Бўлиш мумкин э уўК


Download 6.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/72
Sana26.08.2023
Hajmi6.6 Mb.
#1670425
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
Гейж Ренди Қандай қилиб ақлли, соғлом

е
нд
иГ
ей
ж


Р
ен
диГ
ейж
азобланадиган одамлар сирасига киради. Уларни 
бирлаш тирувчи асосий хусусиятлари - ўзларини 
жабрланувчи қилиб кўрсатишлари. Бундай одамлар 
ўзларининг ғам-ғуссаларидан гапиришни ёқтирадилар, 
яъни ҳасрат қилишни яхши кўрадилар, аслида улар 
жабрдийда эмас, балки ўзлари ўз хоҳишлари билан 
шундай бўлишига рози бўлганлар. Улар шу йўлни 
танлашган, ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатишни 
яхши кўришади. Лекин жабрдийдалик билан ҳаётда 
м у ваф ф ақ и ятга эриш иб бўлм ай ди . А гар д а сиз 
ўзингизни жабрдийда сифатида ҳис қилсангиз, бу 
(образингизни) қиёфангизни атрофдагилар онгига 
сингдирасиз ва ўз ҳаётингизни азобга қўйган бўласиз.
Сизга бўлган муҳаббатни йўқотасиз, бахт-саодатни 
нарироққа сурасиз, хасталикларни яқинлаштирасиз, ҳар 
қандай м уваф ф ақи ятн и н г таги га болта урасиз. 
Ўзингизни атрофингиздагиларга шундай жабрланган 
қилиб кўрсатасизки, ҳатто ўзингиз ўйлаб топган 
сценарий бўйича роль ижро эта бошлайсиз.
Яқинда мен бир аёлга ўз қадр-қимматини кўтариш 
бўйича маслаҳатлар бердим. У болалигида жуда 
хўрланган бўлиб, бу воқеани суҳбатимиз давомида бир 
неча марта қайтарди, кейин эса воқеа тафсилотларини 
изоҳлашга тушиб кетди. Мен унга бу ҳақда мутахассис- 
психотерапевтдан ташқари ҳеч кимга гапирмасликни 
маслаҳат бердим. Фақат қалбингиздаги яраларингизни 
мутахассис-психотерапевт ёрдамида тузатганингиздан 
кейингина, бошқаларга дарс бўлсин деб, гапиришингиз 
мумкин бўлади.
Нима учун кўпчилик одамлар ўзларини жабрдийда 
қилиб кўрсатувчи ҳолатларга ёпишиб оладилар. 
Бунинг сабабларини санаб ўтамиз:
1. Ҳаётларидаги нохуш воқеалар уларнинг айбисиз
44


содир бўлаётганига ўзларини ҳар доим ишонтира 
оладилар.
2. Барча содир бўлаётган нохушликлар ташқи фактор 
т а ъ с и р и д а
рўй 
б е р а ё т га н и
учун 
ш ахсий 
жавобгарликдан ўзларини озод қиладилар.
3. Улар атрофдагилар эътиборига, раҳм-шафқатига 
сазовор бўлишади.
4. Бу эътибор ва ачинишни ўзларига нисбатан меҳр- 
муҳаббат сифатида қабул қиладилар.
5. 
Ш ахсий 
ҳ а ё т л а р и д а ги
аввал ги
м уваф ф ақи ятси зли клари н и баҳона қилиб, энди 
б о ш қ ал ар би лан
эм о ц и о н ал яқ и н ли к
қила 
олмасликларини рўкач қиладилар.
6. Улар аввалги мағлубиятларини рўкач қилиб, 
ю қори м а қ с а д л ар га эр и ш о л м асл и к л ар и , яхш и 
лойиҳаларни амалга оширолмасликларини оқлайдилар.
7. Улар ўзларини «ҳақиқий гуноҳкор» сифатида ҳис 
этадилар, ҳеч қачон ҳеч нарсага эришолмайман, деб 
ўзларини ишонтирадилар ёки етарли маълумоти ва 
таниш-билишлари йўқлигини баҳона қиладилар.
8. Улар ўзларини тақдир сўқмоқларини енгиб 
ўтаётган кичкина қаҳрамон каби ҳис этадилар.
9. Улар ўзларини маънавий бой ҳисоблаб, бу 
дунёдагй азоблари учун у дунёда саодатга эришамиз, 
деб ўйлаидилар.
10. Улар пода инстинктига риоя қилиб, онгсиз ҳаёт 
кечирадилар, ҳеч нарса ҳақида ўйламайдилар.
Шу сабабларга кўра кўпчилик одамлар овсар, хаста 
ва камбағалликка юз тутадилар. Бу сабабларнинг қай 
бири сизга тегишли ёки бир йўла бир нечтасими, бундан 
қатъий назар, натижа бир хил, сиз бир хил ночор ҳаёт 
кечирасиз ва бунинг охири кўринмайди. Бу жиноят. 
Сиз бу йўлга кирманг!
45

Download 6.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling