Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


ҚКГИга гумон қилиниб ўлган беморнинг мурдасини ёриш ва эксгумация қилиш жараёнларида “авария” холати содир бўлганда, амалга ошириладиган чора-тадбирлар


Download 365.4 Kb.
bet48/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
37-sonli

ҚКГИга гумон қилиниб ўлган беморнинг мурдасини ёриш ва эксгумация қилиш жараёнларида “авария” холати содир бўлганда, амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Агар мурдани ёриш ёки эксгумация жараёнида атроф, ёришда иштирок этадиганларнинг кийимлари, мурданинг қони, бўшлиқлардаги ёки ичаклардаги суюқликлар билан ифлосланса ёки бўлмаса қўлқопларнинг бутунлиги бузилса, танага жарохат етказилса, қуйидаги чоралар кўрилади:
1. Агар секцион стол, пол мурданинг қони, ичакдаги суюқликлар билан ифлосланса, шу ифлосланган жойларда дезинфекцияловчи эритма билан яхшилаб ҳўлланган латталар (тампонлар) 30 минут давомида қўйилади. Сўнгра ёриш жараёни давом эттирилади.
2. Агар енгчаларга, халат ёки фартукка қон, ичакдаги суюқликлар сачраса (тушса), шу жойлар дезинфекцияловчи эритма билан ювилади ва ёриш жараёнида давом эттирилади.
3. Агар атрофдаги предметлар, халат қон ёки ичакдаги суюқликлар билан кўп ифлосланса, унда мурдани ёриш жараёни тўхтатилади. МШҲВ дастлаб дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида ишлов берилади, сўнгра ечиб, идишга солинади. Янги (тоза) МШҲВ кийилади. Ифлосланган предметлар ва идишга ташланган МШҲВ яхшилаб дезинфекция қилинади. Ёриш жараёни давом эттирилади.
4. Қўлқопларнинг бутунлиги бузилса (қўл жароҳат олмаган тақдирда), қўлқоплар ечилади, қўллар дезинфекция қилинади, янги қўлқоплар кийилади. Ёриш жараёни яна давом эттирилади.
5. Агар қўллар жарохат олган бўлса (игна санчилса, скальпел билан кесилса ва ҳ.) унда мурдани ёриш жараёни тўхтатилади. Қўлқоплар ечилади. Жарохатланган бармоқ ёки қўл 4-5 минут давомида лизол эритмасига тиқиб турилади. Янги қўлқоп кийилади ва ёриш жараёнида давом эттирилади.
“Авария” қилган шахслар касалликнинг яширин даври муддатида изоляция қилиниб, улар профилактик даволашга жалб этила
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 23 январдаги 37 – сонли буйруғига 5 – илова


Аҳоли ўртасида оқсим (Ящур) касаллигининг олдини олиш чора – тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Йўриқнома
Оқсим (ящур) касаллиги ўткир юқумли зооноз инфекцияси бўлиб, уни фильтирловчи вируслар келтириб чиқаради. Одамларда ушбу касаллик оғиз бушлиғида, буринда, бармоқлар орасида ва тирноқлар остида майда пуфакчалар пайдо бўлиши ҳамда балан ҳарорат билан кечади.
Таърифи. Оқсим (син.: афтоз иситма, эпизоотик стоматит) – мулоқот ва алиментар йўллар билан юқадиган, оғиз бўшлиғида, бурунда, бармоқлар ораси ва тирноқлар остида ўзига хос тошмалар тошиши, уларнинг пуфакчалар ҳамда эрозияли ярачаларга айланиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечадиган зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликдир.

Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling