Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида
Қутуришга қарши “Вакрейбиз”, “Веросел”, “Абхайраб” ва “КОКАВ” вакциналарини қўлланиш схемаси
Download 365.4 Kb.
|
37-sonli
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антирабик иммуноглобулин ишлатилиши бўйича Йўриқнома асосида қўлланилади. Қутуриш касаллигини яширин даврини узайтириш мақсадида мажмуавий даволашда рифампицинни қўлланилиши
Қутуришга қарши “Вакрейбиз”, “Веросел”, “Абхайраб” ва “КОКАВ” вакциналарини қўлланиш схемаси
Антирабик иммуноглобулин ишлатилиши бўйича Йўриқнома асосида қўлланилади. Қутуриш касаллигини яширин даврини узайтириш мақсадида мажмуавий даволашда рифампицинни қўлланилиши Бугунги кунда одамлар қутурган ҳайвонлар томонидан тишланганда, қутуриш касаллигининг олдини олишнинг ягона самарали усули – бу қутуриш касаллигига қарши антирабик иммуноглобулин ва вакцинанинг қўллашдир. Қутуриш касаллиги яширин даврининг узоқ давом этиши, антирабик вакцина қилингандан сўнг организмда фаол иммунитет ишлаб чиқишга имкон беради. Қутуриш касаллигига қарши тўлиқ курс олганлар ўртасида ҳам қутуриш касаллигининг келиб чиқишига кафолат бериб бўлмайди. Бу етказилган жароҳатни оғирлигига, эмлаш ишларини кечиктирилиб ўтказилганлигига, вакцина фаоллигининг сустлигига ёки юққан вирус ҳамда вакцинанинг вирус штами ўртасидаги тафовутларга ҳам боғлиқ бўлади. Охирги йиллар мобайнида қутуриш вируси ингибиторларини кимёвий бирикмалар ва тайёр дори - дармонлар орасидан аниқлаш бўйича изланишлар давом эттирилмоқда. in vitro ва in vivo тизимида қутуриш вирусларини кўпайишига тўсқинлик қиладиган бир нечта моддалар аниқланган, улар ўртасида рифампицин алоҳида ўрин тутади. Рифампицин вирусга қарши таъсирга эга бўлиб, чечак, Раус саркомаси, хужайра культуралари штаммларини, шунингдек ҳайвонлар организмидаги герпес ва қутуриш вирусларини репликациясига тўсқинлик қилади. Рифампицин антирабик иммуноглобулин билан биргаликда қутуриш касаллигининг яширин даврида қўлланилиши қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Шубҳасиз, рифампицинни антирабик иммуноглобулин ва антирабик вакцина билан бирга ишлатилиши касалликнинг яширин даврини ўртача 2 маротабага узайтиради ва антирабик вакцинани самарали қўллаш имконини беради. Рифампицин антирабик иммуноглобулин билан бирга қўлланилганда, организмни ҳимоя қобилияти кучаяди. Мазкур препарат 1988 йилдан тиббий амалиётда қўллаш учун рухсат этилган бўлиб, вирусга қарши восита сифатида қутуришни мажмуавий протектив даволашда ишлатилади. Рифампицин протектив даволаш мақсадида суткасига 0,4 – 0,6 гр.дозада ичилади. Оғир тишланиш ҳолатларида (юздан, бошдан, кафтидан, кўп жойидан тишланганда) кунлик дозани 0,9 гр.гача етказиш мумкин. 12 ёшгача бўлган болаларга рифампицин 8–10 мг/кг ҳисобида тайинланади. Даволаш давомийлиги 7 кун. Рифампицин қутуриш касаллигига қарши актив-пассив иммунизация (антирабик иммуноглобулин ва вакцина билан) ўтказиш даврида қўлланилади. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 23 январдаги 37 – сонли буйруғига 2 – илова Download 365.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling