Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


Тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши


Download 365.4 Kb.
bet49/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
37-sonli

Тарихий маълумотлар ва географик тарқалиши. Ўтмишда оқсим ҳайвонлар орасида энзоотия, эпизоотия ва панзоотия ҳолатида кенг тарқалиб, давлатларга катта иқтисодий зарар етказган.
Масалан, 1686 – 1687 йилларда оқсим касаллиги эпизоотияси Франция, Италия, Швейцария, Германия ва Польшада, 1752 йилда Австралия, Швейцария, Венгрия давлатларида, 1754 – 1755 йилларда эса Францияда қайд этилган.
Касаллик 1845 йилдан бошлаб ҳар 5 – 10 йилда қатор Европа давлатларида панзоотия ва эпидемия тусида учраган.
Оқсим касаллиги эпизоотияси ХХ асрнинг 1910 – 1912, 1919 – 1921, 1925 – 1927, 1937 – 1939, 1950 – 1954 ва 60 – йилларида, айниқса кенг тарқалган.
Масалан, 1920 – 1921 йилларда биргина Германия оқсим касаллигидан 218445 бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган.
Оқсим Африка ва Осиё давлатларида ҳам кенг тарқалган.
Осиё қитъасидаги давлатлардан Ҳиндистон, Цейлан, Эрон, Ироқда оқсим вирусининг А,О,С ва Осиё – 1 типлари касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Жанубий Америкада касаллик ҳайвонлар орасида доимо учраб турган (Бразилия, Аргентина, Боливия, Уругвай).
Чор Россиясида ҳам ҳайвонлар орасида оқсим доимий учраган ва баъзи йилларда касалликнинг катта – катта эпизоотиялари кузатилган. Масалан, 1896 йилда 2 миллиондан ортиқроқ ҳайвонлар оқсим билан касалланган, улардан 246444 бошини шимолий кийиклар ташкил этган.
Собиқ Совет Иттифоқида, оқсим касаллигининг бир неча бор эпизоотияси кузатилган. Марказий Осиё давлатларида ҳам оқсим касаллиги турли қишлоқ хўжалик ҳайвонларида, шунингдек одамлар ўртасида ҳам рўйхатга олинган.
Ушбу касалликни одамларда ҳам учрашини 1764 йилда Сачера биринчилар қаторида аниқлаб (1500 нафар беморда), унга дастлаб “афтоз иситма” касаллиги
номини берган, 600 нафар беморларда аниқланган касаллик қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида қайд этилган оқсим касаллиги билан бир вақтга тўғри келган.
Умуман, ҳайвонлар ўртасида ҳам одамлар ўртасида ҳам қайд этилган оқсим касаллиги тўғрисидаги маълумотларни тахминий маълумотлар сифатида қабул қилиш керак, чунки ўша даврларда давлатларда ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги қайд этилаётган касалликларни ҳисобга олиш тизими бўлмаган.
Этиологияси. Оқсим вируси 1898 йилда Лёфлер ва Френц ва Уленгутлар томонидан кашф этилган. Ушбу қўзғатувчилар ўз таркибида рибонуклеин кислата сақлайди ва пикорнавируслар оиласига мансубдир. Оқсим вируси юқумли комплемент боғлаган икки фракциядан иборат бўлиб, уларнинг катталиги ўз навбатида 20 ва 7 нм га тенг.Улар вирулетли бўлиб, тухум эмбрионида ўсиш ва кўпайиш қобилиятига эга.
Бугунги кунда оқсим вирусининг 8 та серотипи (А, О, С, САТ – 1, САТ – 2, САТ – 3, Осиё – 1, Осиё – 2) ва 60 дан ортиқ сероварлари аниқланган. Ушбу қўзғатувчилар ўз таркибида рибонуклеин кислотасини сақлайди ва пикорнавируслар оиласига киради. Вирус таркибида 31,5 % рибонуклеин кислотаси ва 65,5 % протеин мавжуд. Ушбу қўзғатувчи хлорли оҳак, креолин, крезол, фенол ва сулема каби дезинфекцияловчи моддаларга нисбатан турғун бўлиб, улар таъсирида бир неча соатдан сўнг ҳалок бўлади. Оқсим вируслари ишқорий моддаларга жуда сезгирдир. Вирус ташқи муҳит омиллари таъсирига нисбатан чидамли бўлиб, қуруқ ҳавода, паст ҳароратда узоқ муддат сақланади. Масалан, 18 0С ҳароратда вирус икки йилгача, 70 фоиз нам ҳароратда 2 кун сақланади. Шунингдек, вирус сут ва сут маҳсулотларида 15 кундан 45 кунгача, терида 45 кун, гўштда 39 кун, оқар сувда эса 103 кунгача сақланади. Сут қайнатилганда, вирус 5 дақиқада ҳалок бўлади.

Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling