Бўлиш мумкин э уўК


Download 6.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/72
Sana26.08.2023
Hajmi6.6 Mb.
#1670425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Гейж Ренди Қандай қилиб ақлли, соғлом

Ре
нд
иГ
ей
ж


Р
ен
ди
 
Г
ей
ж
тўламаслигингиз мумкин!» ёки «Бизнинг пивони ичинг 
ва машҳурликка қадам қўйинг!»
«Бу хатни барча таниш-билишларингизга юборинг 
ва агар улар сизни ҳурмат қилишса, албатта, жавоб 
ёзиб юборишади», «Йўқолиб қолган қизчани топишга 
ёрдам беринг» ва «Худо билан суҳбат» деб номланган 
ажойиб слайд-шоуни томоша қилинг» каби мемлар 
фикримизга ёрқин мисол бўла олади. Одамлар бундай 
хатларни электрон почта орқали олганларида, уларнинг 
ҳиссиётларига таъсир кўрсатиб, гўё барча танишларига 
хат юборишга мажбурдек, бу ишни амалга оширадилар. 
(Ўрни келганда айтиш лозимки, мем термини ва 
меметика фани Ричард Доукинс томонидан биринчи 
марта «Ген эгоизма» яъни «Худбинлик гени» китобида 
иш латилган). Бу тўғрида кўпроқ маълумотга эга 
бўламан десангиз, Ричард Бродининг «Ақл вируслари» 
китобига мурожаат қилинг.
Инсон ҳиссиётларига қанчалик таъсир этишига 
қараб мемлар шунчалик тез тарқалади. Айниқса, 
болалар билан боғлиқ мемлар алоҳида кучга эга. Барча 
она бўлган ҳайдовчилар машинасининг орқа ойнасига 
«Салонда ёш бола бор» ёзувини ёпиштиришни одат 
қилганлар, гўёки бу ёзувни кўрган бошқа ҳайдовчилар 
д и қ қ а тл ар и н и
к у ч а й ти р и б , 
т е зл и к л а р и н и
пасайтирармиш. Лекин бунинг фойдасиз эканлигини 
айта кўринг, қанчадан-қанча далиллар келтириб, 
фикрингиз нотўғри эканини исботлашга уринишади. 
Пул ва муваффақият ҳақидаги бунга ўхшаш мемлар 
жуда сероб. Бу мемлар сизни кўпроқ пул топишдан 
қайтаради ва муваффақият сари иштилишингизни 
су сай ти р ад и . К ўп чи ли к ш ундай м ем лар билан 
заҳарланган. Бу мемлар ҳақиқат сифатида қабул 
қилинади ва тез кўпая боради. Ҳаётида ўз мақсадларига


эриш олмаганлар учун рўкач қилинадиган баҳона 
ролини ўйнайди.
Мана ўша кўрсатмалар:
- Пул яхши эмас.
- Бойлар шафқатсиз бўлишади.
- Камбағаллик - олижаноблик.
- Бойларнинг қалбини шайтон эгаллаган.
- Бойлар - ёлғончи, сотқин ва ўғрилар.
- Пул одамларни бузади.
- Бойликдан воз кечсангиз, у дунёда роҳатда бўласиз.
- Бойларда пул кўп, лекин уларнинг муаммолари 
ҳам кўп. Бойлик қийналганингизга арзимайди.
6-7 ёшингизда ўқитувчингиз ёки ота-онангиз сизга 
уқтирган гаплар ҳозир хизмат пиллапояларидан юқори 
кўтарилишингизга халақит бераётгандир. 15 ёшингизда 
кўрган телеш о у 20 йилдан кейин н и к о ҳ и н ги з 
бузилишига сабаб бўлаётгандир. Ўқиган китобларингиз 
ёки кўрган кинофильмлар сизни носоғлом ҳолатда 
у ш л аб , к а с а л л и к л а р кели б ч и қ и ш и га сабаб 
бўлаётгандир. Бунга иш ониш қийин. Л екин бу 
эҳтимолдан холи эмас. Аслида миллионлаб одамлар 
билан худди шу ҳолат содир бўлади ва сиз улардан 
бири эканлигингиз эҳтимоли бор. Ён-атрофингиздаги 
одамлар, жамоат ва бошқалар таъсирида экансиз, демак 
сиз кўплаб мемлар билан заҳарлангансиз. Ифлос сувда 
ювинсангиз, юқумли микроб ва бактериялар билан 
қанчалик заҳарласангиз, ОАВ, телевидение, радио, 
кинофильмлар, китоб, газета, журналлар, Интернет. 
электрон почта ва бошқалар ҳам онг ва ақлингизни 
шунчалик заҳарлаши мумкин.
Мемлар худди биологик вируслар каби хавфлидир. 
М ем лар ўзи за ҳ а р л а га н о д ам д а к ў п ай и б , ён 
атрофдагиларга юқади. Ҳозирги замон жамиятида 
мемлар эпидемияси кенг тарқалган.
11

Download 6.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling