Бўлиш мумкин э уўК

bet59/72
Sana08.10.2023
Hajmi
#1695479
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72
Bog'liq
Rendi Geyj-Qanday qilib aqlli,sog lom va boy bo lish mumkin

Р
ен
ди
 
Г
ей
ж


Р
ен
ди
 
Г 
ей
ж
Бундай бўлмаса, у севги эмас, бундан сиз ҳеч қандай 
қувонч ва роҳат ололмайсиз. Соғлом муносабатлар 
бўлса, сиз ўзингиз севгилингизни танлайсиз ва севиб 
қоласиз, чунки у ҳаётингизга бахт-саодат олиб киради.
Нима яхши бўлса, қадриятлар рационал нормаси 
билан ўлчаниши керак. Роҳатланиш биринчи сабаб 
эмас, балки ақлли фикр юритиш асосида бажараётган 
ҳаракатларингиз - натижа муҳимдир.
Энди ҳаётингиз фалсафасини ўрганишда давом 
этамиз. Бу босқичда кўпчиликда савол туғилади: 
ж ам и ятга х и зм а т қи ли ш ва х ай р и я и ш л ар и д а 
қатнашиш керакми ёки бу кераксиз нарсами? Мен 
масаланинг бу томонини назарда тутмаганман. Ҳукумат 
ва давлат динининг уқтиришича, камбағалларга ёрдам 
бериш си зн и н г м аън ави й бурчингиз эмиш . Бу 
ҳақиқатдан йироқ. Бу фикр одамларни хаста, камбағал 
бўлиб қолишига олиб келади.
Агар сиз биз мунозара қилаётган принципларга 
асосан ҳаёт кечираётган бўлсангиз, кимгадир ёрдам 
қили ш и н ги з ва хай ри я иш лари билаш м аш ғул 
бўлишингизга ҳеч нарса халақит бермайди. Шахсан 
м ен и н г охи рги 10 й и л л и к ҳ аёти м д аги асосий 
харажатларни хайрия ташкил этади, ўйлайманки, 
бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Мен кўпроқ 
ўзимни танитмасдан, ҳаммага эълон қилмасдан, хуфия 
ёрдам бераман.
Хайрия ишларимда учта нарсага эътиборимни 
қаратаман:
1. Мен ёрдам қилишим лозим бўлган одам ёки 
ташкилот бунга лойиқ бўлсин.
2. Бунга мен қодирман (яъни ўзим қийналиб 
қолмайман).
3. Бу менга роҳат бағишлайди.
112


Шундай қилиб, хайрияга ажратган маблағни қачон, 
қанча ва қаерга сарфлашни аниқлаб оламан. Давлат 
буни олқишлмайдими-йўқми, ёрдам кимга кераклироқ 
эканлиги ҳақида бош қотирмайман.
Мен кўпгина ташкилотларга ёрдам бериб келаман -
симфоник оркестр, опера, черков, ёввойи ҳайвонларни 
ҳимоялаш фонди, касалликларни даволаш ва олдини 
олиш программалари, турли ўқув юртлари; аниқ 
м ақсадлар билан иш бош лаган тад б и ркорларга 
компьютер, энди саҳнага чиқаётган хонандаларга саҳна 
кийимлари сотиб олиб берардим, болалар учун жанговар 
якка кураш курслари ташкил этардим, спорт клубларига 
ҳомийлик қилардим. Юзлаб болаларга байрам совғалари 
улашардим.
Л екин буларнинг ҳам м асини ф ақат эгоистик 
сабабларга кўра, бу ишлар қўлимдан келганидан 
роҳатланиш учун қилардим.
Ёзувчи ва донишманд Ян Перси фикрича, жуда кўп 
одамлар ҳаётда мақсадсиз яшайдилар, олдиларига мақсад 
қўйиш ва унга интилишни эгоизм деб тушунадилар ва 
ундан уяладилар.
Ян Перси ўз фикрини шундай изоҳлайди: «Ўз 
мақсадингиз сари интилиш бу ўзингизга ва бошқаларга 
яхш илик қилиш нинг эн г яхш и усули. М уаммо 
ш ундаки, одам лар ўз м ақсади га етиш иш эмас, 
бошқаларга хизмат қилиш зарур, деб ўйлашади, бу эса 
уларнинг ҳаётини издан чиқариб, руҳларини чўктиради. 
Масалан, сиз бошпанасиз бир одамга ёрдам бердингиз, 
лекин буни ҳаётингиз мақсади қилиб қўймагансиз, бунда 
ўзингизни худди сиздан фойдаланишгандай сезасиз.
Агар сиз худди шу ишни мақсад қилиб қўйганингиз 
учун бажарсангиз, бу сизга қувват бағишлайди ва 
оқибатда кўпроқ бўлиб сизга қайтади.
113

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling