Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида
Download 365.4 Kb.
|
37-sonli
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўчоқда олиб бориладиган эпидемияга қарши чора - тадбирлар
Профилактик чора-тадбирлар:
– табиий ўчоқли ҳудудларда касаллик қўзғатувчилари, сақловчи (резервуар)лари ҳисобланган ёввойи кемирувчилар ва уларни тарқатувчи каналарга қарши кураш тадбирлари; – тиббиёт ходимларини ҚКГИ касаллиги бўйича билим савияси ва хушёрлигини ошириш; – аҳоли, айниқса, ҚКГИ касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар аҳолиси ўртасида ҚКГИ касаллигининг олдини олиш бўйича санитария-тарғибот ишларини ўтказиш; – даволаш-профилактика муассасаларида санитария – эпидемиология тартибига қатъий риоя қилиш. Ўчоқда олиб бориладиган эпидемияга қарши чора - тадбирлар: – ўчоқ пайдо бўлган вақт, жойи ва унинг чегарасини аниқлаш; – клиник белгилари ва эпидемиологик маълумотларга асосланиб, ҚКГИ касаллигига гумон қилинган беморларни аниқлаш; – кана чаққан ва кана билан мулоқотда (баданидан, молдан кана олганлар, канани қўллари билан эзганлар) бўлганларни аниқлаш; – аҳолини ҚКГИ касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудларда бўлиш сабабларини аниқлаш; – ўчоқда эпизоотолого-эпидемиологик текширув ишлари ўтказиш ва эпидемиологик карта тўлдириш; – касаллик қўзғатувчиси манбаини (бемор, ҳайвонлар), юқиш омилларини (трансмиссия, мулоқот ва бошқалар) аниқлаш, касалликни келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар; – вирусологик ва серологик текширувлар ўтказиш мақсадида бемордан ва кана билан мулоқотда бўлганлардан қон олиш; – ҳайвонларни вирус билан зарарланганлиги даражасини билиш учун қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларидан қон олиш; – ўчоқда ҳовлима-ҳовли юриш ишларини олиб бориш; – эпидемиологик башоратлаш; – ўчоқда олиб борилган эпидемиологик текширув юзасидан хулоса бериш. ҚКГИ касаллигига шубҳа қилинган бемор аниқланганда чора-тадбирлар ЎХЮКлар қайд қилинганда олиб бориладиган тезкор режа бўйича амалга оширилади. ҚКГИ касаллигига шубҳа қилинган бемор ҳудудий юқумли касалликлар шифохонаси (бўлими)га ётқизилади. Бемор транспортировка қилинадиган автомашинада дезинфекция моддалар захираси бўлиши керак. Бириктирилган тиббиёт ходимлари халат, тиббий резина қўлқоп, ниқоб, зарурият туғилганда эса кўзойнак ва фартук тақади. ҚКГИ касаллиги аниқланганда ҳар бир ҳолат бўйича врач-эпидемиолог эпидемиологик суриштирув ишларини олиб боради, зарурият туғилганда энтамолог ва ветеринария врачи ҳам жалб қилинади. Бемор билан мулоқотда бўлган шахслар аниқланиб, уларнинг рўйхати тузилади, беморнинг қони ва қонли ажратмалари билан ишлаганлиги, яъни мулоқот характери ва даражаси аниқ кўрсатиб ўтилиши керак. Мулоқотда бўлганлар рўйхатининг бир нусхаси ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига берилиб, улар устидан 7 кун давомида тиббий назорат ўрнатилади (ҳар куни 2 марта тана ҳарорати ўлчанади ва тери қоплами кузатиб борилади). Download 365.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling