Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


ДПМлар фаолиятида қуйидаги масалаларни назорат қилиш


Download 365.4 Kb.
bet9/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
37-sonli

ДПМлар фаолиятида қуйидаги масалаларни назорат қилиш:
- ҳайвонлардан жароҳат олганларни фаол ва тўлиқ аниқланиши ҳамда уларга антирабик ёрдам кўрсатилиши;
- стационар шароитида антирабик ёрдам олиниши лозим бўлган жабрланганларни шифохонага тўлиқ ётқизилиши;
- ҳайвонлардан жароҳат олганлар тўғрисида тўлиқ ва ўз вақтида ДСЭНМларга хабар бериш, шунингдек антирабик даволаш курсини тўхтатганлар ва тўлиқ курсни тугатмасдан, бошқа жойларга кўчиб кетганлар, антирабик даво курсидан бош тортганлар тўғрисида маълумот берилиши;
- антирабик даволаш курсини тўғри тайинланиши ва уни ўтказилиши ;
- шартсиз антирабик даво курсини олган шахслар устидан диспансер кузатуви олиб борилишини назорат қилиш;
- антирабик эмлаш ўтказадиган эмлаш хоналарини жиҳозланишини назорат қилиш;
- антирабик препаратларни тўғри сақланиши, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши;
- аҳоли ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича санитария -тарғибот ишларини олиб борилиши.
Эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш:
-қутуриш касаллиги бўйича эпидемик ва эпизоотик вазиятни барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
- ҳайвонлардан жароҳат олганларни юқумли касалликларини қайд этиш журналига (060/ҳ шакли) ўз вақтида рўйхатга олиш;
-антирабик ёрдамга мурожаат қилганларнинг ҳар бир ҳолати бўйича эпидемиологик текширув ўтказиш, антирабик даво курсларини тўғри тайинлаш мақсадида антирабик ёрдам кўрсатадиган ДПМларга тегишли маълумотлар тақдим этиш;
- ҳайвонлар ва одамларда қайд этилган ҳар бир қутуриш касаллиги ҳамда гуруҳли тишланиш ўчоқларида “Зооноз касалликларининг ўчоғида эпизоотологик – эпидемиологик текширув картасини” (391/ҳ шакли) эпидемиологик текширув ўтказиб, тўлдириш;
- одамлар ва ҳайвонларда қайд этилган ҳар бир қутуриш касаллиги ўчоғида профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш.
Ахборот бериш:
- қайд этилган ҳар бир қутуриш, гуруҳли тишланиш ва эмлашдан кейинги асоратлар тўғрисида белгиланган тартибда юқори ташкилотларга ўз вақтида ахборот бериш;
- одамларда қутуриш касаллиги ва гуруҳли тишланишлар қайд этилганда, ветеринария хизматига юзага келган вазият юзасидан ахборот тақдим этиш;
- антирабик ёрдам билан шуғулланаётган ДПМларга қутуриш касаллиги бўйича эпизоотик вазият ҳақида мунтазам маълумот бериб бориш;
- антирабик эмлашни тўлиқ курсини тугатмаган, бошқа аҳоли яшаш жойларидан келган ва кетган шахслар тўғрисида республика, вилоят, шаҳар ва туман ДСЭНМларига ўз вақтида ахборот бериш.



Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling