Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида
Одамлар ўртасида бруцеллёз касаллиги аниқланганда
Download 365.4 Kb.
|
37-sonli
Одамлар ўртасида бруцеллёз касаллиги аниқланганда,
эпидемиологик текширув ўтказиш Даволаш-профилактика муассасаларидан шошилинч хабарнома олинганда ҳамда ветеринария хизматидан, мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик раҳбарларидан ёки мутахассислардан, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг шахсий эгаларидан хўжаликда бруцеллёз билан касалланган ҳайвон аниқланганлиги ҳақида маълумотлар олингандан кейин бир сутка давомида касаллик ўчоғида эпидемиологик текширув ишлари бошланади. Даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимлари томонидан касбига боғлиқ бўлган бруцеллёз касаллигига чалинган бемор аниқланганда (амбулатор қабулда ёки касби чорвачилик билан боғлиқ бўлган гуруҳдагиларни профилактик диспансер кўригида), юқумли касалликлар тўғрисида шошилинч хабарнома берилганлигига қарамасдан, ҳудудий ДСЭНМга “Ўткир профессионал заҳарланиш ёки профессионал касаллик тўғрисида шошилинч хабарнома” юборади. Бруцеллёз касаллиги ўчоқларини эпидемиологик текшириш ва инфекция манбаини аниқлаш ветеринар мутахассислар билан биргаликда олиб бориш зарур. Одамларни бруцеллёз билан касалланиши ҳолатини эпидемиологик текширишдан мақсад ветеринария хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда инфекция қўзғатувчиларини манбасини аниқлаш, юқиш йўли ва омилларини, юқиш механизмини, инфекция қўзғатувчиси манбаси билан мулоқотда бўлган барча шахсларни топиш ва ўчоқда одамларга касалликни юқишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини бажариш ҳамда бруцеллёз ўчоқларида ишловчи шахслар устидан тиббий назоратни ўрнатишдир. Ҳисобда турган беморда бруцеллёзнинг кучайишини эпидемиологик текширишда қайтадан юқиши мумкинлигини аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Касаллик ўчоғини текширишда беморни ҳайвон билан мулоқот характерини аниқлаши лозим (касбий фаолияти натижасида, ҳайвонлар билан мавсумий ишларда қатнашиш, шахсий хўжаликда ҳайвонлар билан мулоқот, ҳайвонлар хом ашёси ва ҳайвон маҳсулотлари билан тасодифий мулоқот). Ҳайвонлар билан мулоқот бўлмаган ҳолатларда сут ва сут маҳсулотларини, чорвачиликнинг бошқа маҳсулотларини хом истеъмол қилганлиги, жун, тери билан мулоқоти, уларни олиш тартиби (бозордан, шахсий ёки тасодифий шахсдан ва ҳ.к.), беморни тиббиёт, ветеринария ва бошқа лабораторияларда бруцеллёз қўзғатувчилари ёки зарарланган материал билан ишлаши ҳақида маълумотлар йиғилади. Юқиш йўли, касаллик қўзғатувчиси манбаи ҳақида керакли маълумотларни беморнинг ўзидан, яқинларидан, ходимлардан, маъмурият вакиллари ва бошқалардан сўраш мумкин. Касаллик қўзғатувчиси манбаини аниқлаш учун текширилаётган туманнинг ветеринария хизмати томонидан ҳайвонлар орасида бруцеллёзни тарқалганлигининг эпизоотик ҳолатини таҳлили муҳим аҳамиятга эгадир. Юқиш йўлини аниқлаш учун давлат ветеринария хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда чорвачилик хўжаликлари (қўйчилик, сут фермалари, яйлов, жун олиш пунктлари ва ҳ.к.) шахсий хўжаликлар, чорвачилик маҳслотлари ва хом ашёларини қайта ишлаш корхоналари ўрнатилган тартибда (гўшт комбинатлари, сут комбинатлари қушхоналар, хом ашёни пиширувчи заводлар ва б.қ.) мажмуавий текширилади. Текширишни эпидемиолог, санитария врачи, ветеринария мутахассислари билан ҳамкорликда, маъмурият иштирокида амалга ошириши керак. Текширув жараёнида биринчи навбатда бруцеллёз касаллигига қарши режимга риоя этишларига, ишчиларнинг ишлаш шароитини ўрганишга ва қуйидагиларга эътибор қаратилади: - ҳудудни ободонлаштирилганлиги, сув билан таъминланганлиги, дезинфекция ва ювувчи воситаларни мавжудлиги ишчилар учун маиший биноларнинг жиҳозланганлиги, уларнинг ҳолати ва таркиби, ҳайвонларни кўмиш учун жиҳозлар, Беккари ўраси ёки жасадларини ёқиш печкалари, йиғиштириш инвентарлари, жумладан аборт бўлган ёки ўлик туғилган ҳомила ва йўлдошларни йиғиштириш учун тегишли шароитлар мавжудлигига эътибор берган ҳолда объектнинг санитария-гигеник ҳолатига баҳо берилади; - ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, уларнинг сони, фойдаланиш учун яроқлилиги, сақлаш, алмаштириш тартиби, ювишнинг марказлашгани, аптечкани мавжудлиги, қўл ювиш ускунаси, дезинфекция воситалари, совун ва ҳ.к.; - профилактик диспансер кўрикларини бажаришни ташкиллаштирилганлиги; - юқишнинг алиментар йўлини аниқлаш мақсадида сутни пастеризация қилиш режимига риоя этиш, сут идишларини, фильтрловчи материални сақлаш шароити ва қайта ишлов бериш, қонунга мувофиқ сут ва сут маҳсулотларини текшириш тартибини ўрнатиш; - бруцеллёз билан касалланганларнинг текширилаётган ўчоғида инфекция қўзғатувчиси манбасига шубҳа қилинган ҳайвонларни серологик текширишни ташкиллаштириш; - имконият бўйича шубҳали сут маҳсулотларини лаборатория текширувини таъминлаш; - текширилаётган хўжаликдаги чорвачилик маҳсулотларини, хом ашёларини ташиш ва бирламчи қайта ишлаш тартибини аниқлаш. Давлат санитария-эпидемиология ва давлат ветеринария хизматлари мутахассислари томонидан эпидемиологик ва эпизоотологик хулоса ёзилади, хўжалик раҳбарлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида бруцеллёзга қарши кураш, одамларга юқишини огоҳлантириш ва пайдо бўлган ўчоқни йўқотиш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқади. Бруцелланинг тирик культураси билан иш олиб борадиган ветеринария ва тиббиёт лабораторияларидаги ишчилар, илмий текшириш институтлари ходимлари бруцеллёз билан касалланса, лабораторияда юқумли материал билан иш олиб боришда эпидемияга қарши режим талабларига риоя этилишига катта эътибор берилади. Ўчоқда тахминий манба ёки инфекциянинг юқиш эҳтимоли бўлган шахс аниқланганда, текширилаётган ферма, яйлов, қайта ишловчи корхоналарда доимий ва вақтинча ишловчи ходимларни ҳамда шахсий хўжаликдаги ҳайвондан юққанда эса беморнинг оила аъзоларини ҳам текширишни ташкиллаштириш ва назорат қилиш керак. Агар шахс бошқа аҳоли яшаш пунктида яшаса, у ҳақда эпидемиологик текширишни бажариш учун яшаш жойидаги Давлат санитария – эпидемиология назорати марказига хабар берилади. Аниқланган беморлар шифохонага ётқизилиб даволаниши лозим. Ўтказилган эпидемиологик текширув натижалари зооантропоноз касалликлар эпизоотологик-эпидемиологик текширув картасига ёзилади. Бунда бемор ҳақида умумий маълумотлар, касаллик бошланган сана, ташхис қўйиш ва шифохонага ётқизиш санаси, клиник шакли ва касалликни кечиш характери ҳақида маълумот, беморни лаборатория текширув натижалари ҳамда тахминий манбани, юқиш механизми ва жойини эпидемиологик хулосаси кўрсатилади. Кейинчалик профилактик тадбирларни такомиллаштириш учун касалланиш сабаби таҳлил қилинади. Агар эпидемиологик текширув касал ҳайвон аниқланганлиги билан боғлиқ бўлса, текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади (ветеринария хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда). Далолатномада шахсларни тиббий текширишни ташкиллаштириш, инфекция манбаи билан мулоқотда бўлганлар ҳамда эпидемияга қарши тадбирларни текшириш натижалари акс этирилиши керак. Бруцеллёз касаллигини касбий фаолият билан боғлиқлигини аниқлаш эпидемиолог ва инфекционист иштирокида амалга оширилади. Касалликни касбига боғлиқлигини аниқлаш учун Касб касалликлари клиникасига (ККК) беморлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши зарур: меҳнат дафтарчаси ёки корхона ходимлар бўлими бошлиғи ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси; касб касалликларига шубҳа қилинганлигини аниқлаш учун ҳудудий ДПМнинг КККга йўлланмаси; паспорт; амбулатор картаси (асли) ёки ҳудудий ДПМ бошлиғи томонидан тасдиқланган амбулатор картасидан кўчирма; ҳудудий ДСЭНМнинг иловага мувофиқ ўрнатилган тартибда тасдиқланган санитария-гигиеник тавсифи; ҳудудий ДСЭНМ бошлиғи томонидан тасдиқланган эпидемиологик текшириш картаси. Бруцеллёзнинг касбига боғлиқ ҳолда юққанлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ҳудудий ДСЭНМ бош врачи томонидан тасдиқланган қўшимча варақ билан тўлдирилган эпидемиологик текшириш картаси хизмат қилади. Download 365.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling