
Бўлим архиви ва картотекасини юритиш;
Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш;


Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимидаги таълим-тарбия масалаларига тегишли Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ОТМ буйруқлари, ОТМ Устави, бўлим фаолиятига тегишли меъёрий ҳужжатлар, ички меҳнат тартиб-қоидалари


Малака талаблари:
Намунавий шахсий фазилатли, салоҳиятли, маданиятли, ижодкорлик, хушмуолалик ва ташаббускорлик қобилятларига эга бўлиш, маъсулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
Олий маълумотга (бакалавр ёки магистр дипломи) эга бўлиши;
Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда ечим қабул қилиш қобилиятига эга бўлиши;
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни мукаммал билиши зарур.
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling