Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


Download 365.4 Kb.
bet5/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
37-sonli

Аҳолига антирабик ёрдам поликлиникаларнинг травматология (хирургия) пунктларида, шифохоналарнинг травматология (хирургия) бўлимларида кўрсатилади. Травматология пунктларида қутуришга қарши эмлашни шартсиз курсини олган шахслар устидан диспансер кузатуви олиб борилади. Ҳайвон тишлашидан жабрланиб мурожаат этган шахсларга, барча босқичларда, антирабик ёрдам бепул кўрсатилади.
Антирабик ёрдам қуйидаги кетма - кетликда олиб борилади: жароҳатга ишлов бериш - антирабик иммуноглобулин - антирабик вакцина. Сўнг жабрланганга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномалар асосида қоқшолга қарши эмлаш ўтказилади.
Антирабик ёрдам кўрсатадиган травматология (хирургия) бўлимлари ва пунктлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:
- ҳайвон тишлашидан жабрланиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудудий ДСЭНМга шошилинч хабарномани дастлаб телефон орқали, сўнгра 12 соат давомида ўрнатилган тартибда юбориш, шунингдек, ветеринария кузатуви олиб бориш учун туман (шаҳар) ветеринария бўлимига тишлаган ҳайвон тўғрисида хабар бериш, стационар шароитида антирабик ёрдамга муҳтож бўлганларни ётқизиш;
- қутуришга қарши эмлаш, препаратларнинг қўллаш бўйича йўриқномаси асосида амалга оширилади;
- ҳудудий амбулатория-поликлиника муассасаларига эмлашни сабабсиз тўхтатган ва эмлашга келмаётган шахслар тўғрисида хабар берилади;
- жароҳат олганлар қутуришга қарши эмлашдан ташқари, йўриқнома бўйича қоқшолга қарши шу вақтнинг ўзида эмланади;
- антирабик ёрдам кўрсатиладиган эмлаш хонаси “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларнинг олдини олишда иммунопрофилактика тадбирларини ташкил қилиб, ўтказиш тўғрисида”ги 0239-07-сонли, Санитария Қоида ва Меъёрлари талабларига жавоб бериши керак, антирабик эмлаш тадбирларини умумий муолажа хоналарида ўтказилиши қатъиян ман этилади;
- туман (шаҳар) ветеринария бўлимидан тишлаган ҳайвонни соғлиги ёки ўлган ҳайвонни қутуришга текшириш натижаси тўғрисида олинган маълумотномага асосан антирабик ёрдам курсига аниқлик киритилади;

Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling