Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 23 январдаги 37 – сонли буйруғига 4 – илова


Download 365.4 Kb.
bet36/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
37-sonli

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 23 январдаги 37 – сонли буйруғига 4 – илова
Аҳоли ўртасида Қрим – Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш чора – тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Йўриқнома
Таърифи. ҚКГИ – арбовирус қўзғатадиган, иситмалаш, геморрагик аломатлар билан кечадиган, табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.
Касалликнинг тарихи ва географик тарқалиши. Вирусли геморрагик иситма касаллиги Абу Али ибн Сино даврларида ҳам маълум бўлган. Ўша замонларда ушбу касаллик халқ тилида, ўзбекларда “қора ҳалак” (қора ўлим) ва тожикларда “хуни муни”, яни “бурундан қон кетиш” деб аталганлиги Ўрта Осиёда ҳам бу касалликнинг азалдан маълумлигидан далолат беради.
Геморрагик иситма касаллигини (геморрагик нефрозонефрит) биринчи бўлиб мустақил нозологик шакл сифатида собиқ Иттифоқ ҳарбий тиббёт Академиясининг юқумли касалликлар кафедраси мудири, профессор А.В.Чурилов ёзган (1941).
ҚКГИ касаллиги тўғрисидаги биринчи илмий маълумотлар манбаларда 1944 йилдан берила бошлаган. Олимлардан П.В.Сиповский ва Ю.В.Иоффелар Тожикистон (Душанбе шаҳри) даги ўткир капилляротоксикоз, ичак ва бурундан қон кетиши, қон қусиш ва геморрагик тошма билан кечадиган касалликлар тўғрисида хабар беришган.
1944 йилда Қримда бир гуруҳ одамларда вирус табиатли ўткир иситма касалликлари қайд этилган ва уларни ўрганган машҳур рус вирусологи М.П.Чумаков бу касалликни ҳали тиббиётда маълум бўлмаган янги бир касаллик эканлигини эътироф этган ва касалликка “Қрим геморрагик иситмаси” (ҚГИ) деб ном берган. М.П.Чумаков томонидан ушбу касалликнинг клиникаси ёритилган.
1956–1969 йилларда шунга ўхшаш касаллик ўчоқлари Болгария, Югославия, Венгрия, Шарқий ва Ғарбий Африкада, Покистон ва Ҳиндистон давлатларида аниқланган.
Бу касаллик кейинчалик Россия, Украина, Козоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам рўйхатга олина бошланган.
1956 йилда Конго давлатида иситмалаган бемор бола қонидан ҚГИ қўзғатувчисига ўхшаш вирус аниқланган ва унга Конго вируси деб ном берилган, вирус кейинчалик Покистон (Ҳазар)да ҳам ажратилган.
Қрим геморрагик иситмаси касаллигини чақирувчи вируснинг антигенлик ва биологик хусусиятлари Конгода ажратиб олинган вирус билан яқинлиги аниқланган. 1970 й. D.Сasals таклифига кўра вирусга Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси деб ном берилган.
КХК – 10 бўйича ушбу касаллик ҚГИ деб деб номланган. Шифри – А 98.0.

Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling