Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида
Download 365.4 Kb.
|
37-sonli
Аҳолининг гигиеник тарбияси
Зарурий санитария-гигиена билимларини аҳолининг кенг қатламларигача етказиш гигиеник тарбиянинг мақсади ҳисобланади. Бруцеллёз касаллиги профилактикаси масалалари бўйича гигиеник тарбиянинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: бруцеллёз зооантропоноз инфекция эканлиги, унда касалликнинг манбаи бўлиб касалланган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳисобланиши ҳақида аҳолида аниқ тасаввурни шакллантириш. Касалликнинг ҳайвонлар ўртасида тарқалиши тўғрисида, бруцеллёз билан касалланиш йўллари ва одам учун хавфлилик даражаси тўғрисида ахборотни етказиш, касалликни касбга боғлиқлигига алоҳида эътибор бериш зарур. Аҳолини бруцеллёз профилактикасининг асосий тадбирлари билан таништирув давомида касалланган ҳайвонни ўз вақтида аниқлаш муҳимлиги, уларни алоҳидалаш ва санитария, махсус ветеринария, дезинфекция ва бошқа тадбирларни ўтказиш, соғлом хўжаликларга инфекцияни четдан кириб келишини олдини олиш тадбирларини аҳамияти, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш шартлиги, жамоа ва шахсий хўжаликларда касалланган ҳайвонларни парваришлашга болалар ва ўсмирларни жалб этмаслик, ҳайвон маҳсулотларини термик қайта ишлов бериш ҳақида алоҳида таъкидланиши керак. Аҳолига бруцеллёзни профилактикаси хўжалик, санитария, ветеринария ва тиббиёт чора-тадбирлар мажмуасидан иборат эканлигини доимо тушунтириш керак. Аҳоли гуруҳларининг таркибига боғлиқ ҳолда, улар орасида бу ишларни амалга оширувчилар борлиги учун профессионал гуруҳдагиларни огоҳлантириш масалаларига қаратилган ҳолда энг юқумли материал аборт бўлган ҳомила эканлигига урғу бериш лозим. Чорвачилик ишчилари учун бруцеллёз касаллиги туфайли келиб чиқадиган иқтисодий зарарни кўрсатиб ўтиш, ҳайвонлар бола ташлашининг биринчи ҳолатини аниқлаш уларга боғлиқлиги, подани ва бутун хўжаликни соғломлаштириш имконини берадиган шошилинч дезинфекция тадбирларини ўтказиш зарурлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Чорвачилик хўжаликлари, ҳайвон маҳсулотлари ва хом ашёларини қайта ишлаш корхоналари ишчилари шахсий ҳимоя чораларига, уларнинг ҳуқуқи ва махсус кийимлар билан таъминланиши бўйича қоидалар ҳамда барча учун шарт бўлган шахсий профилактика чораларини бажариш бўйича батафсил таништириб чиқиш керак. Шахсий хўжаликларида эчки, қўй ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари бўлган шахслар учун бруцеллёз билан касалланган ҳайвонда касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганда ўз вақтида санитария ва ветеринария тадбирларни ўтказилиши муҳимлигини, бу тадбирларни бузулиши ёки риоя этмаслик, кейинчалик инфекцияни тарқалишига ва одамларга юқишига олиб келишини, катта иқтисодий зарар келтиришини таъкидлаб ўтиш керак. Болалар ва ўсмирлар касалланган ҳайвонларни парваришлашда қатнашганда уларга бруцеллёзни юқиш хавфи мавжудлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боришда амалиётда бўлиб ўтган ҳолатлардан фойдаланиш, маълум бир ҳудудда бруцеллёзга қарши курашни самарали бўлганлигидан мисоллар келтириш, ўз самарасини беради. Download 365.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling