Бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлиги Шукурова Дилфуза Рауфовна
Download 15.75 Kb.
|
Бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ориентир олиш, ақлий билиш компоненти
- Ундайдиган,эҳтиёж-мотив қисми
- Ижро этувчилик компоненти
- Поступила в редакцию 03.04.2015 г.
Бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлиги Шукурова Дилфуза Рауфовна, Ўзбекистон Қарши Давлат Университети Психология кафедраси ўқитувчиси. Профессионал-педагогик фаолият самарадорлигининг зарур шартларидан бири бўлажак мутахассиснинг касбий тайёргарлигидир. Касбий тайёргарлик деганда киши психик (руҳий) холати ва жисмоний соғломлигининг тегишли даражаси бажариладиган иш-фаолият талабларига мос келиши тушунилади. Таниқли психолог-олим К.К.Платонов таъкидлаганидек, мутахассиснинг касбий тайёргарлиги-шахснинг субъектив ҳолати бўлиб, у ўзини тегишли касбий фаолиятни бажаришга қобилиятли ва тайёр деб ҳисоблашини билдиради. Бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлиги мураккаб, кўп босқичли (даражали), кўпқиррали (психик) тизимли тузилмадир. М.И.Дьяченко, А.М.Столяренколар мутахассиснинг касбий тайёргарлигида бир-бири билан ўзаро боғлиқ қуйидаги икки жиҳатни кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар: 1. Дастлабки (олдинги) тайёрлик – шу ишни бажаришга имконияти (қобилияти) мавжудлиги. Бу кишида барқарор руҳий тузилмаларни-касбий фаолиятига доир билим, кўникма, малакалар, касб учун муҳим шахсий сифатлар мавжудлигини ўз ичига олади. 2. Бевосита тайёрлик – у мутахассиснинг руҳияти маълум шарт-шароитларда касбий вазифаларни бажаришга тайёрлигини тақазо қилади. Касбий тайёргарликнинг бу жиҳати бўлажак ўқитувчининг руҳий холати вазиятга қараб ўзгарувчанлиги, ҳаракатчанлиги, динамик (жўшқин)лиги билан; мутахассиснинг психик ҳолати ва жисмоний соғломлиги билан, жамоадаги маънавий-руҳий вазият билан характерланади (тавсифланади). Дастлабки психологик тайёрлик бевосита касбий тайёргарликка асос бўлади. Шунинг учун ҳам олий таълим муассасасида бўлажак педагогларни тайёрлаш жараёни ёшларда психологик тайёрликни касбий-педагогик фаолият учун етарли даражада шакллантиришни талаб этади. Маълумки, ўқитувчи-мутахассиснинг касбий тайёргарлиги унинг чуқур билимга, педагогик маҳоратга эга бўлишини, шунингдек ўзини, ўз кайфиятини бошқара олишини, ўзининг психик, ахлоқий ва жисмоний имкониятларини таълим-тарбия ишига сафарбар эта олишини назарда тутади. Касбий тайёргарликнинг етакчи ва мураккаб томонли (жихати) мутахассиснинг психик , профессионал-психологик тайёрлиги ҳисобланади. Бу, касбий вазифаларни бажаришга мутахассиснинг руҳий кучлари, психикаси тайёрланганлик даражаси билан боғлиқ. Мутахассис психикаси (руҳияти) касбий тайёргарликнинг асосий қисм (компонент)лари қуйидагилар: 1. Ориентир олиш, ақлий билиш компоненти. Бу компонент мутахассис шахсининг касбий билиш соҳаси идрок, тафаккур, хаёл, хотира, диққати ривожланиши маълум даражасини ўз ичига олади. Бу, мутахассис шахсининг ақлий билиш тайёрлигини ташкил этади. 2. Ундайдиган,эҳтиёж-мотив қисми у, шахснинг касбий йўналишини ва иш фаолиятини бажаришга куч-ғайрат сарфлашга тайёрлик даражасини белгилайди. Танлаган касби, ихтисослигининг маъноси, аҳамиятини англашга, касбига ижобий муносабатда бўлишига асосланади. Олий таълим муассасасида таълим олиш шароитида касбий фаолиятини эгаллашга тайёрлик мотиви таълим жараёнида талаба шахсининг самарали ривожланишига ундовчи куч ҳисобланади. 3. Ижро этувчилик компоненти – профессионал-педагогик маҳоратни касбий қобилиятларининг зарурий ривожланиш даражасини, иродаси қатъийлигини, ўз хулқини, ҳатти-ҳаракатларини бошқара олишини ўз ичига олади. Талаба шахсининг касбни эгаллашга йўналтирилганлиги ва профессионал маҳоратини касбий тайёргарликнинг негизини ташкил этади. Замонавий мутахассиснинг касбий тайёргарлигида унинг коммуникатив тайёрлиги жуда муҳим. У бу коммуникативлик профессионал муҳитда одамлар билан фикр алмашишда ўзаро алоқа қилишга доир кўникма ва малакаларни етарли даражада бўлишини, касбдошлари ва раҳбарлар билан касбий мулоқот кўникмаси ва малакасини, жамоа аъзолари билан иш юзасидан ва шахсий мулоқотга тайёрлигини, ўзаро алоқа ўрната олиш қобилияти мавжудлигини назарда тутади. Шахснинг коммуникатив тайёрлиги кишининг нутқий маданияти, сўзларни ўрнида, тўғри ишлата олиш кўникмаси етарли даажада бўлишига боғлиқ. Шахснинг нутқ маданияти-тафаккури ўсганлик даражасининг муҳим кўрсаткичи; мутахассиснинг касбий нутқий маданияти унинг профессионал тафаккури ривожланишининг кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ёш мутахассисни тайёрлашда унда умумий ва касбий нутқ маданиятини (ўстириш) уни шахс сифатида ва мутахассис сифатида шакллантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мутахассиснинг коммуникатив тайёрлиги унда яхши ният, хайрихоҳлик, ўртоқлик, мулоқотга киришувчанлик, жамоавийлик сифатлари мавжудлиги; касбдошлари билан ўзаро алоқа, фикр алмашиш ва муносабатларда тўсиқ, танглик келтириб чиқармасликка тайёргарлигини; пайдо бўладиган низоларни ўз вақтида бартараф эта олиш қобилиятига эга бўлишини назарда тутади. Касбий фаолиятда ютуққа эришишнинг асосий психологик шарт-шароитлари қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: - Ютуқ тўғрисида кўпроқ ўйлаш (фикрлаш); - Ўз кучига ишониш; - Ютуққа эришиш мотивларини фаоллаштириш; - Нимага эришмоқчи эканлинини аниқ билиш; - Қандай харакат қилиш кераклигини билиш, яхши кайфият ва ғалабага ишониш; - Учрайдиган ҳар бир тўсиқни мақсадга эришиш йўлида трамплин (зинапоя)га айлантира билиш; - Кичик бир ютуқдан ҳам хурсанд бўлиш, бахтиёрлик ҳиссини туйиш. Касбий фаолиятнинг самарали бўлишида ғалабага эришиш мотивининг кучлилиги алоҳида роль ўйнайди. Замонавий мутахассиснинг касбий фаолияти самарадорлиги, унинг хаёт, ижтимоий амалиёт кун тартибига қўяётган янги вазифаларни излаш ва пайқаш қобилиятига ҳамда психологик тайёрлигига кўпроқ боғлиқ. Замонавий мутахассиснинг юксак касбий маҳорати бажарадиган ишига ижодий ёндаша билишини, журъатли бўлишини янги-янги йўл, усул, воситаларни излаб топа билишини тақазо этади. Шу билан бирга ёш мутахассиснинг профессионал ва умумий эрудацияси (заковати), касбий дунёқараши, социал етуклигининг зарур даражаси касбий тайёргарликнинг таркибий қисмлари бўлиб, ёш мутахассиснинг турли социал – сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ахлоқий, шароитларда ўзи учун мақбул, тўғри йўлни танлашида муҳимдир. Ана шундай касбий тайёргарликка эга бўлган ёш педагог-мутахассис ҳозирги шароитда, замонавий меҳнат бозорида рақобатбардош бўла олади. Поступила в редакцию 03.04.2015 г. Download 15.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling